Шу кунларда дунёдаги кўплаб мамлакатларнинг ОАВ бундан ўн йил олдин АҚШнинг Нью-йорк шахридаги рўй берган фожеалар хақида турли тахлилий материаллар, гувохларни хотираларини намойиш этмоқда.
Ўша куни мен Россияни 1 – каналини кўриб ўтирган эдим. Бирдан кўрсатув тўхтатилиб Нью-Йоркдаги Жаҳон Савдо маркази биносига самолёт келиб урилгани воқеасини тўғридан-тўғри олиб кўрсата бошлади. Ўзбекистон телеканалига олдим, ҳеч нарса йўқ, яъни, ўйин кулгу. «Озодлик» мухбири сифатида ахолини фикрини ўрганиб, материал қилай десам, халқнинг аксариятини бу воқеадан хали хабари йўқ эди.
Диктофонни ишлатдим. Қўлимда телевизор пульти. Бир Россия каналига, бир Ўзбекистон каналига олдим. Бир ёқда дахшат, бир ёқда ашула ўйин. Шу холатни диктофонга ёзиб материал қилдим. Хамкасбларимга ёқди шекилли, икки марта такроран эфирга узатишди.
Орадан икки кун ўтиб, бир воқеани аниқлаш учун хокимиятга бордим. Бир ходим захархандалик билан менга шундай деди: Ха, Носир-ака, демократик жамиятда терроризм бўлмайди дердиларинг, бўлибди-ку, ўзлари кўрсатиб ётибди» деди. Шунда, оғзимга келгани шу бўлди:
Улар йўқ нарсани бор қилиб, кўрсатаётгани йўқ. Бор нарсани кўрсатишмоқда. Қолаверса Америка сиёсати ўз жамиятидан террорчиларни етишиб чиқишига йўл қўйилмайди. Бу ишни Американи «Демократияни душманлари қилди» дедим.
Хокимият ходими яна нималардир деди. Бир файласуф «Адолатни тушунмаган одамга хақиқатни айтма» дегани эди. Шунга амал қилиб, асабимни бузмай кетавердим. «Бировни бошига кулфат тушса, биз ўзимиз тинчмиз-ку, бизга нима» – дейишга ўрганиб қолдик шекилли. Ўзбекистон телеканаллари дунёни турли мамлакатларида бўлаётган фожеаларни табиий офатларни кўрсатар экан, бу кўрсатувлардан, «кўряпсанми дунёда қандай фожеалар бўляпди. Бизда эса тинчлик. Шукр қилиб юравер. Қийинчиликлар ўтиб кетади» деган рух сезилиб туради. Очиқдан – очиқ айтди. Хуллас ўша кунлари бутун дунё нигохи жахон АҚШга, савдо марказига қаратилди. Мухокама этилди. Америкаликларга хамдардликлар билдирилди. Бизда эса телевидениямиз ўйин кулгуни кўрсатишдан бўшамади. Мен албатта, дастлабки кунлар хақида гапиряпман. Хатто, кейин хам хеч ким бу мудхиш воқеани шархламадиям, мухокама қилгани йўқ. Биз ўзимиз тинч бўлсак бўлдида, бошқа билан нима ишимиз бор.
2008 – йил Америкада бўлганимизда, бизга фожеа рўй берган жойни кўрсатишди. Жахон савдо марказининг эгизак биноси ўрнини кўриб, юрагим орқага тортиб кетди. Ва шунда англадимки, террорчилар Америкаликларни доимо фахрланиб келган, миллий ғурурини нишонга олган экан. Ўйлаб қолдим. Нега доим террорчилар ўзини мусулмон, деб атовчилардан чиқаверади? Мусулмон дини қайси китобида бегунох кишиларни ўлдиришга буюрибди? Шунда тушундим, Ислом дини номидан террорчиликни амалга ошираётган кимсалар, аслида исломни душманларидир.
Ислом дини ва мусулмонларга қарши курашаётган собиқ иттифоқни айрим мамлакатларидаги диктаторлардан, уларни нима фарқи бор? Диктаторлар одамларни иймондан қайтариб, мусулмонларни тухмат билан авахталарга ташлаб, ўлдираётган бўлсалар. Бинладен издошлари хам бегунох кишиларни ўлдирдилар. Нью-йоркдаги фожеа рўй берган жойга борган киши, борки фожеа кўламини қанчалик эканини ўз кўзи билан кўриб, дахшатга тушаётанини кўрдим. Бирданига хаёлимга бир нарса келиб қолди. 1918 йил Фрунзе рахбарлигидаги рус жаллодлари Бухорони бомбордимон қилганларида бизни халқимиз хам ўзининг миллий ғурури бўлган шахарни хонавайрон бўлаётганини кўриб, кўзига ёш келганмикин? Ғазабга, дахшатга тушганмикин? Агар хозир худо кўрсатмасин ўшандай фожеалар бизда содир бўлса, халқимиз жумбушга келиб, душманга қарши оёққа турармикин. Ёки миллий ғурур деган нарса ўзи қолмаганмикин?
Хулоса шуки террорчилар гарчан Ислом дини номидан фаолият олиб борсалар хам, улар бутун инсониятни душманларидир. Биз улардан огох бўлиш билан бирга, улардан хам дахшатлироқ бир гурух борки, улар хам инсоният душманларидир. Улар терроризм билан дунёни қўрқитиб, шу бахонада ўз мухолифларини, асл мусулмонларни авахталарга ташлаб, халқни қўрқувда ушлаш орқали хокимиятини мустахкамлаётган ва келажаги албатта Каддафий, Муборак каби бўлиши аниқ диктаторлардир. Шулардан огох бўлинг.




