ТИББИЁТ МУАММОЛАРИ ТУРКУМИДАН

2-мақола

ТИББИЙ МУТАХАССИСЛАР ҚАНДАЙ ТАЙЁРЛАНМОҚДА?

Тиббиёт ходимлари тайёрлашда тест системаси ўзини мутлақо оқламади. Абитуриентлар: анатомия, биология, она тили ва химия каби фанлардан тест саволларига жавоб беришади. Холбуки, тиббиёт ходимларини психологик тестлардан ҳам ўтказиш керак. Инсоннинг дунёқараши, муомала маданиятини текшириш керак. Самимийлигини, тили ва дили бирлигини, покизалигини , инсонсеварлик даражасини аниқлаш керак. Ички дунёсини аниқлайдиган руҳий тест бўлиши керак. Чунки, талабалар 1,2 курсгача ўқигандан кейин шифокорликка арзимаслиги маълум бўлиб қоляпти.

Тиббиёт ходимлари тайёрлашнинг оқсайдиган томони ҳам шулардан келиб чиқяпти. Талабаларда, баъзи домлаларда ҳам, юқорида қисман айтилган маъанавиятнинг, шунингдек, нутқ маданияти, муомала маданиятининг йўқлигидир. Талаба шифокор бўлишга руҳий жиҳатдан тайёр бўлиши керак. Улар бошқаларнинг манфаати учун ўз манфаатидан кеча олиши лозим. Шифокор жонкуяр, меҳрибон, инсонпарвар бўлишлари албатта лозим. Етук давлатларнинг шифокорларида шу хил маънавият етарли. Ҳозирда Америкада яшаётган бир дўстимиз америкалик шифокорларнинг маънавияти ҳақида гапириб қолди.

– Мен уларга, ҳеч қаерим оғримаяпти, мени кўрикдан ўтказмай қўя қолинглар,- десам: “Йўқ, биз бундай қилаолмаймиз, агар Сизга бирон кор ҳол бўлса, бизни виждонимиз қийналади”, дейишармиш.

Шунинг учун ҳам, тиббиёт ходимлари тайёрлашда диантология ва касб этикаси фанларини ўрганиш керак. Афсуски, бизнинг тиббиёт масканларида бу фанлар ўқитилмайди. Косимов Эркин Йулшевич шу хил кафедра очиш керак деб умри ўтиб кетди. Хеч ким бундай кафедра очмади. Бундан кейин ҳам очилмаса керак. Бугунги куннинг бўлғуси шифокорлари роботга ўхшаб, тайёр тестлар асосида компьютер тугмаларини босишни билади ва муалажа белгилашни “ўрганади”. Бемор билан, унинг қариндош-уруғлари билан мулоқот йўқ. Бўлғуси шифокорларга диний тарбия ҳам зарур. Улар Худодан қўрқишлари, пора олмасликлари лозим, дейди кекса шифокор.

Жарроҳ профессорлардан бошқа бири бизга, ҳозирги талабалар тиббиётнинг талабларини, масъулиятини яхши англамаслигидан шикоят қилиб қолди.”Ўнтасини операцияга обкирсам охиригача биттаси ёки иккитаси колади. Бошқалари хонадан чиқиб қочади”, дейди, кекса хирург. “Контракт тўлаб қўйиб битириб кетаяпти. Шунинг учун 1991 йилдан кейин яхши шифокор ниҳоятда кам чиқди, бизлардан кейинги авлод қандай бўлишини Худо билади”, дейди афсусланиб, профессор.

Ҳозирги талабалар контракт системасига ўтгандан кейин, баҳоларни олишини, бу институтни битиришини билиб қолишган. Нега? Домлалар принципиал бўлиб, билими йўқ талабаларга 2 қўйса бўлмайдими, деб сўрарсиз. Йўқ, раҳбарлар бунга йўл қўйишмайди. Масалан, тиббиёт олийгоҳларидан бирида ишлайдиган приципиал асссисентлардан бири ўзи ўқитаётган ягона фандан йигирма чоғлиқ, тестларга ва саволларга жавоб бермаган талабани “йиқитган”. Аммо бошлиқлар чақириб: “Сиз ойликни шу контракт тўлаб ўқиётган талабалар хисобидан оляпсиз, шунинг учун талабаларга баҳо қўйиш керак”, деб туриб олган. Ассистент ноилож, барча талабаларга баҳо қўйиб берган.

Яхши шифокор буламан, деган одамга СССР тажрибаси яхши эди. Албатта, у даврда ҳам ўзига яраша камчиликлар бор эди. Аммо қаттиқ ўқитардик. Талаб қаттиқ эди. Қизиғи шундаки, СССР давридан қолиб кетган оилавий шифокор тайёрлаш тенденцияси ҳозир ҳам давом этяпти. Америка бир пайтлар шу хил кадрлар тайёрлашни йўлга қўйган эди. Ўзини оқламагани учун бу прициплардан воз кечган. Тор мутахассислар тайёрлаш йўли энг мақбул йўл, дейди отохон шифокор.

Шундай бир тизимда ўз касбини яхши биладиган тиббиёт ходими, шифокор тайёрлашнинг ўзи даргумон!

Искандар ИКРОМИЙ

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares