Сентябр ойида Ўзбекистонда пахта йиғим терими бошланди. Бу йилги пахта йиғим- теримида ҳам, аввалги йиллардагига ўхшаб, каттаю – кичик пахта теришга мажбур қилинмоқда. Пахта йиғим теримига шаҳардан ишчилар ( ТТЗ заводи, Чирчиқ корхоналари,Қибрай пивзаводи),Қибрай туманидаги сут соғувчилар, бозор ва дўкон сотувчилари олиб чиқилмоқда.Натижада, кичик шаҳар ва туманларнинг бозор ва дўконлари ( Ғаллаорол туманинг Хўжали шаҳри ва ҳоказо) ёпилмоқда. Ҳукумат маҳалладан ёш болаларига ёрдам пули оладиган аёлларни ўз болаларини қаровсиз қолдириб пахта йиғим – теримига чиқишишга мажбур қилмоқда.
Ҳукумат шифокорларни ҳам пахта йиғим -теримига чиқишга мажбур қилмоқда. Масалан, Тошкент шаҳридаги 13- сонли оилавий поликлиниканинг жарроҳи Қўчқоров Зубайдулло шу поликлиниканинг барча 10 та шифокори каби Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғига биноан 10 кунга пахта йиғим теримига кетди. 2011 йилнинг 20 сентябрдан бошлаб шу поликлиниканинг беморлари тиббий ёрдамдан маҳрум бўлишди. Қорақалпоғистонда пахта йиғим -теримига чиқаётган ҳар бир одамдан автобус йўлкираси учун 100 сўмдан йиғиб олинаяпти. Пахта йиғим- терими даврида ҳокимлар тез- тез фермерларни дўппослаб туришади.Масалан, Ғаллаорол шаҳри ҳокими Илхом Эшонкулов ва Жиззах вилояти ҳокими Сайфутдин Умаров шундай қилишган.
Паркент шаҳрида шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ва унинг ўринбосари прокурор билан биргаликда ҳар бир тадбиркордан мажбурий равишда пахта фондига 30 000 дан 50 000 сўмгача йиғиб олишмоқда. Шунингдек, Паркент тумани прокурори Набиев А. пахта теришдан бош тортганлар учун матни таҳдидли бўлган тилхат тайёрлаган. (Суратини илова қилаяпмиз). Пахта теришга мажбурлашда ҳоким ва прокурорлар Ўзбекистон президенти Каримовнинг қарорига амал қилишмоқда ёки ўзлари қарор чиқаришмоқда ва шу қарорга асосланиб мактаб ўқувчилари, коллеж талабалари, катта ёшдагилар пахта теришга мажбурланмоқда.
Қорақалпоғистон телевидиниеси мухбирлари пахта далаларига чиқиб пахта тераётган болаларни, пахта далаларида тақдирлашларни суратга олиб болалар меҳнатини тарғибот қилмоқда. Ўзбекистондаги кўпчилик пахта етиштирилишидан азоб чекмоқда ва Ўзбекистон президенти И.А. Каримов билан бош вазир Шавкат Мирзиёевни эксплуататор деб ҳисоблашади. Альянс ҳуқуқ ҳимоячилари ота- оналарни ўз болаларига ўқиш ўрнига пахта теришга рухсат бермасликка, фуқароларни пахта теришга ноқонуний равишда мажбурлаш юзасидан шикоят қилишга чақиради.Фермерларни мустақилликка, ҳар бир дўппослаш ва босим факти юзасидан шикоят ёзишга, ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат қилишга, болаларни эксплуатация қилишдан бош тортишга чақиради.
Елена Урлаева, “Ўзбекистон Ҳуқуқ Ҳимоячилари Альянси” раҳбари.
2011 йил 03 октябр. Тошкент. Ўзбекистон.



