Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасига

Бросалина Людмиладан. Тошкент шаҳри,
Юнусобод тумани, 12 -квартал,кв.24 тел.797-18-57

АРИЗА

Менинг турмуш ўртоғим Бросалин В.С. нинг пенсиясини қайта ҳисоблаб чиқилишининг қонуний эканлигини текширилишини сўрайман. У 1989 йилда Чернобиль АЭСидаги авария натижаларини бартараф қилишда нурланиш касаллиги билан касалланган шахс сифатида 1991 йилда ногирон деб эътироф этилган. Олий Совет ва Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 06 апрелидаги 170 – қарорига илова қилинган рўйхатга биноан Чернобиль АЭСидаги авария натижаларини бартараф қилиш туфайли ногирон бўлган иштирокчилар 1 – категорияга киради ( 1 бўлимнинг 1 пункти) ва зараланган ҳудудда ишлаган даврдаги маошдан ҳисоб чиқиланган нафақани олиш ҳуқуқига эгадирлар. 1993 йилнинг 1 июлигача тайинланган нафақалар, ҳатто Олий Совет ва Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 январдаги 7 – қарорида ва 170- қарорга (II бўлимнинг 9 пункти ) киритилган ўзгартиришларда белгиланган энг юқори нафақадан ошганда ҳам қайта ҳисоблаб чиқилмайди. Совет даврида амал қилган ва ЎРнинг 170 – қарори билан тасдиқланган қонунларга асосан 1991 йилда Бросалин В.С. га 1989 йилда зарарланган зонада ишлаган даврда олган маошига асосан етган зарани ( иш қобилиятини 60 % ни йўқотиш) амалда қоплаш ҳажмида нафақа белгиланган эди. Бошида, ўртача ойлик маош 1989 йилдаги минимал ойлик маош 70 рубльнинг 12,9 баробари , яъни 908 рубллигида, Бросалин В.С. га белгиланган нафақа минимал ойлик маошнинг 7,8 баробари, яъни 544 рубль қилиб белгиланган эди.( илова, 1 бет, 1 жадвал ) 1992 йилдаги пул ислоҳатидан кейин ўзгаритириш коэффицентлари қўлланилиб ҳисобланган нафақа 1992 йилнинг сентябрида 4759 сўм ёки минимал ойлик маошнинг 4,8 баробари ( илова, 1 бет. 2 жадвал ) , 1992 йилнинг октябрида 7614 сўм ёки минимал ойлик маошнинг 3,8 баробари, яъни ўша даврда ўрнатилган минимум – 4 та минимал ойлик маошидан камроқ қилиб белгиланди. 1994 йил февралида Юнусобод туман ижтимоий таъминоти бўлими нафақа қайта ҳисоблаб чиқиш учун ногиронлик белгилангунга қадар бўлган йил ( 1990 -1991 ) давомида олинган маош тўғрисида маълумотнома талаб қилди. Натижада, нафақа минимал ойлик маошнинг 2 баробари даражасига тушди ва шу нафақадан, 170 – қарор ( илова, 9 пункт, II бўлим, иккинчи ва охирги абзац) талабига зид равишда, 1992 йилнинг сентябрида нафақа ҳажми қайта ҳисоблаб чиқилди.Ўтган давр учун чегирма қилинмаган бўлса ҳам аввалгидан 2 марта кам нафақа тўлана бошланди. Бросалин В.С. ни 1997 йил июлидан 2- гуруҳ ногиронликка ўтказишда туман ижтимоий таъминоти бўлими 5 йил давомида ( 1975 – 1980) олинган маош тўғрисида маълумотнома талаб қилди ва нафақани қайта ҳисоблаб чиқди. Нафақа яна 2- гуруҳ ногиронлари учун белгиланган минимум, яъни минимал ойлик маошнинг 4 баробари (минимал ойлик маошнинг 8 баробари бўлмиш максимал ойлик маошининг 50 %) дан кам белгиланди.Бросалин В.С.нинг талабига биноан нафақани қайта ҳисоблаш 1996 йилнинг 1 мартида ва 1997 йилнинг февралида, майда хатоларни тўғирлаб, ўтказилди. 