Илгариги мақолаларимдан бирида бу воқеани ёзган эдим шекилли. Совет даври эди. Наманган театрида бир шов-шувли спектакл намойиш этилди. Мен бош ролни ўйнадим. Спектакл тугагач, директоримиз «Сизни Тошкентдан келган мухбир кутиб турибди» деди. Маълум бўлишича, у мухбир Ўзбекистондан чет-элга эшиттириш берувчи радионинг мухбири экан.
Мен у билан учрашиб, спектакл хақидаги фикримни айтиб бўлгач, ўз ўзимдан Америка сиёсатини танқид қила бошладим. Менга хеч ким кўрсатма бергани ҳам йўқ эди. Ўша даврларда совуқ уруш даври эмасми, собиқ иттифоқ ОАВ Американи СССРга тухмат қилаётганлиги тарғибот қилинрда. Биз ахборот воситаларини танлаш хуқуқидан махрум эдик. Бир хилдаги ахборотларни олишга мажбур эдик.
Хозирги кунда асосан бизни қишлоқларимиздаги холат шунга ўхшаб кетади. қишлоқларимизда кабель телевиденияси йўқ, сунъий йўлдош антеналари хам камдан-кам одамларда бор. Демак, одамлар фақат расмийлашган ОАВдан ахборот оладилар. Бошқа имконият йўқ. Бунинг таъсирини куни кеча қишлоққа бориб келаётиб кўрдим.
Йўналишдаги «Дамас» русумли таксида келаяпмиз 5-6 киши бор.Одамлар бир-бири билан турли мавзуларда гаплашиб кетяпдилар. Кимдир президент хақида нимадир деди шекилли, ёнида ўтирган киши «Унақа деманг. Кеча ўйнаганларини кўрдингизми? Тез юарар поезд келибди. СНГда битта эмиш. Бунга жавобан яна бири шундай деди. «Ёлғон, тез юрар поезд Россияда ва бошқа давлатларда тиқилиб ётибди». Шу ерда менга кимдир мени сухбатга қўшилишга мажбур қилаётгандек бўлиб туюлди. Йўқ унда эмас экан. ўқшилмадим. Менинг учун асосийси одамлар фикрини билиш эди.
Сухбат давом этди. Бир йигит «Бир Афғонистонлик одам Ўзбекистонга келиб икки кун ухлабди. Нега икки кун ухладингиз дейишса «Бизда уруш сизларда тинчлик экан дебди» деди. Қаерда кўрдингиз? деди бир киши «Телевизорда кўрсатди» деди халиги йигит. Тинчлик бўлиб турибди. Шукр қилайлик деб қўшиб қўйди. Орқада ўтирган бир киши қаттиқ гапира бошлади. Хо, ака, тинчлик бизда хам керак. Тинчлигимизни таъминлаш хукуматни вазифасига киради. Лекин қачадан-қанча болаларимиз Россия ва Қозоғистонда ишлаб юрибди. Ишсизлик юқори, булар хақида телевизорда гапирмайди.
Гапирилса хам «болаларингизни юборманглар!» – дейди. Хўп, нима қилишимиз керак? Маълум бўлишича халиги йигитни ўзи хам яқинда Қозоғистондан келган экан. Жим бўлиб қолди. Гапни, оппоқ соқолли ёши етмишлардан ошган отахон давом этди. « ўша ёқларга кетганлар шу ерда хам ишласа тирикчилиги ўтаверади. Тўхликка шўхлик, тўхтат машинани» деди. Шифохонага етиб келдик. Чол тушиб кетаётиб орқада ўтирган йигитга «Сиёсатга аралашманглар, охири яхши бўлмайди» деди. Кимдир «Отахон хам телевизорни гапини гапиряпдилар» деди.
Ўйланиб қолдим. Отахонни фикрича мавжуд сиёсатни мақтаб гапирса бўлаверар экан. Сал бошқачароқ рухда танқид қилинса бу сиёсатга аралашиш экан. Ёшлигимиздаги гаплар эсимга келди: «Бир худони ишига, бир хукуматни ишига аралашма». Бир шоир «Бирлик» сафида юрганимда «Артист сиёсатга аралашмаслиги керак» деган эди. У хам танқидни назарда тутиб гапирган эди. Шунда мен «Сиз чаман, гулзор, севги, Ватан хақида ёзаверинг. Халқ шоири бўласиз» деган эдим. Хақиқатда хам мустақиллик йиллари халқ шоири унвонини олди.
Шу фикрларни ўйлаб, уйимиз олдига хам келиб қолибмиз. Бари-бир таксидаги одамларни тортишувидан хурсанд бўлдим. Хеч бўлмаса одамлар ўзаро бўлса хам талашиб, тортишиб фикр алмашишяпди-ку. Қани энди шу тортишувлар ОАВга кўчса. Рахбарларга бир-неча томондан яхши бўларди. Четдан айтилаётган Ўзбекистонда сўз экинлиги йўқ, ошкоралик йўқ деган гаплардан қулоғи тинчирди. Жамиятда бўлаётган ноўрин ишлар юзага чиқиб, улар бартараф қилинарди. Икисод ва сиёсатда жадал силшишлар амалга ошарди.
***
Бирдам бўлинг!




