ДОНИШМАНДЛАР АЙТАДУР

Носир Зокир

Илгариги мақолаларимизда 1990 йилда чоп этилган, «Муштум» журналини иловаси бўлмиш «Хар қалай олдинда нур бор» номли рисолада, машхур кишилар билан ўтказилган сухбатларни хукмингизга хавола этган эдик.

Эндиги навбат миллатимизнинг матафаккир файласуфларидан, мархум Озод ака Шарофуддинов фикрларига. Бу сухбатларни хукмингизга хавола этишимиздан максадимиз, бу сухбатларни матолаа қилиш орқали, ўша пайтдаги матбуот эркинлик даражасини бугунгиси билан солиштириб кўришга мушарраф бўласиз. Сухбатни Мурод Мансуров олиб борган. Мархамат!

***

О.Шарофуддинов: Чамамда, сиз мени хам эркин фикримга ундаётганга ўхшайсиз. Қўйинг Муроджон. Мен эркин фикрлатиб нима қиласиз. Эркин фиклаш хеч кимга, хеч нарсага қарам бўлмаган одамга ярашади. Менинг гумбирлаб ишлаб турган корхонам бўлмаса, гуллаб-яшнаб ётган боғ-роғим, ер-сувим бўлмаса. Бутун тирикчилигим, оладиган маошга қараб қолган. Шундоқ экан хар томнини хисобга олиб, эркин фикрлаймизда. Ахир, бизда хам бола-чақа бор, ука…

Мухбир: Н.Мухиддиновни она-тили хақидаги китоби атиги минг нусхада чоп этилибди. Бунга нима дейсиз?

О.Шарофуддинов: Лекин шу китоб рус тилида уч минг нусхада чоп этилди-ку. Нега буни айтмайсиз? Иккинчидан, авжи ер хайдайдиган экин экадиган пайт. Ўзингиз айтинг, юз минг одам ётволиб китоб ўқигани яхшими, ёки мингтаси ўқиб, тўқсон тўққиз мингтаси далада ишлагани яхшими? Саволни ўйлаб бериш керак.

Мухбир: Эхтиросга берилиш нималигини тушунтириб берсангиз?

О.Шарофиддинов: Одам ерлар захарланиб, бемажол бўлиб қолганидан хабар топса, нафас олишга соф хаво, ичишга тоза сув қолмаётганига, қўлсиз оёқсиз туғилаётганига гувох бўлса, нима қилардингиз? Аламини ичкиликдан олай деса ароқ хам палон пул. Одам экансан , томирингда қон гупуриб турар экан, бу фожеаларни қандай қилиб бамайли хотир томоша қилиб туриш мумкин?

Айтгандай, кимларгадир эхтирос ёқмасса, маслахат – хозир техника ривожланган пайт. Хар бир одамни боши ўрнига электрон-хисоблаш машиналарини ўрнатиб чиқиш керак. Ана унда зўр бўлади. Хеч ким эхтиросга берилмас эди, белгилаб берилган чизиқдан чиқмас эди, гап қайтармас эди. Мурувватини бурасанг, циркнинг отидек тиз чўкиб тарарди. Ана шунақа роботларга, Чингиз Айтматов тили билан айтсак, манқуртларга қумондонлик қилиш, маза бўлса керак.

Мухбир: Озод ака … янгиланиш давом ятяпди. Айтингчи, бу жараён тез боряпдими суст кетяпдими?

О.Шарофуддинов: мени ёшим бир жойга бориб қолган одамман. Кутиш санъатини яхши ўрганиб олганман. Баъзан – баъзан одамзод хаётининг маъноси яхши кунни кутишдан иборат эмасмикин деган фикрни хам ўйлаб қўяман.

Кейин яна бирдан вахимага тушаман. Фараз қилин-ки янги йилдан хамма кутганимиз рыёбга чиқди. Бозорлар гуллаган, хама ёқда сен е, сен е. Шундай былиб қолса , у ёғига нима кутамиз? Нима иш қиламиз? Хуллас, мен кутишга тайёрман. Лекин бола чақа, невара – чевара дегандек боласи тушмагурлар жуда онгсиз. Радио эшитларинг, газета ўқиларинг десам, гўшт дейди, шакар дейди, колбаса дейди. «Хой тирмизаклар! қанақа бесабрсизлар, бизлар сенлардек вақтимизда … қуйинг бу гапларни, қуруқ гаплар жонга тегди, конкретнийдан гапиринг дейишади»

Мухбир: Назаримда маъмурий иш юрутувчилар билан хур фикрли кишилар ўртасида хаёт-мамамат жанги кетаётганга ўхшамайдими?

О.Шарофуддинов: (кесатиб) «Хур фикрли кишилар» деган тоифангиз, жуда «беътамиз, деганим-деган, деб туриб оладиган одамлар. Булар экан» катталаримиз қаттиқ қўл бўлса, жиловимиздан қаттиқроқ тортаётган бўлса, ўлиб қолмасмиз» демайди. Шундоқ бўлгандан кейин, катталар тунини тескари кийиб оладида, хур фикрли одамни кўрганда, тилида айтмасада ичида «хе, ўл, бетинг қурсин» деб туради. Шундай бўлгач, рахбар ахли билан, хур фикрлилар ўртасида албатта жанг бўладида. Бу жанг кеча бошлангани йўқ ва ёмон бўлмас эди. Осмон узилиб ерга тушмас эди. Лекин улар хам – алла қандай хур фикрлиларни гапига кираманми деб ор қиладиларов.

Шу ерда Озод Шарофуддинов хақида икки оғиз фикр билдирсам. Озод ака мустақиллик йиллари ўз ғояларидан сал чекинган бўлиши мумкин. Баъзан хукумат амалдорларини мақтаган былиши хам мумкин. Лекин 80- йилларда у киши миллий университетда дарс берган пайтлари, талабаларни қандай тарбия қилганлари қайта- қуриш пайтида ўз самарасаини берди. ўзлари юқорида айтиб ўтиб кетган хур фикрли кишиларнинг яъни Ўзбекистонда дастлаб демократик харакатга асос солган ёзувчи зиёлиларни кўпчилиги озод акадан сабоқ олган кишилар эди. Шундай инсонлар быладики уларни айтиб кетган фикрлари йиллар давомида ўз қадрини йўқотмайди. Мана хозир 20 йил бўлдики, барча вилоятларни хокимлари 3-4 мартадан алмашди. Хаммаси яхшилик билан ишдан бўшагани йўқ. Бюрократик аппаратни тизими хали хам ўз ишини қилмоқда.

Юзлаб рахбарлар порахўрликда айбланиб ўз жазосини жиноятларини такрорлаяпди. Мана шуни Шарофуддиновни бюрократия хақидаги фикрлари билан якунлаймиз. «Бюрократия»дегани ғалати нарса бўлар экан. Хатто энг катта бюрократ хам «йўқолсин бюрократ» деган хитобга ўзининг йўғон қизил қалами билан бажонидил имзо чекади. Менимча гап бюрократда эмас, балки истаган одамни бюрократга айлантириб қўядиган тартибларимизда. Биз хаммамиз инструкциялар, фармоишларнинг курашимиз қоронғу уйда бурга тутишга ўхшаб кетади.

Озод аканинг охиратлари обод бўлсин!

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares