Шайтон ғилдираги

Хидирова Дильшод

Мен Хидирова Дильшод Қарши шаҳрида туғилиб ўсганман. Иккита фарзандим бор.Менинг турмуш ўртоғим йўқ.1977 йилдан бери медик бўлиб ишлайман.2000 йилдан бошлаб Қарши шаҳрининг Қизил Хоч ташкилотида ҳамшира бўлиб ишлайман.Ёлғиз,қари ҳамда ногирон одамларга қарайман.Менинг ота – онам бутун умр темир йўлда ишлашган.

Отам Улуғ Ватан Уруши ветерани эди. Онам 28 йил темир йўлда ишлаган.Ҳозир ота -онам йўқ. Мен Қаршида 51 йилдан бери яшайман.33 йиллик узлуксиз меҳнат стажига эгаман,аммо ўзимнинг уйим йўқ.Мен 10 йилдан бери А.Темур кўчасида жойлашган ётоқхонага иккита фарзандим билан доимий рўйхатга қўйилганман,аммо менга хона беришмади,гўё жой йўқмиш. Яқинда иккинчи қизим ҳам шу ётоқхонага рўйхатга қўйилган паспорт олади. Мен жонажон шаҳримда 51 йил яшадим,давлат ишида 34 йилдан бери ишлайман.

Бутун куч ва соғлиғим давлат ишига кетди. Куну – тун навбатчилик қилганман. Барча жамоат ва қишлоқ хўжалиги ишларида қатнашганман. 1974 йилдан бери,яъни ўрта мактабнинг 8 синфида ўқиётганимда 2- 3 ойга пахта теришга чиқишни бошлаганман ва ўшандан бери чиқаман. Мен турмуш ўртоғимсиз 2 та вояга етмаган фарзандни тарбиялаётман.Уларнинг иккови ҳам саноат колледжида ўқишади,стипендия олишмайди. Мен ҳамширалик маошининг ўзигагина уларни ўқитаяпман.Мен шаҳар Қизил Хоч ташкилотида 70 000 сўм ( тахминан 35 доллар) маош оламан.Бу маошга бир киши яшаши қийин, биз бу маошга уч киши яшаймиз. Мен ва менинг болаларим -бомж,биз кўчада сарсонмиз,чунки бизнинг уйимиз йўқ. 10 йил давомида мен шаҳар ва вилоят ҳокимиятига бир неча марта уй беришларни сўраб мурожаат қилдим. Менга ҳозир мустақиллик эканлигини, уй хоҳласак ўзимиз сотиб олишимиз кераклигини айтишаяпти.Мен қандай қилиб квартира сотиб оламан ? Квартира 40 миллион сўм турар экан.Мен ёлғиз ўзим ишлайман ва 70 000 сўм оламан.Болаларим ўқийди.Нима қилишим керак? Мен ёш ва соғломлигимда давлатга ишладим.Энди эса ёш эмасман. Менинг 2 та фарзандим бор. Улар колледжда ўқишади. Мен уларнинг маълумоти,мутахассислиги бўлишини истайман.

Мен энди давлатимга керак эмасман. Биз уч киши кўчада қолганимизни билиб давлат бизга ёрдам бермаяпти.Мени охирги йиллар давомида уй беришларини сўраб жуда кўп аризалар ёздим,аммо натижа йўқ. Президент аппаратига уч марта ёздим,аммо менинг доимий уйим йўқлиги сабабли ётоқхонага келган жавоб хатлар орқага жўнатиб юборилган. Худди биз пичан ғарамидаги игнамизку бизни шаҳарда топа олишмаган. Менинг иш жойимга – шаҳар Қизил Хоч ташкилотига жўнатишса ҳам бўлардику. Мен бу дўзах айланаси тугамайди деб ўйлайман. Биз унда айланиб юраверамиз ва ҳамма нарса эса ўз ҳолича қолаверади.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares