Мана 4 – кундирки Наманган шахридаги ховлиларда, кўп қаватли уйларда
сув йўқ. Илгари ҳам бундай холатлар бўларди. Лекин нари борса, бир
сутка давом этарди. Бундай воқеалар бир неча йиллардан бери давом этиб
келаётганини билган ахолии ўз хонадонларида бочқалар, пақирлар,
баклашкалар ва бошқа идишларга сув олиб қўярдилар.
Хозир шундай “запслар” ҳам тугаб, хожатхоналар ва канализациялардан
келаётган қўланса хидга чидаб бўлмайди. Бу холат яна бир-икки кун
давом этса, ахоли орасида турли ўлат касалликлар пайдо бўлиши мумкин.
Одамлар шахарнинг турли худудларида жойлашган ер остидан чиқувчи
табиий сув иншоотлари бўйида турна қатор бўлиб, навбатда туришибди.
Уларнинг орасида ёш болаларни, хомиладор аёлларни учратиш мумкин.
Навбатда турганлар орасида турли келишмовчиликлар келиб чиқиб, уруш
жанжаллар содир бўлмоқда.
Сув оқава бошқармасига боғланганимизда бир мутасадди буни сабабини
шундай тушунтирди. – 5 кун олдин жала ёғди, сув лойқаланди, тозалаб
олсак берамиз.- деди.
Товба, хеч қаерда бўлмайдиган ишлар бизда бўлади. Агар Россия
ОАВларига эътибор берсангиз, халқ нима муаммога дуч келса, ўша ердан
репортажлар олиб берилади. Мутассадди ташкилотларини бошлиқлари халққа
ўша муаммоларнинг сабабини тушунтириб беришади.
Лекин бирор марта сувимиз йўқ деганини эшитмадик. «-Бизда мингдан
ортиқ ОАВлари мавжуд» деб мақтанишади. Ўша ахборот воситалари лоақал
биттаси мустақил бўлганида, юқоридаги муаммони сабабларини ўрганиб,
халққа етказган бўлардилар.
Хозирчи, барча ахборот воситалари мустақилликни 20 йиллиги муносабати
билан турли материаллар беришяпди. 20 йил ичида эришилган ютуқлар,
ишириб кўпиртириб кўрсатилмоқда. Мақтовлар, хамду саноларни хисоби
йўқ. Буларни кўрган ва хонадонига оддий суви йўқ ахолии, бунга қандай
муносабат билдиради?
Нахотки, нега сув келмаяпганини сабабини бир рахбар чиқиб тушунтириб
бермаса. Мана болаларим пақир кўтариб сув олиб келгани кетишди.
Телевизорда эса икки сохта хофиз чиқиб, шўх-шўх қўшиқларни айтиб,
жибла-жибон раққосаларни ўйнатиб ётибди. Ўзбекистон мустақил бўлганига
20 йил тўлаётган вақтда оддий сув муаммосини пайдо бўлиши, қайси
мантиққа тўғри келади?




