Яшамок соз хотиржам ва бехатар,
Осойишта хаётга нима етсин.
Аммо туткунликка махкум этса гар,
Хар кандайин имтиёз куриб кетсин.
Эрк йулида кулок, бурнин кесдирган,
Хатто жонин аямаган мард Широк.
Кишан кийиб, буйин эгиб яшашдан
Туппа-тугри дорга борган яхширок.
Хурланганлар юрагида котган тош,
Хеопснинг эхромидан улкандир.
Кимки озод – хорижда хам ватандош,
Кимки кулдир – ватанда беватандир.
Император кудратидан нишона
Деймиз, уша Буюк Хитой деворин.
Аслида у энг улкан мотамхона,
Милён-милён мазлумларнинг мозори.
Родосликлар бир хайкал килди бунёд,
Куёш каби ёндирсин деб душманни.
Эркинликка ва хурликка эътикод,
Киличдан хам каттик асрар ватанни.
Буюкликка интилади кур тождор,
Кора халкни химоясиз кул килиб.
Жон-жахд ила ёпишган ул тахтидан
Тушар бир кун жаханнамга йикилиб.
О, накадар мукадассан Озодлик,
Эркин нафас лаззатига бахо йук.
Дорга караб талпинади мазлум халк,
Чунки эрксиз яшамокдан маъно йук.
ЙУЛ БЕРМАГАЙЛАР
Хакикий ижодга йул бермагайлар,
Буюк истеъдодга йул бермагайлар,
Туткунлар озодга йул бермагайлар,
Вайронлар ободга йул бермагайлар.
Узи йулин топар хакикий ижод,
Тошни ёриб чикар буюк истеъдод,
Мурод манзилига мушарраф озод,
Мард диллар иснодга йул бермагайлар.
Махмуд, ишк ва ижод улмас жафода,
Жафо чеккан сайин умри зиёда,
Замин бошкаруви арши аълода,
Малаклар жаллодга йул бермагайлар.




