Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирига,

Самарканд вилояти Прокурорига

АРИЗА

Мен, Самарқанд вилояти, Жомбой тумани, Тўрон кўча, 2 уйда яшовчи Клара Жўраева, ушбу аризам тааллуқли мулозимларгача етиб борар, деган умид билан, Интернет тармоқлари орқали ёзмоқдаман.

Шундай йўл тутишимга сабаблар шуки, мен 2008-йилдан ўз уйимда ахолига хизмат кўрсатиш учун, “Довуд Алайхисалом” кичик корхона очиб, 5 кишини иш билан таминлаб, темир дарвоза, панжара, ўчоқ, тачка ва ва электропайвандчилик ишлар бажариб, ахолига арзон нархда, хизмат қилиб келмоқдамиз.

2009-йилдан бери, ушбу устохонани кенгайтириш учун ва ишлаб чиқарилган махсулотларни сотиш учун, ер сўраб туман хокимлигига бир неча маротоба мурожаат қилдим. Лекин барча мурожатларим эътиборсиз қолдиришиб, ўзимни сарсон-саргардон қилиб келдилар. Ўртада туман хокими ва бир-нечта унинг ходимлари, пора олиш жиноятини содир этаётганлари учун қамоққа олинганларда, энди нафақат мен, бутун туман ахолиси, барча ишлар энди ўз изига тушар, деб умидвор бўлган эдик.

Тадбиркорларга Прокуратура ва Адлия вазирлиги ёрдам бераётганига ишонар- ишонмас бўлиб, ариза бердим. Чунки, устохонамни кенгайтириш учун ариза бериб, 2 ой сарсон бўлиб, менга ўхшаган тадбиркорларни сарсон бўлганини кўрган эдим. 4 май 2011 йил ер ажратишларини сўраб, яна ариза берган эдим. 20- май атрофида, Адлия Бошкармасидан Жасур исмли киши келиб, шарт-шароитни кўриб, ёрдам берамиз, деб, бир неча кундан кейин, Бошқармага етиб келинг, деб мендан “рахматнома” ёздириб олди. Лекин шу кунгача иш ўрнидан силжигани йўқ ҳали.

Бу иш билан туман прокуратурасида, прокурор бўринбосари Азим исмли киши шуғулланар экан, 20- майлардан ўтганда, ҳеч кандай жавоб бўлавермагач, бориб учрашдим. Хокимиятга телефон қилгандан сўнг, менга хокимият тамонидан, мол бозорининг тўғрисидан 1-сотих ер берамиз, деб айтишди. Мендан олдин 3-та тадбиркорга ажратилган ер ёнидан, ер кўрсатишди ва ер танлаш далолатномасига 9 кишига қўл қўйдиришимни айтишди.

Сарсон бўлиб чизмаларни чиздириб, ер майдони танлаш комиссия азоларига имзо қўйдириб чиққунча, она сутим оғзимга келди. Ишчиларга жавоб бердим. Чунки, бошимни ғавғога тиқиб, асабларим шу даражада чарчадики, уйда темирнинг тақур-туқир шовқинларини кўтаролмай колдим.

Туман газ филиалини бошлигини неча марта излаб топа олмадим. Мухандис Абдурахмоновга учрашишимни айтишди. Аммо ушбу ер танлаш далолатномасига имзо қўя олмаслигини айтиб, имзо қўймади. Мендан олдинги тадбиркорларга худди ўша ердан жой беришганини, нима учун менга келганда, мумкин эмаслигини сўраганимда, вахоланки, ўша тадбиркорлар ҳеч қандай ерга мухтож ҳам эмас.

Бир гектар бир кишига ажратилган ўша тадбиркор билан бошлиқнинг ака-укачилиги борлиги, қалин дўстлиги борлиги, бошқасини эса хокимият буйруғига асосан қўл қўйишганини, айтиб жавоб беришди ва менинг далолатномамга имзо қўйишмади.

Шундан сўнг прокуратурага бориб, прокурор ўринбосари Азимжонга учрашиб, архитектор Аллабоев пул сўраетганини, хозир 100-минг сўм олиб келганимни вазиятни тушинтириб, ёрдам сўрадим. У киши бўлса, яна бошқатдан ариза ёзасиз, деб жўнатди.

Хозирда бизни туманда хокимиятда масул жавобгар шахсни ўзи йўклиги, хаммаси вактинча вазифа бажарувчи бўлганлиги сабабли, олдинги порахўрлардан хам ошиб кетишди. Олдинги бош архитектор туман ерларини талон тарож қилиб Аллабоевни ёнида туриб, мени устимдан кулиб, менга рахми келаетганини 1-та тикувчига саноат базасидан 2-та центрдан 1-та жой беришганини, ўша вактда ўзим айб қилганимни айтиб, кулишга хақли.

Хозирги кунда тушундимки, эндиги бош архитиктор ва унинг ёнидагилар ҳеч нарсадан қўрқмас, порахўр оға-ини ботирлар менга ўхшаган бечоралар билан уларни иши йўқ.

Прокуратурага 21-июн куни бориб, аризамга жавоб сўраганимда, бизлар хокимиятга жўнатганмиз, ўшалардан жавоб сўранг, ер ажратиш бизни ваколатга кирмайди дейишди. Уларнинг қўлидан бошқа нарса келмаслигини, шунча овора килишиб, энди айтишмоқда. Қайта улар бор нарсаниям, умуман йўқ қилиб юборишди. Энди мен ҳам Россияга кетаман шекилли. Битта аризани орқасидан қанча моддий ва манавий зарар кўрдимим, айтишимнинг ўзи қиййин.

Сизлар бу ахволга нима дейсизлар? Ушбу аризадан кейин биламанки олдинги ойдан, олдинги числодан жавоб тайёрлаб қўйишган. Бари-бир мен ва менга ўҳшаган камбағаллар хамиша айбдор бўлиб чиқаверишади. Хокимият хизматчилари эса Тошкент трассасида, хали бош вазирни кутиб олишга, хали вилоят хокимини кутиб олишга кўча тозалатиш ишлари билан банд. Буни орасида менга ўҳшаганлар сарсон-саргардон.

Аризамга жавоб беришни жоиз топсаларингиз, Сизларга олдиндан рахмат.

***

Клара Жўраева
Самарқанд вилояти,

Жомбой тумани,

Тўрон кўча, 2 уй

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares