Носир Зокир
***
Ўтган хафтада Россия телевидениесининг 1- канали орқали, журналист Свонидзенинг Сталин қатағонларига бағишланган «Тарихий жараён» деб номланган кўрсатуви намойиш этилди Кўрсатувда бегунох қатағонга учраган 90 ёшли Сергей Шегелёв ва баъзи Сталин «Тройқаси» томонидан ўлдирилиб юборилган кишиларнинг қариндошлари тарихий воқеаларни айтиб бердилар. Эшитсангиз дахшатга тушасиз.
Кутилмаганда ўзини амакиси хам бегунох ўлдирилиб юборилган Сергей Кургинян номли шахс сўз олиб, «халидан бери Сталин қатағонлари хақидан гапиряпсизлар. Хўш, нима бўлибди. Нима Пиначет қатағон қилмабдими? Бошқа воқеаларни қайтариб Россияни шарманда қилишми мақсадларинг. Қатағонга учраганларни кўпчилиги давлатни талаганлар, жиноятчилар»
деди. Шунда тарихчи олимлар қатағонлар кўламини тарихий манбалар билан кўрсатиб бердилар. Манбаларда кўрсатилишича 3 миллиондан ортиқ бегунох кишилар қатағон қилинган. Қатағонга учраган 90 ёшли Сергей Шечлом шундай деди.
– Россияни шарманда қилиш хақида гапирмаяпмиз. Бу воқеаларни айтишдан мақсад бундай жирканч ишларни қайтарилмаслигидир. Бугун собиқ иттифоқ худудларида қатағонни хиди келяпди. Агар биз гапирмасак диктаторлар хохлаганларини қиладилар. Улар кремльдан сабоқ олгн шахслардир.
Шундан сўнг журналистлар бугун Россияда қатағонга учраганлар рўйхатини келтиришди. Улар хуқуқ тартибот ходимлари томонидан ўлдирилиб юборилган шахслар эди. Кўрсатув туғридан – тўғри намойиш
эттирилаётгани туфайли томошабинлар хар икки томнга овоз бериш хуқуқига эга бўлдидар. Энг қизиғи, Россия халқининг кўпчилиги қатағонларни ёритмаслик тарафдорларини қўллаб- қувватладилар.
Кўрсатувда иштирок этган таниқли хуқуқбон Людмила Алесеева «Россия президенти ўтмишдаги ва хозирги қатағонларни ўрганиш хақида фармон эълон қилди. Фуқаро қандай гунох қилишидан қатъий назар қатағон
қилиниши мумкин эмас» деди.
Афсуски, бизда бугунни қўйинг, ўтмишдаги қатағонлар хақида ахборот олиш қийин. Сталин зулмидан ўлдириб юборилганлар хақида хақиқий фактлар айтилгани йўқ. Қисқаси бизда халқ хали Сталинни аслида ким
эканлигини билмайди. Менинг отам Жўра Зокирий 1917 йил октябр инқилобидан кейин Хоразмга ишга юбрилган. Хоразм вилояти ташкил этилгач, Янгиариқ район райком секретари ва Хоразм обкоми секретари
бўлиб ишлаган. 1931 йили Туркманистонлик таниқли ёзувчи Берди Кербобоев билан бирга Туркманистоннинг Тошховуз вилоятида, биринчи ўзбек газетасини ташкил этган. Унинг асли касби журналис эди.
Газетанинг биринчи сонида колхоз тизими халқа қарши тузилган тузим эканлигини ёзгач, хукуматнинг тазйиқларига учрай бошлаган. Ва яна ишга тикланиб Хоразм обком секретари пайтида 1937 йили Чўлпон, Фитрат, Файзулла Хўжаев сафдоши сифатида тухмат билан қамоққа олиниб, 13 йил Сталин зулмидан азоб чекиб, 1950 йили озод этилди.
Эсимда бир куни отамдан «Ота бармоқларингизга нима бўлган десам» отам «болам Сталин даврида бармоқларимга бегиз суқиб, тирноқларимни суғириб олишган» деган эдилар. Хафталаб тамоқлари қадар сувда сақлашган экан. Турмадан чиқиб, онамга уйланганларидан кейин хам, хар хафта НКВД ходимлари келиб текшириб туришган. Туркманистонда олдинги аёлларидан 3 фарзанд бўлган. Хозир жиянларим билан боғланиб турамиз. Отам турмадаги қийноқлар таъсирида 1962 йил вафот этдилар. Хрушев даврида оқландилар. Лекин у кишини хикоялари хамон қулоқларимда жаранглайди. 1990 йили Шерали ака деган отамни қадрдон укаларидан бири бир воқеани айтиб берган эдилар. Отам бир гурух Хоразмлик дўстлари даврасида уларга мени кўрсатиб «Ман,а шу болам келажакда менинг учун хукуматдан ўч олади» деган эканлар.
Мен буларни нега ёзяпман? Айтмоқчиманки, бугун Сталин йўқ бўлсада, унга муносиб бўлган шахслар баъзи давлатларда хали хам хокимият тепасида туриб, ўз мухолифларини, тирноқларини суғуртирмоқдалар,
қийноқларга солмоқдалар, турмалардан ўликларини чиқармоқдалар. Эй дўстлар Сталин ўлди деманг, у тирик, огох бўлайлик дўстларим, огох бўлайлик.
Бардам бўлинг!



