БУГУН ҲАМ ДОЛЗАРБ МАВЗУЛАР

Носир Зокир:

Шоир Хуршид Даврон хақида. 1990 – йил чоп этилган «Муштум» журналини иловаси бўлмиш «Ҳар қалай олдинда нур бор» номли рисолада чоп этилган машхур шахслар билан бўлиб ўтган сухбатларни, хукмингизга хавола этишда давом этамиз.

Сухбатларда билдирилган фикрларнинг айримларини бугун хам ўз долзарблигини йўқотмагани билан мухимдур.

Таниқли шоир Хуршид Даврон билан бу сафар Махмуд Қаршибоев сухбатлашган. Мухбирининг «Хуршид Давронни нималар нималар қийнаяпди?»- деган саволига, шоир шундай жавоб беради:

– Мени кўп нарса қийнаяпди. Масалан, халқимизнинг маънавий ва моддий ахволи. Халқ жуда ночор қолган хозир. Узоқ йиллар хукм сурган тўрачилик сиёсати орқали, халқ деган тушунчага мавхум бир нарсадек қаралди. Вахоланки, халқ дегани алохида одамлар дегани. Алохида одамнинг эса қадр -қиммати, халқ хуқуқи бор. Бу нотуғри сиёсат… бугун жумхуриятимиз фуқароси соғлиғи хавф остида, десам, адашмайман. Шу кунларда тил бутунлиги учун курашяпмиз. Лекин эртага бу тилда гаплашадиган халқ захар ютиб нобуд бўлиб кетадиган бўлса, хатти харакатларимиздан на фойда… Ўзбек миллий маданиятига алоқадор бирор бир санъат асарини қайтариш хақида, сўз хам бўлгани йўқ. Бугун нафақат чет-эллларда, шу билан бирга Москва, Ленинград ва бошқа шахар музейларида сақланаётган миллий бойликларимизни хам қайтаришни ўйлашимиз лозим.

Мухбир саволи:

Биз бюрократиядан нолиймиз. Лекин хар қанча нолимайлик у ўзгариб қолаётгани йўқ. Менимча, бизда бу тоифа кишиларнинг алохида бир турлари шаклландики, уларга худони ўзи бас келмаса, бандаси бас келиши қийин… Хуршид ака, бу ниманинг белгиси?

Шоир жавоби:

– Халқимиз мутелиги, унинг устидан хукм юритишни истовчи, айрим нодон кимсаларга қўл келади. Бу мутелик илдизлари жахолат ва битъат ботқоғидан озиқланади. Жохил одам рухан муте бўлади. У билмагани учун бош эгади. Билмагани учун хам қўрқади. Фозил киши эса билгани учун хам қўрқмас ва тадбиркор бўлади. Мен шу жойда шарқнинг ёзувчиси Гулпоча Улфатнинг бадихасини эсладим. У нодон зўравон хақида шундай ёзади. «Кўр эмасу, ўз айбини кўрмайди. Кар эмасу, ўзидан бошқа одамни гапини эшитмайди».

Одамлар мени кўрганда қўл қовуштирсин деб хўжайинлар олдида икки қўлини кўксига қўйиб, иржайгани иржайган. Юқори мансабдаги кишиларни оёғини ялайди, ўзидан қуйи мансабдагиларни эса оёқ учида кўзрсатади. Золимлик йўлида қул бўлишига тайёр, иззати йўлида хар қандай паскашлидан қайтмайди. Иймонни пулга сотади. Инсон бўлиб инсонмас, хайвон бўлиб хайвонмас. Қанча калтафахм бўлса шунча гердаяди. «Бу ажиб инсон деб сурарсиз?» бу –нодон зўравон. Жохил одамларни бошқариш осон. Уларга гап уқтириш хам шарт эмас . Уларга буйруқ кифоя.

Мухбир саволи:

Кейинги пайтларда жамиятимизда ахлоқ путрдан кетди, тарбия издан чиқди. Одамлар халол – харомни фарқламайдиган бўлиб қолдилар. Айниқса диннинг тарбиядаги ўрнини тан олмаганимиз қимматга тушди. Бу борада сизнинг фикрингиз.

Шоир жавоби:

– Урф одатларимизни қадрсизланиб бораётгани хақида кўп гапирилди… кўзи сўқир одамнинг йўлини чироқ ёритишдан наф йўқ. Унинг кўзини очиш, дилини зиёга тўлдириш керак. Шундан сўнгина у йўлини топади. Биз Исломни халқимиз тарихида тутган ўрнини чуқур ўрганиш ўрнига уни тўғридан – тўғри қоралашга шу қадар ўрганиб қолдикки ўтмишдаги жамики салбий ходисанинг барини Исломга ёпиштирдик. Бундай қараш ханузгача давом этяпди… Исломни рад қилиш халқимиз ўтмишининг маълум қисмини рад қилиш эканини тушунмадик. Бу нотўғри ғайри илмий йўлни тутганимиз учун хам хозиргача хазрат Навоийнинг ижодини яхши билмаймиз.

Мухбир саволи:

Мана яқинда сайловлар бошланади. Жумхуриятимизни келажак тақдири кўп жихатдан манна шу сиёсий тадбирни қандай ўтказишга боғлиқ бўлиб турибди. Эркин демократик сайловлар учун бизда шарт-шароит борми? Умуман шундай шарт-шароитни яратиш учун нималар қилиш керак деб ўйлайсиз?

Шоир жавоби:

«Тоққа чиқмасанг дулона қайда» деган гапни биласиз. Ха энди демократик сайловлар учун курашмоқ керакда. Бизни чалғитмоқчи бўлишга уринганларга муносиб зарба беришни ўрганайлик.

***

Хуршид акага саломатлик тилаймиз!

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares