16 сентябр куни «Бирдамлик» ҳаракати бошқарув ҳайьатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Зулфия Ҳайдарова ва Ойша Маҳманазароваларнинг ҳаракатдан чиқиш ҳақида ёзилган аризалари кўрилди.
Зулфия Ҳайдарова ва Ойша Маҳманазаровалар, » Бирдамлик» ҳаракатига биринчилардан бўлиб қўшилган, ҳаракатнинг энг оғир босқичларида фаолият олиб борган аъзолар бўлиб,уларнинг ҳаракатдан чиқиш истагида ёзилган аризалари замирида қандай сабаб ётганини аниқланиши зарур деб топилди.Бу масалага аниқлик киритиш ҳаракат раиси Баҳодир Чориевга ва Қашқадарё вилояти фаолларига топширилди.
Куни кеча Баҳодир Чориевдан ҳамда вилоят фаолларидан олинган ҳабарлардан шу аниқ бўлдики, Зулфия Ҳайдарова ва Ойша Маҳманазароваларнинг ҳаракатдан чиқишга қарор беришларига ҳаракат фаоллари ўртасига рахна солишга уринаётган кимсаларнинг иғволари экан.. Бундай иғволарнинг ўзини мухолифатчи атаётган кимсалардан чиқиши янада ачинарлидир.
Шуларни инобатга олиб ҳайъат қарор қилди:
1. Зулфия Ҳайдарова ва Ойша Маҳманазароваларнинг «Бирдамлик» ҳаракати учун қилган улкан меҳнатларини эътироф этиб, уларни ҳаракатдан чиқиш ҳақидаги сўровларини рад этиш;
2.Ҳаракатнинг вилоят раҳбарларига бундай холатларнинг олдини олиш учун жойлардаги фаололаримиз билан ҳар ойнинг белгиланган бир кунида учрашувлар уюштириб туриш топширилсин.
Шунингдек,мажлисда ҳаракат аъзоси Ғани Раҳматов масаласи кўрилди. Ҳаракат фолиятидан мутлақо узоқлашиб кетгани ва ўзига топширилган вазифаларни бажармаганини хисобга олиб,Ғани Раҳматовни «Бирдамлик» ҳаракати аъзолигидан чиқаришга қарор қилди.
Билдириш матни ҳаракат бошқарув ҳайъати томонидан тасдиқланди





