Бугунги кунда Урганч шахрининг Ал-Хоразмий, Абулгози Баходирхон, Узбекистон кучаларида катта курилиш ва таъмирлаш ишлари кетмокда. Маълум булишича, бу курилиши парламент назоратига олинган. Марказдан катта амалдорлар тез-тез келиб, хоразмликларнинг бу ердаги ишини текшириб, камчиликларини топиб, махаллий амалдорларга каттик-каттик танбехлар бериб, тугри иш юритишга ундамокда. Ал-Хоразм кучаси – Урганчнинг вилоят хокимлиги ва марказий майдон олдидан утадиган марказий кучаси. Асосий курилишлар шу кучада амалга
оширилмокда. Ушбу куча йулининг эни кенглиги 28 метрдан 42 метрга узгартирилиб борилаяпти. Кучада 12 та 4-5 каватли жами 570 хонадон жойлаштириладиган, 26 та 3 каватли уйлар курилади. Шунингдек, 4 та замоавий мехмонхона курилиши хам режалаштирилган. Узбекистон кучасининг «Кечки ярмарка» деб аталиб келган кисми ва у тугаган жой ката сайлгохга айлантирилади. Сайилгохда 2 та рангли мусикали фаввора куришга киришилган. Автомобил тухташ жойлари, болалар уйин майдончалари хам сони оширилади. Тошкент Давлат Университети Урганч филиали янги бино билан таъминланади. Бундан ташкари, 100 уринли бокс маркази хам ёшларга такдим этилади. Шахарда 509 та куп каватли турар жой, Амир Темур номидаги истирохат боги оркасида жойлашган «Ёшлик» кули кайта реконструкция килинади. Курилиш кетаётган худудларда канализация тармоклари хам янгиланмокда. Аммо айрим муаммолар хам йук эмас. Куплаб малакали, тажрибали усталар бу ерда хатто 300-400 минг сумга хам ишлашни маъкул курмайдилар. Чунки улар Козогистон, Россия каби якин хориж мамлакатларида ойига. камида
500-600 доллардан пул ишлаб топишади. Буни сумга чаксангиз, канча булишини узингиз бир уйлаб куринг. Ёрдамчи ишчилар хам хорижда гастербайтерликда анча куп пул олишади. Натижада якин хорижда иши юришмаганлар, кунлик пул топиб, нари-бери хаёт кечирадиган мардикорлар ва бошкалар купчиликни ташкил килади. Лекин марказ Тошкентдаги курилиш ташкилотларидан келган мутахассислар ишни назорат килаётгани ва усталикда бош-кош булаётгани сифатга ижобий таъсир утказади. Ишловчилар билан конуний тартибда шартнома тузилмайди, улар хавфсизлик коидаларига амал килишлари учун иш инструкцияси билан
таништирилмайди, ким ишлашни хохласа, руйхатга ёзилиб, уша объектда ишлаб, ёкмаса бошка объектга утиб кетаверади. Объектларда 15-16 ёшли усмирлар хам ишламокдалар. Лекин катта ёщдаги ишчилар хам, усмирлар хам тонгдаги соат 7 дан то кун ботгунча, яъни кечки 20-21 гача ишлашади. Бир усмир йигитнинг айтишича, етакчи уста унга то метр улчагичнинг ракамлари куринмагунча ишлашимиз керак, деган. Пул берилиши ёмон эмас. Айрим холларда хар куни, айрим холларда икки-уч кун ичида иш хаклари дархол берилади. Хар ойда бериладиган иш хакига келишганлар хам бор. Келишув купинча огзаки амалга оширилади.
Яна бир томони шуки, хох рангли булснн, хох мусикали булсин, Хоразмдаги сув такчиллиги шароитида фонтанлар доимий ишлашига кафолат йук. Урганч шахрида мустакиллик йилларида курилган куплаб фавворалар
хар йили ёз буйи, айникса, бу йилги ёзда куп-курук холда турди. Факат байрам кунларидагина бир-ики марта ишлади.
Бахтиёр МАХМУДОВ, хоразмлик журналист



