ИЧОН КАЛЪАНИНГ ЮРАГИ

27 сентябрь – Халкаро туризм куни. Шуни уйлаб, бир нарса хакида когоз коралаш хаёлимга келди. Бу Хивадаги Ичон калъанинг энг машхур жойи – Пахлавон Махмуд макбараси, хоразмликлар тили билан айтганда «Полвон пийр» зиёратгохидир.
Шуни айтиш керакки, Хоразм, хусусан, кадимий ва навкирон Хива халкаро туризмда мухим урин тутадиган худудлардан бири. Унинг буюк муъжиза эканлиги куплаб сайёхлар, олимлар, кадимшунослар томонидан кайта-кайта эътироф этилган. Нилий гумбазлар, миноралар, латофатли обидалар гузалликка ташна хар бир инсонни мафтун этади.
Ичон калъа яхлит меъморий иншоотлардан иборат. Атрофи баланд пахса девор билан уралган. Туртта дарвозаси – Ота, Полвон, То шва Бокча дарвозалар дунёнинг турт томонига каратиб курилган. Девор айланасининг узунлиги 2200, баландлиги 7-8, пойдеворининг калинлиги 5-6 метрга тенг. Калъа тугри туртбурчак шаклига эга. Узунлиги 650, эни 400 метр, яъни 26 гектар майдонни эгаллайди.
Калъа ичида хушфайз, кадимий ва йирик обидалар куп. Мен айрим сайёхлар билан сухбатда булганимда шунга амин булдимки, улар Хивага бир бор келиб, обидаларини томоша килсалар, кунгиллари тулмайди, Яна келишни кунгилларига тугиб куядилар. Хатто кайта-кайта куриб кетсалар хам бу маконнинг дийдорига туймайдилар.
Аммо Пахлавон Махмуд макбараси гуё булардан хам афзалдай нечукдир алохида урин тутади. Хоразмликларнинг узлари Хивага йуллари тущдими тамом «Полвон пийрни бир зиёрат килиб кетай» деб, кабрини тавоф килиб, шу жойда утирган муллага Куръон укитиб кетишади. Дардмандлар, кунглида орзуси борлар, иши юришишини истаганлар, келин-куёвлар, укишга кириш иштиёкидаги абитуриентлар, албатта, янги максад аввалида Пахлавон Махмуд сари борадилар.
Хориждан келган сайёхлар хам Ичон калъага кириши билан уларни бошлаб бораётган гиддан Пахлавон Махмуд макбарасини сураганининг бир неча бор гувохи булганман. Макбаранинг нимаси бор? Нима учун у бунчалик машхур ва ардокли? Мен буни унинг багрида ётган одамнинг буюклгидандир, деб уйлайман.
Пахлавон Махмуд макбараси асосан XIV асрда кичик гурхона шаклида курилган. Унга уз даврининг катта пири – Пахлавон Махмуд (1247-1326) дафн этилган. Махмуд 1247 йилда Хива шахрида пустиндуз оиласида тугилган. Ёшлигида пустиндузлик килган, кейин хат-савод чикариб, буюк файлсуф шоир даражасига эришган ва забардаст пахлавон булган. Умри давомида асло кураги ерга тегмаган.
Пахлавон Махмуд хакида куплаб ривоятлар сакланиб колган. Улар ичида энг машхури мардлик, халкни кайгуриш, одамийликнинг энг баланд намунаси булган куйидаги ривоятдир:
«Бир замонлар Хиванинг урнида сувсиз дашт булган. Кухна Урганч вайрон килинганидан сунг, мугуллар истилосидан кейин унинг ахолиси хар томонга таркалиб кетган. Шу жумладан Пахлавон Махмуднинг онаси хам хомиладор холида Хива атрофига етиб келиб, хозирги Киёт кишлогида угил туккан. Бу бола 15 ёшга етгач, мард курашчи, машхур пахлавон булиб ном чикарган.
У узок мамлакатдаги бир подшонинг зур пахлавонларини енгган. Подшо хивалик пахлавоннинг кучига койил колиб, «Сенга нима керак булса сурагин» дебди. Пахлавон Махмуд подшога «Менга бир хукизни хомига (хукиз терисига) сиккан ватандошларимни асирликдан озод килиб беринг» дебди. Подшо рози булибди. У терига оз одам сигади деб уйлаган. Лекин Пахлавон Махмуд пустиндузлигидан фойдаланиб, терини шундай ёйганки, унга уч юздан ортик асир сигган. Пахлавон уларни Хивага келтириб, шахар ташкарисидаги Шихлар кишлогига жойлаштирган».
Хозирда кишлок ахолиси бу ривоятнинг хакикатлигини айтиб, ота-боболари доимо макбара хизматида булганлигини эътироф этади. Шоирнинг васиятига кура, жасади узининг пустиндузлик устахонасига дафн килинган. Макбара купгина хукмдорлар томонидан азиз саналиб, обод килинган. 1701-1702 йилларда Хива хони Шохниёзхон уни янгидан куради. Бу даврдан бизга кираверишдаги эшик ёдгор колган.
Хозирги макбара Мухаммад Рахимхон I (1806-1825) даврида 1810 йилда Кунгирот шахрига муваффакиятли юришдан сунг курила бошлаган ва унинг угли Оллокулихон даврида куриб битказилган. Макбара 3 та кисмдан иборат. Гарбий кисмида жойлашган хонага Пахлавон Махмуд дафн килинган. Хонаконинг шимолий девори ёнида Мухаммад Рахимхон кабри жойлашган. Унинг якинида Абулгози ва Анушахонларнинг кабр тошлари урнатилган. Йулакда Оллокулихон дафн этилган. Макбара атрофи XIX аср охирига келиб, Хива хонлари ва уларнинг якинлари дафн килинадиган хилхонага айлантирилган.
Бино курилишини хазорасплик уста Одинамухаммад Мурод бошкарган. Уста ката-кичик жисмларни ягона меъморчилик иншоотига мохирлик билан бирлаштира олган. Сиркор безаклар саганани, ташки гумбаз ва пешток кисмини безаб туради. 1825 йилга келиб, Оллокулихон буйруги билан зиёратхонага сиркор безак берилган. Худди шу даврда зиёратхона ва кабрхона гумбазлари ташки томондан зангори яшил сиркор гиштчалар билан копланган. Мадраса пештокининг баъзи кучиб кетган кошинлари урнига узига ухшатиб янги кошинлар урнатилган.
Гумбазли долондаги бир хонанинг олд томони киррали шаклга келтирилиб, Оллокулихон саганаси шу ерга куйилган. Хона деворлари безакдор сирли кошинлар билан копланган ва мисс панжара урнатилган. Катта хонадони (баландлиги 25 метр) тепасига усталар ислимий накшлар билан бирга, безаклар орасидаги китобларга Пахлавон Махмуднинг 22 та рубоийсини, усталарнинг исмларини, хадисларни, таърихларни узи ижод килган форс тилида битганлар. Бундан ташкари кабрхонага кираверишдаги эшик тепасига форс тилида шоирнинг машхур рубоиси битилган:

Уч юз Кухи Кофни келида туймок,
Дил конидан бермок фалакка буёк.
Ёинки бир аср зиндонда ётмок,
Нодон сухбатидан кура яхширок.

1910-13 йилларда макбаранинг гарбий кисмида Хива хони Исфандиёрхон онаси, узи ва угли учун кабрхона ва туртта хужрадан иборат икки ошёнли корихона бунёд килдирган. Корихона каршисида уймакор устунли айвон курилган. 1960 йилда уста Рузмат Машарипов («Рузмат арбоб») иштирокида катта гумбазнинг усти, корихона ва айвон таъмирланган. Хозирги вактда бинода Узбекистон Мусулмонларининг диний идораси, «Пахлавон Махмуд жамгармаси» фаолият курсатмокда. Иншоотнинг айрим жойлари таъмирталаб булгани учун 2007 йилда айвон устунлари, йщлаклар, кудук атрофии ва унинг тепасидаги чиройли ошёнли ёгоч гумбаз, пештокнинг баъзи тушиб кетган сирли кошинлари кайта таъмирланди.
Энди Пахлавон Махмуднинг ижодига келсак, у «Китолий» тахаллуси билан девон битганлиги, «Канз-ул-хакойик» сарлавхали маснавий асари мавжудлиги нуфузли манбалардан маълум. Унинг 350 тача рубоийси бизга кадар етиб келган. Рубоийларда инсоний фазилатлар билан хакка етиш таэлимоти – жавонмардийлик гоялари тараннум этилади. Бу рубоийлар жавонмардийлик тарикатига оид бошка ёзма обилар сингари, узига хос хаёт комуси, тирикчилик дастуриламаллари, илохий ва инсоний туйгулар мусаффолиги заруратининг таргиботномаларидир.
Хоразмлик мархум шоир ва таржимон Матназар Абдулхаким Пахлавон Махмуд рубоийларини узбек тилига таржимаси ва уларнинг шархига хаётининг куп кисмини багишлаган. Пахлавон Махмуд ижоди хакида ундан утказиб Суз айтиш мушкул. Шу боис Матназар Абдулхакимнинг «Иймон тухфаси» асаридан икки парча келтиришни лозим топдим:
Биринчи парча:

«Нафсингни енгиб, сен унга шох бул – мардсан,
Кисаси йукларга панох бул – мардсан.
Номард тепибон утар йикилганларни,
Мискин ва гарибга пойигох бул – мардсан
Шарк мамлакатларидан бирига кураш тушмакка борган Пахлавон Махмуд одатига кура шу юртдаги азиз-анбиёлар кабрини зиёрат килади. Зиёрат пайтида курадики, бир кампир алохида укинч-илтижо билан Аллохга нола килиб, ундан ниманидир тилаётибди. Пахлавон нима гаплигини сурайди, кампир жавоб бериб айтадики: «Хоразм диёридан бир пахлавон келганмиш. Менинг углим булса Ушбу мамлакат подшохининг хос пахлавони эди. Углим мехмон пахлавонга маглуб булса, уйимиз куяди». Пахлавон Махмуд жавоб бериб айтадики: Гам чекманг, момо, иншооллох, дуоингиз ижобат булгусидир, илтижоингиз кабул этилгусидир». Табиийки, шундан сунг Пахлавон Махмуд енгилади.
Бу уринда мазкур вокеани келтираётганимизнинг сабаи шулки, бу маглубият Пахлавон Махмуднинг уз нафси устидан энг йирик галабаси эди. Бу ва бунга ухшаш вокеалар Пахлавон Махмуд дили ва тилининг бирлигидан кутлуг хабарлардир».
Иккинчи парча:

«Кумурска бул, фил каби гар зур бул сен,
Кимхобда азиз буллу юпун, хур бул сен.
Кузингни очиб жахонда бор айбларнинг
Барчасини куриб туриб, кур бул сен.
Бу рубоийда хам шоирнинг жавонмардийлик маслаги хусуидаги фикрлари узининг очик аксини топган.
Бизда, аксар, хато бир тушунча юради. Шеъриятимиздаги факирликка даъватни, бу карашнинг сир-синоатидан бехабар одамлар, кашшокликнинг таргиби деб тушунади. Факирликнинг асл мохияти бу – рухий камтарликдир. Бу нима дегани? Бу – бой булатуриб кашшокнинг, тук булатуриб очнинг, кийимда булатуриб ялангочнинг, эътикодли-иймонли булатуриб шу фазилатдан махрум одамнинг ахволини дилдан хис кили шва уларни кулфатдан халос этиш учун фаол курашда булиш заруратидир».
Мен бу парчаларни бежиз келтирмадим ва бежиз Пахлавон Махмуд мавзусига мурожаат килмадим. Хозир халкимизда айнан Пахлавон Махмуд фазилатлари, сифатлари ва доноликларига эхтиёж сезилмокда. Номардлик, ваъдада турмаслик, юпунларни янчиш, бировга йук айбни куйиб, жазога дучор этиш, пул учун хар нарсага эргашиш, иймонсизлик хукм сураётган жамиятнинг хар бир одами уз иллатларини Пахлавон Махмуд фазилатлари билан солиштириб курсин.

Бахтиёр МАХМУДОВ, хоразмлик журналист.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares