Бирдамлик – Халқ Ҳаракати Жиззах вилояти бўлими хабар қилади

ШАЙТОНГА ДАРС БЕРИШАДИ.

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумангаз филиали собиқ бошлиғи Алишаев Турсинбой 2009-декабр 2010- январ ойлари учун тумангаз филиалининг 129 ходимнинг икки ойлик иш ҳақини (давлат тамонидан ёш оилаларга қурилаетган коттедж учун деб) ҳар бир ишчидан ўртача 120.000.минг 150.000 минг сўмдан яширин равишда, тумангаз хисобчиси Уталов Саҳобиддин билан биргаликда «уриб қолишган». 2010-йил Алишаев Турсинбой жиноий суд хукмига асосан камалиб кетди.
Тумангаз бошлиқсиз колганидан сўнг шу филиал ишчиси Сангиров Сиддиқ жамоа олдида ҳар бир ходимга эркакча ваьда бериб, қурилган коттеджни ўз ҳисобига ўтказишини ва ҳамманинг 2-ойлик иш ҳақини 5-6 ойда ўз ҳисобидан тўлаб беришини айтган.


Шу вақтгача бор йўғи 90 кишига 50.000 минг сумдан пул бера олди.Ишчилар хамон Сангиров Сиддиққа Худо инсоф беришини кутиб яшашмоқда.
Шуниси қизиқки, тумангаз филиалида керакли ташкилотлар тамонидан тафтиш ўтказилсада, бу хил жиноятларга чек қўйилмаяпди. Буни кандай тушиниш мумкин?
1982-йилда Ғаллаорол туман Сорбозор қишлоғида туғилган Муродов Собир Баҳодирович ҳозирги вақтда тумангазда улгуржи буйича назоратчи бўлиб ишламокда. Аслида бу шахс умуман ишга чиққани йук. Лекин ишламаса хам Муродовга хар ойда иш ҳақи тўланмокда. Бу шахснинг суянган тоғи кимлиги хозиргача ҳам сирлигича қолмоқда….
2011- йил май ойининг 4- кунида Пахтакор туман судида махкама жараёни бўлиб, Муродов Собир Баҳодировичга нисбатан юритилган жиноят иши кўриб чиқилган. Муродов Собир Баҳодирович Уз.Рес. Ж.Книнг 167-моддаси 2-қисмининг а б г бандлари, 189-модданинг 2-қисми 209- модданинг 2-қисми а банди билан айбланди. Айблов хулосасини 2011-йил 16-февралда олган. Суд ҳукми бўйича, С .Муродовга Ж.Книнг 209-моддасининг 1-қисми билан 2 йил ахлок тузатиш ишлари жазоси тайинланган. С. Муродовнинг ойлик иш ҳақидан хар ойда 25 фоиз микдорида давлат даромади хисобига ушланиб, мажбурий меҳнатга жалб килинган.
Кўриб турганимиздек қонун Ғаллаорол тумангаз филиали эркатойларига баробар эмас. Агар бу ўзбошимчалар қонундан четга чиқмаган ҳолда ишлаганларида эди, халкнинг қарғишини олмаган бўлишарди.
***
2009- йил феврал ойидаги Ғаллаорол тумани Гулистон К.Ф.Йга карашли Қорача қишлоғига ер тагидан полиэтилин қувурлар оркали ўтказилган газдан портлаш натижасида Рахмонов Аскар ва турмуш ўртоғи Дилором ҳаётдан кўз юмишди. 2010-йил декабр ойида Ғаллаорол шаҳар Дўстлик маҳалласида хам кўп каватли уйлардан 14-хонадонда хам газ портлаб 25-ешли аёл ҳаётдан кўз юмди.
***
СИРЛИ СОЛИҚЧИ
Ҳар жума куни Ғаллаоролда мол бозори бўлади. Ўша куни оддий, ишсиз одамлар, рўзғорини тебратиш учун бозорда қўлларидан келганича хар хил овқат пишириб сотишади. Солиқ идорасидан «келган» бир одам ўзини кимлигини айтмасдан, «соликданман» деб ҳар ҳафта тамаддихоналардан 5.000 минг сўмдан пул йиғиб кетади. Ҳар ҳафта нақд 75.000 минг сўм пул ўша солиқдан келадиган сирли одамнинг чўнтагига тушади. Ўзини «солиқданман» деб таништирган бу кимса олган 5.000 минг сум пули учун хеч кимга чек бермайди…

Г.Бердиева. Жиззах .

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares