Ўзбекистон ичида мухолифат сафларида фаол хизмат қилиб келаётган таниқли мухолифат намоёндаси Носир Зокир билан муҳарриримиз Улуғбек Бакировнинг қизғин суҳбати «Замондош» ТВнинг якшанба дастурида эътиборингизга ҳавола этилади. Носир Зокирнинг:
* Ўзбекистон мухолифатининг Ватанда олиб бораётган ишлари;
* «Бирдамлик» ХҲнинг Фарғона водийсидаги фаолияти;
* ЎХҲга Носир Зокирнинг ва Фарғона водийсидаги оддий одамлар ҳамда зиёлиларнинг муносабати;
* ИИБ ва ҳокимият ходимларининг мухолифат вакилларига муносабати бироз юмшайгандай(ми?);
* Оддий одамларнинг иқтисодий ташвишлари;
* Бозорларда нима гап(лар?);
* Носир Зокирнинг мухожиратдаги сафдошларига деганлари
шу ва шу каби бир қатор мавзулардаги батафсил фикр ва мулоҳазалари билан танишмоқчи бўлсангиз, «Замондош»ни кўздан қочирманг!
«Замондош» таҳририяти



