Яқинда юридик фанлари номзоди, совет даврида юкори лавозимда ишлаган, мархум генерал Ахмаджон ака Шариповни «Мен кўрган дунё» деб номлаган китобини ўқиб чиқдим. Раҳматли ёднома ёзаётганлари ҳақида гапириб, «ҳали ўқийсиз, ие бундай камчиликлар хозир ҳам бор-ку» деб юборасиз», деган эдилар. Хақиқатан ҳалигача комунистик бошқарув усулида воз кеча олмаётган амалдорлар иш услуби кўз ўнгимизда намоён бўлла бошлади.
Китобнинг иккинчи бетига, «Озодлик»даги «озод Носиржон укамга» деб ёзилган жумлаларни ўқиб, Аҳмаджон акани эсладим. У кишининг китобида ёзилган айрим воқеаларни сизларга ҳам илиндим.
Ўша даврларда рахбарлар (марказдан тортиб, тумангача) мавжуд бўлган қонунларга, конституцияга мутлако бўйин сунмас эдилар, уларни ўзлари қонун, ўзлари конституция эди» – дер экан.
А.Шарипов Андижон вилояти прокурор бўлиб ишлаётган пайтида вилоят партия комитети Биринчи котиби Ашур Ҳайдаровни ўрнига бўлган бир бригададаги холат ҳақида айтган гапини келтиради: «мен кеча фалон бригадада бўлиб сочларим тика бўлиб кетди. Бригада ерини шундоқ ўт босиб кетганки, ғўзалар кўринмайди. Бу бригадир эмас – халқ душмани, буни қамаш керак, суд қилиш керак. Прокурор Шарипов, туринг ўрнингиздан, бугуноқ мажлисдан кейин терговчиларингизни олиб бориб, бригадирни қаманг, турмага тиқинг ва менга далажит қилинг» деб топширик берди.
Колхозга бордик, раис бригадирни мехнатларини хибсга олиб, 1 соат ичида ўт босган ғўзаларни тозалаб қўйди. Қаманг ака, деб илтимос қилди. Обком котиб олдига кириб, «бригадирни қамашга ҳеч қандай асос йўқ» деб айтдим.
Ўша пайтларда обком котиби ишдан кетгунча, бошқа рахбарлар ҳам уйига кетолмай ўтираверар эди. Хўжайин хонасида чироқ ўчса, ҳамма қуён бўларди. Яна бир қизиқ воқеани айтиб берай деб ёзади. А.Шарипов – мен Наманган вилоти Обкомкомсомоли биринчи котиби бўлиб ишлаб юрганимда, Обкомни биринчи котиби Абдулхай Тоиров Учқўрғон туманидаги «Янги обод» колхозига бирга бориб келишимизни айтди.
Бизни колхоз раиси Бўрибоев кутиб олди. Дала кездик. Обком котиби далани ўртасига бориб, катта кесакларни тера кетиб, деди: «Бу қанақа беъманилик, сен раис бўлиб туриб, шуларни кўрмадингми. Менимча колхоз активларини ҳаммаси кўр, ҳаммаси ахмоқ, душман, сволочлар сени партиядан хайдаш керак. Белбоғингни еч, кесакларни сол», деди. Шу кесаклар кечқурун бюрода мухокама қилинди. 50 нафарга якин колхоз активлари хам белбоғларида кесак билан келдилар.
Колхоз раиси сўз олиб деди: «Ҳаммасига мен айбдорман, мени қаманглар». Абдулхай ака деди: Обком котибига қараб, бизнинг колхозимизга бориб хафа бўлиб қайтдингиз. Бу бизнинг учун ўлим билан тенг. Тўғрими активлар? – деди, колхоз раиси. Шунда ҳамма активлар жўр бўлиб, «бизга ўлим, бизга ўлим» деб бақира бошлашди. Раис сўзида давом этди: «Хужайин, сиз бизга ўз вақтида сволоч, ахмоқлар» дедингиз. Хакикатдан биз сволочмиз, ахмоқмиз, тўғрими? деса хамма активлар жўр бўлиб, «биз хақиқатдан сволочмиз, ахмоқмиз» дейишди. Мана шундай хангомалар ҳар хафта бўлар эди.
Ўша пайтда бу зуравонлар устидан ҳеч қаерга арз – дод қилишга ўрин йўқ эди. Ўша зуравонларни кўпи қамалиб кетди. Кўпи ишдан олинди. Баъзилар эса … Ахмаджон ака каби тухмат билан қамалиб чиққан. Бу алохида воқеа. У кишининг охиратлари обод бўлсин. Лекин сиёсат ўша пайтларда ўшандай эди. Афсуски хозирда ҳам бундай усулларни баъзан баттарроғини кузатмоқдамиз.
***