1997 йил июли учун нафақа икки марта қайта ҳисоблаб чиқилди. ( илова, 1,2 бет, 3 7 жадвал) Бошида Чернобиль АЭС сидаги авария натижаларини бартарф қилишда қатнашиб ногирон бўлган шахслар Улуғ Ватан Уруши қатнашчиларига тенглаштирилгани учун нафақа минимал ойлик маошнинг 5 баробари ва 25 % қўшимчадан келиб чиқиб ҳисобланган эди. Кейинчалик чернобилчилар учун бу имтиёз бекор қилинган эди. Бироқ, 170 – сонли қарорга мувофиқ, ҳатто 1989-1989 йиллардаги Чернобиль АЭС сидаги авария натижаларини бартарф қилиш ишларида ногирон бўлмаган оддий иштирокчиларига ҳам минимал нафақадан 25% қўшимча белгиланган эди. ( III бўлим, 2 – қисмининг 2 – пункти ) Бироқ Бросалин В.С. га 5 йиллик маошни ҳисоблаб нафақа чиқаришаётганда бу имтиёзни қўллашмади,чунки у нафақаси энг фойдали шартларда ҳисобланишига ҳаққи бор 1 – категорияга таалуқли шахслар жумласидан бўлгани учун қўшимча устамалар назарда тутилмаган, аммо Бросалин В.С. нинг худди шу ҳуқуқи ва қонуний манфаати бузилди. Нафақани қайта ҳисоблаб чиқиш тўғрисидаги кўп сонли талабларга қарамасдан нафақа жамғармаси туман бўлими ва текширувчи инстанцияларнинг маъсул шахслари ўзларининг билимсизлигини ёки хизмат мансабларини суистъемол қилишларини кўрсатиб, ижтимоий таъминотдаги кўп сонли бузилишлар фош бўлишидан манфаатдор бўлмагани учун хатоларини тан олишмаяпти.Ўзбекистон қонунчилигига асосан фуқароларнинг қонуний манфаатларини тушунтириш ва уларга риоя қилиш, топилган камчиликларни дарҳол текшириш ва уларни бартараф қилиш учун чора кўриш ўрнига мансабдор шахслар расмий ва ҳатто очиқчасига ёлғон жавоблар бериш билан қаноатланишаяпти.Бу билан Ўзбекистон қонуни ва фуқаролари олдида уларнинг ҳуқуқлари бузилгани учун жавобгар бўлган амалдорларни жазосиз қолдириб,уларни янги қонунбузарликларга рағбатлантиришмоқда.Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари Мирзаев М. А. имзо қўйган, санаси 2011 йил 25 июл бўлган, 10 -175 – 11 сонли хатда: “ Сизнинг нафақа ишингиздаги ҳужжатларга кўра, Чернобиль АЭСидаги авария натижаларини бартараф қилиш даврида, 93631 – ҳарбий қисмда ишлаганингиз учун Сизга маош тўланмаган. Шу сабабли нафақангиз 5 йил давомида тўланган маошдан келиб чиқиб ҳисобланган” –дейилган.Нафақа ишида 1989 йилда тўланган маош тўғрисидаги 1991 йил 6 июнда берилган 89 – сонли маълумотнома борлигига, айнан шу маошдан биринчи нафақа белгиланиб, то 1994 йилнинг февралига тўланиб келганига қарамай шундай жавоб берилган.Бундай ишлар текинга қилинмайди ва ўша даврдаги нафақа тўғрисида маълумот бўлмаган тақдирда ҳам ўзининг фуқаролик бурчини бажариб жабр чеккан фуқаронинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун бу маълумотни топиш учун расмий чоралар кўрилиш керак эди.170 – сонли қарорни синчковлик билан ўрганиб чиқиб 1992 йил сентбридан қилинган барча қайта ҳисоблашлар менинг турмуш ўртоғим Бросалин В. С. нинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузган ва бунинг натижасида Бросалин В. С. га катта моддий ва маънавий зарар етказилган деб ҳисоблайман. Чернобилчиларнинг нафақаси билан ўйин фактлари истисно эмас,одатий ҳолатдир. Шунинг учун кам сонли, тирик қолган чернобилчиларнинг нафақаларини тайинлаш ва ҳисоблашни холисона текшириб чиқишингизни ва маъсулиятсиз ижрочиларни жазоланишини сўрайман.

Бросалина Людмила.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares