Ўзбекистон фуқороларининг турли идораларга мурожатларидан маълум бўлишича, охирги йилларда, шифокорларнинг “Гиппократ касами”ни бузиш ҳоллари кўп учрамоқда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги тамонидан ишлаб чиқилган, ҳомиладорлик давридаги гипертинзион синдромлар ҳолатларида ҳомилаликларни муҳофаза қилиш ва туғриқ жараёнини олиб бориш стандартларига тиббиёт масканларида амал қилинмаётгани маълум бўлди. Шунингдек, жонлантириш (реанимация) бўлими шифокорлари тамонидан беморга ўз вақтида қон ва қон ўрнини босувчи препаратлар қуйилмаётганлиги, операциядан кейин йўқотилган қон ҳажми сифатли ва тўлаконли қопланмаганлиги, бемор шок ҳолатидан чиқаолмаганлиги кузатилмоқда.Тошкент вилояти бўйича тибиёт масканларида олиб борилган мониторинг натижаларига қараганда, жорий йилнинг олти ойи мобойинида оналар ўлими 11 кишини болалар ўлими эса 18 тани ташкил килган. 2010 йилда эса оналар ўлими 36 та, болалар ўртасидаги нобудгарчилик эса 57 та бўлган.
Беморларга таъмагирлик билан қараш, тана-аъзоларни рухсатсиз кесиб ташлаш, келгуси ҳаётида фарзандсиз қолишга дучор қилувчи усулларни қўллаш ҳоллари мавжуд. Шифокор ва ходимларда конунга хурмат билан ёндашиш туйғуси шаклланмаганлиги оқибатида фуқороларнинг ҳақ-ғуқуқлари бузилиш ҳоллари учраб туради.
Ўзбекистондаги ишсизлик, камбағаллик, бозор иқтисодиётига ўтдик, деган баҳонада дорихоналардаги баҳоларнинг ўта юқори даражага кўтарилиши натижасида уларнинг ўтмай қолиб, дорихоналарда сифатсиз дори-дармонлар кўпаймоқда. Тиббиётдаги бу камчиликлар фуқороларни тўлиқ даволанишдан маҳрум килиб қўймоқда, Туғриқхоналардаги таъмагирлик ҳолларидан қочган аёлларимиз уйларида кўзи ёримокда. Бу ҳолнинг ўзига яраша ижобий-салбий томонлари пайдо бўлмоқда. Илгари замонларда аёлларни туғдирадиган махсус доялар бўларди.Ҳозирда бу ишни бўйнига оладиган акушер гинекологлар кам.




