Бу саволни фуқаровий ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш бурчи бўлган бошқа мансабдор шахсларга бергандек Сизга ҳам бераяпман.Сизнинг хаёлингизга биринчи бўлиб: “Бу қандай аҳмоқлик” деган фикр келади. Афсуски,бу аҳмоқлик эмас,чунки мен ва менинг оилам ўн йилдан ошиқроқ вақт давомида жазоланмасдан қолаётган шахслар томонидан таъқибга учрамоқда.
Аслида қуллик нима? Асосийси бу ўз фикрингга эга бўлиш ва ўз манфаатларинг йўлида ҳаракат қилиш имкониятидан маҳрумликдир.Бу сенга жирканч муносабат,сенинг фойдангга бўлган ҳар қандай факт ва далилларни инкор қилиш,бу одамлар тўлаган солиқ ҳисобига кун кечирувчи бюджет ходимлари ўз вазифаларини тўлиқ бажариш каби қуллик эмас,озод жамиятда инсон учун ўз -ўзидан табиий бўлган талаб учун жазолашдир. Менинг набирам мактабда ўқиб юрган пайтда ўқитиш жараёнини ва ўқтувчилар ҳулқини тўғирлаш тўғрисидаги бизнинг талабларимиз ( мен халқ таълими соҳасида кўп йиллик стажга эга услубчи – мутахассисман) набирамизни номигагина педагог бўлган шахслар томонидан гиж -гижланган ўқувчилар томонидан калтакланишига олиб келди. Халқаро шов – шув кўтарилганидан кейингина чоралар кўрилди ва айбдорлар жазоланди. Мен уй -жой мулкдори сифатида ўз ҳуқуқларимни ҳимоя қилганимда ва уй- жой мулкдорлари ширкати билан коммунал хизматларнинг товламачилигига қарши чиққанимда мени жиноятчига чиқаришди.Мен бу доғдан тозаланиш учун беш йил керак бўлди. Менинг айбсизлигим исботланди,аммо соғлиғим анча ёмонлашди.
Ўша пайтда қонунсизлик малайлари яна бир ҳуқуқимни бичдилар.Уй -жой мулкдорлари ширкати туман кадастр хизматига бизнинг квартира билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатларни таъқиқлашни талаб қилувчи хатни жўнатган ва бу ноқонуний ҳаракат бажарилган.Бу бизга кўпгина муаммоларни келтириб чиқарди ва зарар келтирди.Бундан озод фуқароларга қўлланадиган қонун биз қулларга қўлланмаслиги келиб чиқмайдими? Мен билан қизим фуқаролар йиғини оқсоқолини сайлашни қонуний йўналишга йўналтирмоқчи бўлганимизда, худди хўжайинларниннг уйидан қулларни қувгандек бизларни қувишди. Фақатгина олдиндан дарра тайёрлаб қўйишмаган экан, бўлмаса албатта бизга уни қўллашарди. Бизни қувиб юборишлари биланоқ бизларнинг мурожаатимизни ҳеч қаерда,ҳеч ким қабул қилмаслиги ва кўриб чиқмаслиги тўғрисидаги хўжайинларга хос қарор қабул қилишди. Эътибор беринг, маҳаллада эмас, барча жойда. Қулдор шундай қилиб кимнингдир қул эканлигини, худди бировнинг мулкидан фойдаланиш таъқиқлангандек у билан хўжайиннинг рухсатисиз муомала қилиш таъқиқланганини дунёга маълум қилади. Суд мажлисини фуқаролик – процессуал нормаларга мувофиқ олиб бориш тўғрисидаги талаб судья Денисова томонидан тартиббузарлик ва безорилик деб талқин қилиниб, маъмурий жавобгарликка олиб келди.Прокуратура биноси олдида ЎР Конституциясини қўлимда ушлаб қабулни кутиб туришимни мен қулга нисбатан ноқонуний йиғилишда иштирок этиш деб баҳоланди. Прокуратура ва бошқа давлат органларига мурожаатларга, энг яхши ҳолатда, тушунарсиз жавоблар оламиз. Бошқа ҳолатда эса ҳеч нарса олмаймиз. Қуллар билан пачакилашилмайди. Хўп, мен ўзимни қул деб ҳисоблашга розиман дейлик, унда менинг хўжайиним ким ? Хўжайин, ахир даромад ва ишчи кучи бўлмиш қули тўғрисида у ё бу шаклда ғамхўрлик қилади. Кимга мурожаат қилишим мумкин ? Чилонзор тумани ҳокими Махкамов Х.гами? Ахир у маҳалладаги ўша йиғилишда бизни таъқибда ва ҳуқуқларимиздан айиришда иштирок қилган. Ишларни қуллар эмас,хўжайинлар фойдасига олдиндан ҳал қиладиган судларгами? Маҳаллий хўжайинчаларнинг тантиқликларини хушомадгўйларча бажарадиган милициягами? Амалдорларнинг хоҳишига биноан ҳар қандай қоғозга имзо чекиб юборадиган прокурорларгами? Ҳокимият ва бойларни мақташ билангина машғул бўлган ОАВларигами?
Бугунги кунда фақат Сизнинг ташкилотда ҳозирги дунё ва қулларча ҳуқуқсизлик бир -бирига тамоман мос келмайдиган, ҳамда тартибсизлик,террор ва давлатни парчаланишига олиб келадиган нарсалар эканлигини тушунадиган одамлар қолгандир. Мамлакатда ташкилотлар,амалдорлар,маҳаллалар ўзбошимчалиги эмас, ягона тўғри бўлмиш давлат,қонуний тартиб ҳукмрон бўлиши учун тушуниб чора кўриш керак. Халқ давлат органларини хўжайиндек эмас ўз хизматкорларидек кўрсин.Бу мамлакат Украина ёки ундан ҳам ёмонроқ Қирғизистон ҳолатига тушмаслигининг гаровидир.Агар мен адашмаётган бўлсам ва сизнинг одамларингиз ўзини хўжайинлар қаторига қўшмаётган бўлса Сизда буни қилишга имкониятингиз бор ва буни қила оласиз.
ИЛОВА: Юқоридагиларни тасдиқловчи ҳужжатлар. Л.Кутепова.




