Маълумки, бу йил Ўзбекистон халқи мустақилликнинг 20 йиллигини нишонлайди.Ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева Қарши яқинидаги 49 – ЖИЭКда жазо муддатини ўтаётган Суҳробнинг онаси Ирина Бадридиновага бир нечта савол билан мурожаат қилди.
Елена Урлаева: “Ирина, Ўзбекистон мустақиллиги билан боғлиқ бўлажак амнистиядан нималарни кутаяпсиз ва ўғлингиз бу йил озод қилинишига ишонасизми?”
Ирина Бадридинова: “ Мен ҳеч қандай яхшилик кутмаяпман ва мамлакатимдаги ҳеч қандай янгилик энди мени қувонтирмаяпти, чунки шу 20 йил ичида қонунлар етарли даражада ишламаяпти. Улар қоғоздагина чиройли,амалда эса мансаб ўзбошимчалиги.Жиноят фактлари кўриниб турган бўлса ҳам,кимда пул кўп бўлса ўша ҳақ.Ўзбекистоннинг ИИВ тизими ўзининг жазоланмаслигига ишонади,шунинг учун хоҳлаганини қилаяпти. Қонун бузилишда ўзаро боғлиқ бўлган судья ва прокурорлар ҳомийлигида милиция зўравонлик,қийноқлар қўллаб,минглаб ёшларнинг соғлиғи ва тақдирини синдириб зулм қилаяпти ва бу билан Президент обрўсини тўкаяпти. Менинг ўғлим Суҳроб қийноқ ва таҳқирлашларга тутилиб ноқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилганидан бошлаб ўтган шу 2,5 йил ичида мен Ўзбекистон ИИВсининг мансабдор шахслари томонидан қонун бузилишига кўп марта дуч келдим.2010 йилнинг ўзида ўғлимнинг ҳимояси учун, оғзаки мурожаатларим ҳисобга олинмаганда, 24 марта мурожаат қилдим.2011 йилда эса 11 марта.Бари самарасиз.Ҳеч нарсани ҳал қилишни хоҳлашмайди,қила олишмайди, умуман олганда улар бундан манфаатдор эмас. Менинг адолатли судни топиш йўлидаги тинимсиз мурожаатларимдан менинг ўғлим жабр чеккан ва чекаяпти.У қамоқхона ходимлари,прокурор,министрларга қарам,чунки у жамиятдан,қонундан,мендан иҳоталанган.Мен унга ҳеч нарса билан ёрдам бера олмайман,чунки унга тинмай таҳдид қилишади,тартиббузарлик тўқишади,ўзларининг жиноий фаолиятини яшириб ҳужжатларни қасддан сохталаштиришади.Бошқа оналар ҳақиқат излашга,қонунбузарликларни кўрсатишга, бошлиқлар устидан шикоят қилишга журъат қила олмаслиги учун менинг Суҳробимни айбдор қилишаяпти.Менга айтингчи,қайси мамлакатда уйдагилар суратини ўз хонасида кўриш атайлаб қилинган жиддий тартиббузарлик деб ҳисобланади ва бунинг учун бир йил давомида “тартиббузар” тамғаси туради, ҳеч нарсага рухсат берилмайди. Менинг шикоятларим учун ўғлимни дўппослаб, унга тумбочкадаги тартибсизлик каби тартиббузарлик ёзишган ва титроқ ҳолатидаги истимаси баланд касал бўлишига қарамасдан : “ Трусиклар нотўғри тахлангани учун мен ўзим айбдорман” деб тушунтириш хати ёздиришган. Шундан сўнг унинг 5 та диагнозини 98 кун даволашган ва судда: “ Биз уни қимматбаҳо дорилар билан даволадик. Ўзбекистоннинг энг яхши врачларини жалб қилдик”. деб ўзларини оқлашди. Қандайдир бемаънилик. Дўппослаб кейин қимматбаҳо дорилар билан даволашнинг нима кераги бор.Маҳкумлар ўз оналаридан бошқа ҳеч кимга керакмас. Қамоқдан уларнинг бари касал,сил бўлиб чиқишади ва бу Ўзбекистонда норма.Мен бу байрамдан ҳеч қандай яхшилик кутмаяпман ва ўғлимни озодликка чиқаришларига умид қилмаяпман.Улар ўч олишаяпти,ўғлим эса жабр чекаяпти.
Ўғлим менга: “ Агар менга тартиббузарлик ёзишса,сен тартиббузарлик қилмаслигим учун хулоса қил”, “ Тушунсангчи,мен бу ердан чиқишни хоҳлайман.Яқинда амнистия,мен улардан ҳуқуқимни талаб қиламанми ? Яна тартиббузарлик ёзишади ва мен яна 2,5 йил ўтираман.Ойи,мен бу кунни роса бир йил кутдим,қара,ҳаммаси нормал бўлсин.Сен қаерларга шикоят ёзаётганингни ҳаммасини биламан”.
Елена Урлаева: “Ирина, ўғлингизнинг бундай хатларидан кейин сиз адолат учун курашни давом эттирмайсизми ? “
Ирина: “ Айбдорлар жазоланмагунича мен курашимни давом эттираман ва маҳкумларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилавераман.Менинг мамлакатимнинг келажаги йўқ.Қамоқлар ёшлар билан тўлдирилаяпти”.
Альянс ҳуқуқ ҳимоячилари жасур аёл ва ҳуқуқ ҳимоячиси Ирина Бадридиновани қўллаб қувватлайди ва унга ўғли билан озодликда учрашишни тилашади.
Бадридинова Иринанинг телефони: +99897 158 12 65.
Альянса матбуот маркази. 2011 йил 13 августа. Тошкент. Ўзбекистон.



