Яқинда Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари жамиятини конференцияси бўлиб ўтиши керак эди.
Биз, айтилганидек, Абдужалил Бойматов, Хайит Ғофур, Қўзиев, профессор Ботир Норбоев, журналист Юсуф Расул, ҳуқуқбонлар Нодир Ахадов, Башорат Эшова , Тўлқин Қораев ва бошалар Тошкент вақти билан соат 13:00 дан кеч соат 19:00 гача компьютер орқали Францияда бўлаётган конференцияга қўшилишни кутиб ўтирдик. Толиб Ёқубов биз билан боғланиб барчамизни бор йўқлигимизни суриштириб, саломлашди ва иккинчи киши келиши кераклигини айтиб, конференцияни 1 соатга ортга суриб туришимизни айтди.
Биз кутдик. Чунки, Абдужалил Бойматов хисобот бериши керак эди. Толиб Ёқубов билан барчамиз боғланиб конференцияга қўшилишга харакат қилдик хар сафар у ёқдан телефон гўшаги қўйиб қўйилаверди. Кеч соат 19 ларда борганда Хайит Ғофур Толиб Ёқубов билан боғланиб конференция бизсиз ўтганлигини ва Хазратқул Худойбердиев президент этиб сайланганини айтди.
Орадан бир икки кун ўтгач, Хазратқулнинг хар хил ноўрин мақолалари чиқа
бошлади. Бу мақолаларда эмишки, Абдужалил бизни йўлдан урган эмиш. Мен ва ўғлим Зохиджон, Баходир Чориевни пулларига сотилган эмишмиз. Ичак чавоғиммиз билан сотқин эмишмиз ва хо казо.
Биз хукуматни мухолиф фикрларга чидай олмаслик хақида тинмай гапирамиз. Лекин мен янги тузилган “Ўзбекистон халқ харакати” номи остида тузилган жангари ташкилотни қўлламасам, Хазратқул бу харакатни қылласаю, мен душманманми, сотқинманми?
Хазратқулни 17 йилдан бери кўрмайман. У Швецияда хавфсиз ва иссик хўжрага кириб олиб, оғзига келганини валдирайди. Биз номард, биз соткин экан, у эса мард ва содиқ экан, мархамат, Ўзбекистонга қайтсин, шу ерда курашсин, биз қойил қолайлик! Ўзим кимман демайди, бошқаларга айб оғдаргани оғдарган.
Тўғри, бир пайт биз дўст эдик. Ўша пайтлар, қийналган пайтларимда оиламга ёрдам берган. Мен буни хеч қачон унутмайман. М.Солих хам, Толиб Ёқубов хам ёрдам беришган. Бунинг учун албатта уларнинг хурматини жойига қўяман. Лекин бу дегани ёрдамим учун умрбод менга тобесан дегани эмасда.
Хазратқул ўша мақолаларини ёзишдан олдин, мен билан боғланиб вазиятни обдон таништирса бўлмасмиди? Мен Инсон Ҳуқуқлари Жамияти рахбарияти хақиқий демократик рухда, ташкилот низомига кўра сайланнишини талаб қилганлар сафига қўшилдим, холос. Мен Абдужалил Бойматовни хам, Баходир Чориевни ҳам ҳали бирор қабиҳ иш қилиб, бировнинг кўнглига озор берганини кўрганим йўқ. Лекин Абдужалил бир мақоласида ЎИХЖ-нинг ички ишига дахли йўқ шахсларни ноўрин тилга олиб, низони каттайтирганлигини айтиб ўтмоқчиман.
Биз ниманидир ёзаётганимизда шаҳсий манфаатларимиздан эмас, фаолият интизомидан ва инсоний виждон амри билан иш тутушимиз даркор. Мисол учун, Толиб Ёқубов билан Хазратқул Худойбердилар мендан ва баъзи бошқалардан хозир хафа бўлишган. Лекин “Бошкалар биздан хафа бўлишга ҳақли эмасми” деган саволни, улар ўзларига беришадими, йўқми?!
***