Футбол бўйича 2010 йили Жанубий Африка республикасида ўтказилган жахон чемпионатида 5 уйинига ўзбек йигити, Равшан Эрматов хакамлик қилганидан, бутун ўзбек халқининг қалби туганмас фахр туйғсига тўлган эди.
Самарқанда бўлиб ўтган Ўзбекистон олий лигасининг Самарқанднинг «Динамо», хамда юқори лавозимли шахсларнинг “эркатойи”, Тошкентнинг «Пахтакор» жамоалари учрашувини Равшан Эрматов бошқариб, «Пахтакор» фойдасига ишлай бошлагач ўйингохга йиғилган 12 мингга яқин футбол ишқибозлари қалбидаги фахр туйғусидан нишон хам қолмади. Аслида, Ўзбекистон футбол федерацияси, масалан, Наманганнинг «Навбахор» жамоаси иштирокидаги ўйинга хеч қачон Наманганлик судьяни тайинламайди. Тошкент жамоаси иштирокидаги ўйинга эса Ў.Ф.Ф.си
(Ўзбекистон футбол федерацияси) Тошкентлик Равшан Эрматовни тайинлади.
Келинг, аслида, нима бўлганини бир бошидан айтайлик. «Динамо» ва «Пахтакор» учрашувининг 49 дақиқасида мехмонларнинг 3 ўйинчисини олдаб ўтиб, рақиб дарвозасига яқинлаша бошлади. Лекин шу пайт «Пахтакор»чи Клецков уни очиқдан –очиқ чалиб йиқитди. Лекин воқеани яқиндан кузатиб турган Эрматовни бунга ҳеч қандай чора кўрмаслиги томошабинларни лол қолдирди.
Худи шу воқеа ўйиннинг 61 дақиқасида яна такрорланди. Ўз хамшахарларини манфаатини кўзлаган Эрматов аниқ 11 метрли жарима тўпини белгиламади. Ана ўша пайт 12- минга яқин футбол ишқибозлари жўр
бўлиб, Эрматовни буралаб сўка бошлади. Бунинг устига Эрматов Нагиевни «атайлаб йиқилдинг», деб унга сариқ карточка кўрсатди. Футбол ишқибозлари яна жумбушга келди. Хуллас халол ўйинга харом аралашиб
Эрматов 16 дақиқа ичида уч бора нотўғри қарор чиқарди.
Энди бир оз мозийга қайтсак. 1997 йил футбол қоидаларини қасдан бузганлиги, жамоалр ўртасидаги келишилган ўйинларни ташкил этилганлиги учун Равшан Эрматовни отаси хакам Саййиддин Эрматов, ЖАРдаги жахон чемпионатида Р.Эрматов билан қанот хаками вазифасини бошқарган Рафаэл Илёсовнинг қайнатаси Гали Имомов ва бошқалар, федерация томонидан хакамликдан четлаштирилрган эдилар.
Лекин Федерацияни “мехрибон”лигини қаранки, улар хозир хам назоратчилик қилмоқдалар. 14- август куни Қарши шахрида «Насаф» жамоаси Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси билан учрашди. Ўйинни бошқарган Равшан Эрматов қаршиликлар дарвозасига шубхали 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Лекин «Бунёдкор» футболчиси Эрматовни хотамтойлигидан фойдалана олмади. Халқаро футбол уюшмаси хар бир ФИФА
хакамини ички чемпионатидаги учрашувларини бошқарган ўйинларини видеотасмани кўриб, кузатиб боради. Қизиғи Ў.Ф.Ф Эрматов йўл қўйган юқоридаги нохақликлар сиёсатда бўлса, тушиниш мумкин. Авторитар
режимлар ўз мухолифларини синдиришига харакат қилишади. Лекин бу футбол-ку. Хеч бўлмаса ўзбек халқини халол футбол кўришга хаққи бордир.
Равшан Эрматов жахон чемпионатининг ўйинларини бош=арганда бутун ОАВ уни кукларга кўтариб мақтадилар. Хукумат олий нишон билан сийлади. Эрматовни ўзбек футболини ривожига ката хисса қўшганлиги гапирилди. Лекин ФИФА рефересини Самарқанд ва Қаршида туширган “қовуни” футболни ривожига хисса қўшмайди. Аксинча халқни миллионлар ўйинидан кўнгли совушга олиб келади.
Яқинда халқаро футбол уюшмаси бошлиғи Блаттер жамоатчилик томонидан, Осиё кофедерацияси рахбари Бин Хаммон томонидан коррупцияда айбланган эди. Қаранки, Блаттер Бин Хаммонни ўзини порахўрликда айблаб, уни бир умр футболдан хайдатди. Шундоқ инсонни, Эрматовни нохолис ишларига жидди эътибор беришга ишонмайман. Мен юқоридаги воқеаларни гувохлардан эшитиб олдин ишонмадим. Лекин ўша ўйинларда иштирок этган ва бу хақда махсус мақола эълон қилган журналистлар юқоридаги воқеаларни тасдиқлашди. Кейинги 20 йил ичида Ўзбеклардан жахон миқёсида футбол сохасида Равшан Эрматов эди. Биз у билан фахрланар эдик. Биз хайронмиз, халоллик жаҳон чемпионатида керак-у, ўзимизнинг, миллий чемпионатимизда керакмасми?!
Бирдам бўлинг !
***




