Ўзбекистон прокуратурасидаги зўравонлик ва қийноқлар

2011 йил август ойларининг бошида Тошкент шахар Яккасарой прокуратураси ходимлари 5 та вояга етмаган боланинг онаси бўлмиш Варя исмли аёлни тунда прокуратурага алдаб олиб келишган.6 та прокуратура ходими уни қийноққа тутиб тушунтириш хати ёзишга ва кўрсатмалар беришга мажбур қилишган.Аёлнинг соғлиғи ёмонлашганда прокуратура ходимлари тез ёрдам чақиришдан бош торишган ва дугонасига қўнғироқ қилишга рухсат беришмаган.2011 йил июл ойларининг бошларида худди шу прокуратурага ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Татьяна Довлатова ҳам тунги пайтда алдаб олиб келиниб чиқарилмасдан қийноққа тутилган. Татьяна Довлатова қўл телфонидан бошқа ҳуқуқ ҳимоячиларига қўнғироқ қилганидан сўнггина уни қўйиб юборишган.Варяни ўзининг 2 та вояга етмаган болаларига алимент тўламаётган собиқ эрининг аризасига кўра сўроққа тутилган.Варя алимент ундириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилган, аммо бир йил давомида судлар гоҳ унинг даъвосини қондирувчи,гоҳ сохта асослар асосида рад қилувчи қароролар чиқаришмоқда. Унинг эри- Ислом болалар ундан эмаслигини даъво қилганидан кейин Варя ўзига тегишли мулкни сотишга мажбур бўлган.Бу даъво бемаъни эканлигига қарамай судлар Исломнинг ёнини олишган.Болалари полда ухлашга мажбурлигига ва очлигига қарамасдан, Варя генетик экспертиза учун катта пул тўлашга мажбур бўлган.Экспертиза болаларнинг отаси Ислом эканлигини кўрсатган.Экспертиза хулосаларини рад этиш имкониятига эга бўлмаган Ислом ҳеч қандай исботсиз равишда Варя Россия фуқароси эканлиги тўғрисида ариза ёзган,шунинг учун прокуратура ходимлари қийноқлар ёрдамида Варяни тан олишга мажбур қилишмоқчи бўлишган.Варя прокуратура ходимларига Исломнинг кирдикорлари тўғрисида гапириб берган. У давлат компаниясининг Россиядаги расмий вакили бўла туриб одамлар ва эҳтимол, наркотиклар савдоси ҳамда бошқа шубҳали ишлар билан шуғулланган.У доимо уйига тўп- тўп доллар олиб келиб хотини Варядан уларни яширишни илтимос қилган.Ислом Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари унинг изига тушганини тушунганидан кейин Россиядан Ўзбекистонга қочган ва Варяни ҳам алдаб чақириб олган. Бу фактлар билан прокуратура шуғулланадими йўқми ҳали номаълум.Ҳозирги пайтда Ислом катта ва яхши маошли лавозимда ишлайди.Катта уй сотиб олган. Машиналар сотиб олмоқда. Ёшгина қизга уйланиб олган, аммо ўзининг ёш болаларига ёрдам беришни ҳохламайди.Буларнинг барчасига Ислом ўзбек,Варя эса рус эканлиги сабаб.Судья,прокурор ва бошқа амалдорлар ҳам ўзбеклар. Ўзбекистон бу апартеид амалда бўлган мамлакат. Ўзбекистон ҳукумати оддий ўзбекларни одам ўрнида кўрмайди. Миллий озчиликлар ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади. Мақолада исмлар ўзгартирилган ва фамилиялар кўрсатилмаган,аммо бу мавзуда яна қўшича мақолалар бўлади.Балки бу воқеа Россия телеведениеси орқали ҳам кўрсатилар.

07.08. 2011 йил.
Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, “Бирдамлик” ҳаракатининг Тошкент бўлими вакиллари.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares