Мактаб –даромад манбаими?

Илгарилари мактабни илм маскани, деб аташарди, ҳозирда бу масканни ҳам
даромад манбаига айлантираётганлар бор.
Мактаб директори-ю ҳурматли устозларга байрамларда қиммат баҳо
совға-саломлар беришни «намунали» уюштириш анъанаси майдонга келган.
Ҳар гал қайсдир байрам яқинлашиб қолса, “ҳурматли” устозларнинг ўзлари
дилидагини тилларига чикаришади: Ота-оналар комитети раисларига
ўқувчилари нима совға қилишни “ҳурматли” устозларимизнинг ўзлари
айтишмоқда. Ўзбекларда устоз отангдай улуғ деган мақол бор. Ушбу
мақолга амал қилишиб дардини кимга айтишини билмаган ота–она
фарзандининг илтимосини бажаришга мажбур бўлмоқда.
Жиззах вилояти буйича бу урф-одат кундан-кунга авжига чикиб бормокда.
Устозларимизнинг бириси олтин зирак, бириси олтин занжир, бириси олтин
узук яна бири янги нусхада чиққан гилам, бирлари мадонна
идиш-тавоқларга ҳеч тортиниб ўтирмасдан буюртма беришмоқда.
Фарзандингизнинг айтганини қилмай кўрингчи, у агар шундай илтифот
кщрастилмас, ўртокларидан ажраб колишини айтиб юрагингизни кон килиб
юборади. Мактабда 4-синф битирувчиларига 9-11-синф битирувчиларига
«Хайр устоз», деб номланадиган кечалар ўтказилади. Совға-салом ўша
куни “ҳурматли” устозларга тантанали равишда топширилади.
Наҳотки ушбу тантанавор байраму совға-саломлардан вилоят ва туман Халқ
таълими бўлими мутасаддиларининг хабарлари бўлмас?! Хабарлари бор,
албатта, агар ўзлари манфаатдор бўлишмаса, бу урф одатнинг
ривожланишига йўл очишмасди.
Аммо ота оналарда: “нима учун ота-оналар қайсидир бир эпсиз эркакнинг
турмуш ўртоғига олтин буюм олиб бериши керак”, деган ўй безовта
этмоқда. Қолаверса, ўзбек мактабларида муаммолар шусиз хам етарли.
Мактаб бошланди дегунча ҳар бир ўқувчидан металломга 1200 сўмдан пул
олишади, Мактаб ремонти учун бу йил ҳар бир мактаб ўқувчисидан
6000-олти минг сўмдан пул йиғиб олинади. Ваҳоланки, ҳар-бир вилоятда
мактаблар капитал ремонтдан чикарилди деган ҳисобот ҳам топширилади.
Қайси маблағ ҳисобига таъмирлаш ишлари ўтказилишини вилоят ва
тумандаги мутасаддилар ҳам билишса керак. Мактабларимиз капитал
ремонтдан чиқса ҳам нима учун биз ота-оналар ремонт пулидан ҳанузгача
қутулаолганимиз йўқ. Қайси туманларда мактаблар бузилиб қайта
қурилганига, ўқувчилар кимларнингдир хонадонларида ўкиганлигининг
гувоҳи бўлдик. Бунинг устига уч-тўрт йилдан бери цирк, кино, кўғирчок
театрлари мактабларга келиб ўқувчиларнинг «нонини туя» қилишмокда. Ҳар
бир ўқувчи учун билет нархи 500 –сум, укувчи бу томошоларни кўрса
кўрмаса, киришга мажбур… Томошалари тузикроқ, маънилоқ бўлганда ҳам
майли эди. Алмисоқдан қолган кинолар, болаларнинг руҳига руҳ, ақлига
ақл қўмайдиган қўғирчоқ театрлари…
Бир тамондан обуна муаммоси жонга теккан. Лекин болалар обуна бўлган
журналларини йилига бир донасини кўрса кўришади, кўришмаса бу ҳам йўқ.
Лекин обуна учун фалон сўмдан пул йиғилади. Яна бир ҳайрон қоларли
тамони шундаки, Узагросуғурта давлат аксиядорлик суғурта компанияси
ўқувчиларни бахтсиз ҳодисалардан мажбуран сугурта килишмокда. Сугурта
нархи ҳам 500-сўм . Мактабга суғуртанинг нима алоқаси борлиги
номаълум. Шу вақтгача, Худо кўрсатмасин, бирон бир ўқувчи бахтсиз
ходисага учраб, бу суғурта компаниясидан ўн тийин олибди, деганларини
эшитганимиз йўқ. Бизнингча буларнинг барчаси мактабни ҳам даромад
манбаига айлантираётган амалдорларнинг ўз манфаатини ўйлаб қилаётган
найрангларидир. Шу хил «тўла– тўла»лар камроқ бўлса, ёш авлод сўзда
эмас, амалда баркамолроқ бўлса, болалар сифатли ўқитилса, келажагимиз
янада буюкроқ бўларди!

Жиззах. Г.Бердиева.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares