Узбекистон Инсон Хукуклари «Эзгулик» жамиятининг 04.08.2011 йилдаги
«Сирдарёлик фукароларга Мумин хожининг Рамазондаги зугуми» сарлавхали
№ 31 – сонли пресс – релизига нисбатан
М У Н О С А Б А Т .
УИХ «Эзгулик» жамияти Узбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тугрисида»ги конунига мувофик Узбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги руйхатидан утган фукароларнинг хукукларини химоя килувчи ташкилот булиб, бир неча йиллардан буён фаолият юритиб келади.
Узбекистонда жамиятнинг демократлашувига уз хиссасини кушиш, инсонларни сиёсий ва фукаровий хукукларини химоя килиш «Эзгулик» жамиятининг бош максади килиб олинган.
Демакки фукаронинг бузилган хукук ва конуний манфаатларини химоя килишда уз Низомига кура масалани хар томонлама ва мукаммал урганган холда олиб бориши максадга мувофикдир.
УИХ «Эзгулик» жамиятининг «Сирдарёлик фукароларга Мумин хожининг Рамазондаги зугуми» номли 04.08.2011 йилдаги № 31 – сонли пресс – релизида кайд этилишича; Мустакилликнинг 20 йиллиги тантаналари арафасида Гулистон шахар жоме масжидига ёндош уч хонадон вакилларининг бошпанасиз колиши накд булиб колди. Бугун Гулистон шахар хокими уринбосари Абдумумин Пардаев бошчилигидаги отряд хонадоннинг электр ва газ таъминотини узиб, уларга хеч бир суд карорисиз кучиш талабини куйди, деб хабар килди жамиятимизнинг Сирдарёдаги фаоллари. Маълум булишича, Сирдарё вилояти имом – хотиби Мумин хожи Усмоновнинг манфаатлари кузланиб (?) амалга оширилаётган бу зуравонликда шахар хокимлиги, ИИБ нозирлари фаол иштирок этишмокда ва хакозо.
Пресс – релизда асосан фукароларнинг фикри эътиборга олиниб, «Буларнинг барчаси фукароларни уйдан кувиб чикаришга каратилган хужумдир. Хокимнинг карори бажарилиши гумон остидаги бир хужжат, тугрироги фукароларни тинчлантиришга каратилган харакатдир» дейди махаллий «Эзгулик»чилар. Аслида эса, бу ерда масжидга ёндош бир бино курилиши, унинг истиклол тантаналари номи билан сиёсатлаштирилаётгани, бундан жоме масжид имом – хотиби Мумин хожи Усмоновнинг манфаатдорлиги маълум, дейди фукаролар. Шу боисдан хам вокеага аралашишга уринган хукук химоячиларининг ташриф когозлари Гулистон шахар ИИБ нозири Рустам Шаропов томонидан, улоктирилди. Миршаб – у хокимлар вилоятда кули узун хожининг манфаатлари учун улиб – тирилишмокда (?).
Эслатиб утамиз, Сирдарё вилояти имом – хотиби Муминжон хожи Усмонов Узбекистон Мусулмонлари идораси, шахсан муфтий Усмонхон Алимовнинг куллаб – кувватлови остида жамиятнинг собик фаоли Карим Бозорбоевни каматган, узининг хаж бахонасидаги фирибгарликлари ошкор килингани учун интиком олганди. Жахон хамжамиятининг босими билан хукук фаоли озод килинди, аммо хожи жиноятлари учун жавоб бермади, Эхтимол унинг хозирги зуравонлиги хам жиноят учун жазоланмаслик хисининг махсулидир деб эътироф этилмокда.
Шахсий фикрим:
— Пресс – релизда кайд этилганларга кура, ёритилган масалада бир томоннинг манфаатлари эътиборга олинган булиб, ушбу холат оркали иккинчи томоннинг хукуклари бузилиш холатлари содир этилмокда, яъниким Сирдарё вилояти жомеъ масжиди имом – хатиби Муминжон хожи Усмоновга нисбатан айрим холатлар асоссиз равишда илгари сурилмокда.
— Фукаролар жамиятнинг Сирдарё вилояти фаолларига мурожаат килган, демакким жамият аъзолари Узбекистон республикаси амалдаги конунлари ва уз низомига асосан иш юритиши лозим, аммо релиздаги холатлардан куриниб турибдиким, жамият фаоллари уч фукаронинг фикрига кура хулоса чикармокда ва бу холат исботини топмаса, жавобгарликка олиб келади.
— Сирдарё вилояти имом – хатиби Муминжон хожи Усмонов Узбекистон Мусулмонлари идораси, шахсан муфтий Усмонхон Алимовнинг куллаб – кувватлови остида жамиятнинг собик фаоли Карим Бозорбоевни каматган, узининг хаж бахонасидаги фирибгарликлари ошкор килингани учун интиком олганди деб билдирилмокда, лекин хозирги холатда менга нисбатан содир этилган хатти – харакатларнинг кандай ва нима алокаси бор, «Эзгулик» жамияти фаолларидан мен буни киритишларини сураб талаб, ёки илтимос килганим йук – ку ?! Нега менинг фикрим билан уртоклашишмади ?!
— УИХ «Эзгулик» жамиятида 2006 – 2009 йилларда фаолият юритиб келган булсамда, жамиятнинг низомига катъий риоя килган холатда иш юритганман ва вилоят булимининг республика микёсида рейтинги ошишида менинг хам хиссам катта деб тушунаман, лекин асоссиз сабабларга кура, исботланмаган 15 та айблов билан босим остида жамият аъзолигидан четлаштирилдим. УИХ «Эзгулик» жамиятининг Низомига кура, аъзоликдан четлаштирилиш муносабати билан берилган шикоятлар Марказий бошкарув томонидан куриб чикилиши назарда тутилган булишига карамай, менинг масалам мавхум колганлиги ханузга кадар сирлигича келмокда.
УИХ «Эзгулик» жамияти ёритган пресс – релиздаги холатлар мукаммал урганиладиган булса, «Эзгулик» жамияти Сирдарё вилояти фаоллари масалага тугри нуктаи – назардан карамаганлиги, уз низомини мукаммал билмаганлиги, далилий хужжатларга таянган холда ишни олиб бормаганлиги боис «ковун тушириб куйган» куринади, вахоланки Сирдарёда ковун етиштиришади, аммо ковун туширишмайди !…
Мустакил хукук химоячиси: Карим Базарбаев.



