Аҳён-аҳён қалам олиб машқланиб турсамда, ўзимни шоир дейолмайман. Лекин «Озодлик» Радиоси орқали Тожикистонлик шоир Улмас Жамол билан сухбатни тинглаб, ушбу фикрларимни ёзишни жаиз деб билдим.
Мухбирнинг “Шоир сиёсатнинг ичида бўлиши керакми, ташқарисидами ёки ўртасидами?”, деган саволига, Ўлмас ака «Шоир сиёсатнинг ичида бўлиши керак» деб жавоб бердилар. Агар бизнинг шоирларга шундай савол берилганда, мен аминман, “Шоир сиёсатга аралашмаслиги керак” деб жавоб беришган бўлардилар.
Совет даврида хар турли шоирлар бўларди. Улар ичида хатто мансабдор шахслар хам бўлган. Масалан, Хайдар Яҳёев Ўзбекистон Ички Ишлар Вазари бўлган. Юздан ортик шеърлари қўшиқ қилиб айтилан. Наманган вилояти Ички Ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб узок йиллар ишлиган Абдукаҳҳор Гаффорий, ёки Наманган шахар партия комитети биринчи котиби бўлиб ишлаган Хайитбой Азимовлар хам таниқли шоирлардан бўлишган.
Қизик воқеа эсимга тушиб кетди. Х.Азимов лавозимида ишлаб турган пайтида, хамма хофизлар уни шеърларини қўшик килиб айтишга ошиқишар эди. Обкомни бир йиғишидан кейин концерт бўлди. Концертда иштирок этган барча хофизлар Х.Азимов шеърлаини қўшиқ қилиб тайёрлаб келишган экан. Концерт охирлаб колганда Обком котиби Т.Рузибоев хофизларга карата «Хой, бу ерда Азимовни ижодий кечаси бўлаяпдими? Бундан бошка шоир йўқми?”, деди. Хамма жим бўлиб қолди. Мансабдор шоирларни шеърларини қўшик қилиб куйлашда, айниқса унвон илинжида бўлган хофизлар жонбозлик кўрсатишар эди. Хозир Сиз бирор бир милиция ходимини, ёки бирор бир хокимни шеър ёзишини тасаввур қила оласизми? Уларни китоб жавонини титкилаб кўрсангиз, бирор бир адабиётга хос китобни топа олмасангиз керак.
Энди шоирларни иккинчи турига келсак. Мен бир Наманганлик шоирни биламан. У «Бирлик» ғояларини биринчилардан бўлиб Наманганда тарғиб қилган. Шоир сифатида кўплаб жанговор шеърлар ижод қилган. Китоблари чоп этилган. Мен «Озодлик» Радиосида ишлаб юрганимда, уни керакли жойга чақирибтиришиб, сухбат ўтказишибди. Бир пайт интернет орқали унинг А.Пулатов номига ёзган хатини кўриб колдим. Уни ёзишича мен миллионер бўлиб кетган эмишман. Чет элдан келган халкаро ташкилотларнинг вакиллари фақат менинг хонадонамга келар, кўп миқдорда пуллар ташлаб кетар эмиш. Унга кўнгирок килдим. “Ака, тўгрисини айтинг, хатни ўзингиз ёздингизми?”, десам, “Ярмини узим ёздим”, деди. “Худодан куркмадингизми менга тухмат килгани?” дедимда, телефон гушагини қўйиб қўйдим. Ўша шоирни 1991- йилда чоп этилган китобини охирги марта, турмада ётганимда, турма кутибхонасида кўриб қолдим ва яна бир марта ўқиб чиқдим. Шоирнинг мана бу шеъри «Мансаб кулваччаларига» деб номланган шеърига эътибор беринг:
Буйруқ бўлса сал тортар сергак,
Одамсимон ўйлай бошлайди.
Қўллаб турса ишончли тиргак,
Ўз халқини отиб ташлайди.
Ажаб даврон, мутеълик боис,
Тулки бўлди бугун бўрилар.
Тўлиб кетди юртимда эсиз,
«Хўп»дейдиган эркак чўрилар.
Шу сатрларни ўкиб туриб, шоирга ачиниб кетдим. Нахотки шундок сатрларни битган шоир, озгина тазйиққа чидамай, вакти келганда, қўлларига даста-даста пулларни тутказган, ўз ғоядошини сотса.
Яна бир шоирни биламан. Унинг хам тағдири юкоридаги шоирни тақдирига ўхшаш. “Бирлик”нинг вилоят бўлимини бошкарганлардан. Унга хам юкоридаги шоирга бўлган тазйикдан кам тазйиқ бўлгани йўк. Лекин бирор бир сафдошини сотгани йўк. Айрим кичик-кичик лавозимларда ишган пайтлари хам баъзилар сингари, мансаб ортидан қувмади.Телевизорга чиқиб юқори лавозимли бирор рахбарга хушомад қилгани йук.
Хозир у халқ эъзозида. Қаерга борса, халқ хам,хатто ўша мансабдорларни ўзлари хам хурматини жойига куйишади. Чунки, улар хам билишадики бу инсон соткин эмас. Якинда шоир билан куришиб қолдик. “Биласизми ука, деди шоир , Гарбачёв даврида, грузин, арман, рус шоирларини Савет сиёсати тазйиқи остида чоп этилмаган асарлари дунё юзини кўрди. Бизда эса яхшилик кунлар келар деб асарларини асраб куйган зиёлилар хам йўк экан. Шуларни уйлаб баъзи, нарсаларни ёзиб кўйдим” деди. Хар бир замонда маддох шоирлар бўлган. Бугун хам бор, бундан кейин хам бўлади. Лекин биламизки, уларни исм шарифлари тарихда ном-нишонсиз ўчирилиб кетган. Хозирги кунда элу халқни унутиб, телевизорга чиқиб олиб, маддохлик билан шуғилланаётганлар шуларни ўйлаб қўйишса, ёмон бўлмас эди.
Саломат бўлинг.
***




