ҲАЛҚАРО ХОТИН ҚИЗЛАР КЕНГАШИ,ЕВРОПА ИТТИФОҚИ ВА ХОТИН ҚИЗЛАР га НИСБАТАН ЗЎРАВОНЛИК МУАММОЛАРИ БЎЙИЧА БМТнинг МАХСУС МАЪРУЗАЧИСИГА ОЧИҚ ХАБАР

Номи юқорида келтирилган ташкилот ва ваколатхоналарнинг муҳтарам вакиллари.

Номи юқорида келтирилган ташкилот ва ваколатхоналарнинг хотин қизларга нисбатан зўравонлик масалалари бўйича ваколатини, “Хотин қизларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш тўғрисидаги” Декларация хотин қизларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш учун восита эканлигини эътиборга олиб, 1971 йилда туғилган, Қўқон шахрида яшовчи,Ўзбекистон фуқароси Одилова Муҳайёга нисбатан қилинган жисмоний ва жинсий зўравонлик фактлари юзасидан зудлик билан аралашишни сўрайман.

Одилова Муҳайёнинг шахсий хатини келтирамиз:

«Мен шу пайтгача бирор марта судланмаган бўлсам ҳам 2006 йилнинг 3 январ куни мени милиция ходимлари ҳибсга олишиб, аввал ЖКнинг 166- моддаси ( Талончилик) билан жиноий иш қўзғаб,кейин уни ЖКнинг 164- моддаси (Қароқчилик) 4- қисмига қайта малакалашди.Ҳибсга олинган кунимдан бошлаб мени 27 кун давомида Фарғона вилояти ИИБ нинг ертўласида ушлаб туришди.Фарғона вилояти ИИБ сининг терговчиси Хўжамқулов Алишер мени қийноқларга тутиб урди, сочларимни кесди.Мени бир кишилик камерада кишанда сақлашди.Оёқларим хлорли сувда эди.Терговни Фарғона вилояти ИИБ сининг тергов бўлими бошлиғи Алиханов Рахмон бошқарди.Мен 2000 йилнинг 16 сентябридан Покистон фуқароси Али Шохнинг қонуний рафиқаси эканлигимга қарамасдан тинтув пайтида терговчи Хўжамқуловнинг буйруғуга биноан мени 3 та эркак яланғоч қилиб ечинтиришди.Суд тугагунича мени Қўқон шахридаги бошлиғи Эсонов А. бўлган 11 -тергов изоляторида сақлашди.Эсонов А. мени шу изоляторнинг ертўласида бир неча марта зўрлаган Фарғона вилояти ИИБ сининг куратори Рўзиматов Ш.нинг дўсти ва қариндошидир. Бироз вақтдан кейин мен ўзимни ёмон ҳис қила бошладим,менинг кўнглим айниди, бошим айланди, ҳомиладор эканлигимни ҳис қилдим.Мен 8 ойлик ҳибсдан кейин ҳомиладор бўлдим.Мени зудлик билан СИ- 10 га,кейин УЯ- 7 га ўтказишди.У ерга ўтказишдан олдин менга укол қилишди.Натижада, менда кучли қон кетиш бошланди,боламни йўқотдим,кўп қон кетди, соғлиғим кундан кунга ёмонлашди.

Ўзбекистон ЖИЭББ си мени ҳибсда ҳомиладор бўлганлигимни, ҳомиладорлигим мажбуран тўхтатилганини, оилавий аҳволимни яширди.Қамоқхонанинг маълумотномаларидаги оилавий аҳволи дейилган жойга чизиқча қўйишарди. Мени даволаш учун Ўзбекистон ЖИЭББ си 200 000 сўм ажратди, ташхисларим ўзгартирилди.Озод бўлганимдан сўнг мен ноқонуний ҳукм, қийноқлар, мажбуран тўхтатилган ҳомиладорлик юзасидан шикоятлар ёздим,аммо Ўзбекистон ҳукумати буни текшириш ўрнига мени янги жиноятда айблашмоқда.Менга қидирув эълон қилинган.Покистон элчихонаси менинг турмуш ўртоғимни қидирмаяпти.Адолатни,ҳуқуқларимни тиклашда, турмуш ўртоғимни топишда менга ёрдам беришингизни сўрайман».
Альянс ҳуқуқ ҳимоячилари Одилова Муҳайё қийноқлар ва жинсий зўрлашлар қурбони бўлган деб ҳисоблайди ва Ўзбекистон ИИВ си ходимлари томонидан қилинган юқорида кўрсатилган жиноятлар юзасидан текширув олиб борилишини, Одилова Муҳайёни қутқариш учун унга бошпана берилишини сўрайди.

Одилова Муҳайёнинг телефони: +99890 955 14 00.

” Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Альянси” жамоат ҳаракати лидери Елена Урлаева. Тошкент. Ўзбекистон. 2011 йил 8 август.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares