Абдуқодир Саттаров,
“Малҳам” халқ табобат маркази раҳбари, халқ табиби.
Мижози қандайдир меҳригиёни,
Учинчи ўринда қуруқ баёни.
Совуқлиги эса учинчи миқдор,
Оғриғу дардларга ундан фойда ёр.
Юзларга равнақдир унинг бир қисми,
Буғдой-ла пиширар бўлинса жисми.
Танага кирганда унинг шўрваси,
Семириб кетади элнинг барчаси.
Май каби чеҳрани қилади қизил
Ислоҳи мурч ила кундуз кири бил.
Минг йиллар давомида одамларда хайрат ва хаяжон уйғоти, ривояту хикоятларга жон киргизган бу машхур гиёхнинг номи исми-жисмига ярашиклик бўлиб, уни хамма мехри гиё деб аташади. Кўп йиллик бу ўсимлик аралиядошлар оиласига кириб, бўйи 30-70 см га етадиган ўсимликдир. Илдизи сершох, ўқ илдиз бўлиб, ташқи кўриниши кўпинча одам гавдвсига, пояси битта ингичка, тик ўсувчи барги 2-5 та бўлиб, юқори қисмида тўп холда жойлашган. Барги бандли, панжарасиморн мураккаб, 5 та баргчадан ташкил топган. Барглари элипссимон, ўткир учли, майда тишсимон қиррали, туксиз, пасти иккита калта бандли ва кичкина, юқори учтаси узун бандли хамда катта, ўсимлик секин ўсади. Ёш ўсимликда олдин битта уч пластинкали барг хосил бўлади. Кейин бешта пластинкага айланади. Гуллари тўғри, кўримсиз оқ-яшил ранг. Гулкосачаси беш тишли, тожибарги бешта оқ ёки яшил ранга бўялган. Оталиги бешта. Меваси қизил, буйраксимон, серсув, данакчали мева. Июль ойида гуллайди, меваси августь сентябрь ойида пишади. Шимолий Шаркий Осиёда, Хитой, Корея яриморолларида, Россиянинг Хабаровск, Приморск ўлкаларида кенг тарқалган, шу ўлкаларнинг Калиин, Чугуев ва Яковлев туманларида учрайди. Мехригиё узоқ вақт фақат узоқ Шарқда ўстирилар эди. Хозир Шимолий Кавказнинг тоғли туманларида, Украина ва Молдавия республикаларида ўстирила бошлади.
Унинг яна бир тури сахрода ўсадиган амиронга ўхшайди. Унинг илдизи худди икки одам-йигит ва қиз бир-бирига тикилиб интилиб турганга ўхшайди.
Аслида мехригиё дейилишига хам илдизнинг инсон шамолига ўхшаб кетишига сабаб бўлса ажаб эмас. Қадимги баъзи табиблар унинг илдизини мухаббат хиссини уйғотувчи деб билганлар. Абу Али Ибн Сино ўз асарларида ёзишича, мехригиёнинг икки хили бўлиб, биринчиси урғочиси, аёл шаклида, ранги бироз қорага мойилроқ бўлиб, кохи мехригиё дейилади. Чунки унинг япроғи кохи япроғи билан хамшакл. Лекин ундан нозиқроқ ва кичиқроқ бўлади. Гули бадбуй хидли ёки ёқимсиз. Ерда ёйилиб ётади, япроғиниг тубида олмага ўхшаган ёки ундан кичикроқ хушбуй меваси бўлади. Унда нокнинг уруғига ўхшаш уруғи бор.
Иккинчиси мехригиёнинг эркаги бўлиб, у оқ, силлиқ, йирик ва энгли бўлади. Япроғи лавлаги япрогига ўхшайди. Меваси биринчи навининг мевасига қараганда икки мартароқ катта бўлади. Ранги заъфарон рангига ўхшайди. Хиди оғир бўлиши билан бирга ёқимли Илдизининг шакли урғочисининг рангига ва аёл суратига ўхшаган бўлиб, бироз узунроқ аммо пояси йўқ. Мехригиёнинг бу туридан нихол чоғида шира олинади. Бунинг тартиби қуйидагича: янчиб, оғир бир нарса билан эзилади. Сиқиб олинган шира қотиб ёки қотгунича қуёшга ташлаб қўйилади. Сўнг сопол идишга солиб тўпланади.
Маълумотларга қараганда, Шерознинг иссиқ иқлимли ерида, аниқроқ Шахриёр калъасига яқин атрофда худди шундай гиёх ўсаркан. Хуллас мехригиё қандайдир афсонавий топилиши амримахол ўсимлик бўлмай, хақиқатда бор. У дунёнинг кўп мамлакатларида учрайдиган, анча оммалашган гиёх эканлигини илмий тиббиёт хам аллақачон исботлаган. Кейинги пайитларда Марказий Осиёнинг Самарқанд, Наманган ва бошқа худудларида мехригиёни ковлаб олиш учун айрим табиблар “махсус” мосламалар яратишгани чўл ва сахролар, тоғ олди ва тоғ этагларида унинг хар хил навларини топиб, халқ табобатида қўлланилаётгани хақида “зангори экран” орқали кўрсатувлар уюштирилиб, вақтли матбуотда хабарлар босилди. Шу боисдан одамлар узоқ вақтлар илохий гиёх сифатида қараб келинган мехригиёга қизиқиши ортди. Мехригиёни билиб-билмай излаш, уни кавлаб олиш ва саломатлик учун фойдаланиш тўғри эмас. Унинг таркибида айниқса ер ости илдиз қисмида инсон соғлиги учун зарарли моддалар борлиги эхтимолдан холи эмас. Шунинг учун ундан шифокор ва табиблар тавсиясисиз фойдаланиш мақсадга муофиқ эмас. Агар тиббиёт нуқтаий назаридан зарур бўлса,”Малхам ” халқ табобати марказига мурожат қилинг. Гиёхнинг шифобахшлик хусусиятларига келсак : Уни истеъмол қилса уйқуни келтиради. Агар уни шаробга солиб ичилса қаттиқ маст қилади. Борди-ю уни йўғон ичакка киритилса узоқдан-узоқ ухлатади. Бундай хосият айниқса мехригиёни поясиз, оқ гули навида кучлидир. Агар буни кўп ейилса ёки хидласа сохта (хушдан кетиб ўликка ўхшаб харакатсиз ётиш ) дардига дучор қилади. Айрим холларда уйқусизликка қарши ундан хам шароб тайёрлашади. Бунинг учун унинг 2,8 кг илдизининг пусти 38 литр ширин шаробга солинади ва ушбу шаробдан 71гр.дан ичилади. Гохо пўстининг қуввати шаробга ўтгунча иккаласи бирга қайнатилади ва узоқ уйқу келтириш учун шу шаробдан ичилади.
Учинчи нав мехригиё илдизи заъфарон билан ейилса, бўғимлар дарди, қуймич асаблари ва подаграга шифо бағишлайди. Агар ана шу илдиз бўйинга осиб олинса, тутқаноқ дардини бартараб қилади. Баргини туюб боғласа, кўз оғриғи ва ундан сув оқишини йўқ қилади. Илдизи сканжабин билан танаввул қилинса, юрак ўйнашига шифо бўлади. Мехригиёнинг илдизини неча жойидан тарашласа, ўша жойлардан кўз ёшга ўхшаб сув оқади. Унинг тагига идиш қўйиб суви йиғиб олинади. Шу сув керак бўлганда ишлатилади. Бу сувдан 25г. Асал сувига аралаштириб ичилса, бадандан сафронинг суюқ моддалари хамда балғамни қусиш билан хайдайди.
Шунингдек, мехригиёнинг сувини ичиш балғам ва сафронинг ич кетар ёрдамида ичдан хайдашни таъминлайди. бу сувни ёш болалар ичса азбаройи кучи зўр бўлганидан халок қилиши хам мумкин. Унинг илдизини аёллар истеъмол қилса, бачадонни кераксиз зарарли моддалардан тозалайди.
Хали етилиб пишмаган мехригиёни қизил гул ёғи билан қориб, хомиладор аёлларнинг қорнига ва қувуғига аралаш белига суртилса, хомила тушишидан сақлайди. Унинг илдизи эрман билан қўшиб истеъмол килинса сийдик ачишиши, яъни сўзакка шифо бағишлайди. Буни асал ва зайтун ёғига қўшиб ейилса, захарли жониворлар чаққанида хамда захарли итузумлар истеъмолида тарёқ бўлади. Мехригиёнинг захарли навини киши билмай еса аввалига бачадон бўғизида бўғма холати, юзида қизариш ва тошмалар тошиш, ақилдан озиш ва захар егандаги холати юз бериб, кейин ўлимга олиб боради бундан халос бўлишнинг йўли: ёғ, иссиқ сув ва асал истеъмол қилиб, қайт қилиш ва баданни захардан тозаловчи дорилар ейиш.
Шунингдек, аччиқ шувоқни сувда қайнатиб ўша сувни асал билан ичиб қусиб ташласа хам фойдаси бўлади. Мурч. укроп, тоғрайхон, янги соғилган сут, хантал ичилса, ич кетар бўлса қатиқ ичилса хам захарланишни даф этишни мумкинлигини қадимги хакимлар амалиётда синаб кўрганлар. Мехригиёни бир кунга ейиш миқдори 0,19г.дан 0,5г.гачадир. Унинг илдизи ва мевасини туюб яраларга сочилса ва ёмон захмларга шифо бўлади. Агар уни туюб суртилса, қаттиқ ва юмшоқ шишларни қайтаради, чўчка бўйин яраларга шифо бўлади. Уни майда туюб сирка билан қориб зардобли яраларга боғланса, уни йўқотади. Теридаги майда тошмалар сувли яраларга шифодир. Уни туюб буғдой уни билан қориб теридаги оқ доғларга қўйилса натижаси 3-4 кунда билинади. Суртманинг 1,5грамини шароб билан истеъмол қилинса шундай ухлатади-ки, хатто баданнинг исталган жойидан кесилса хам сезилмайди. Бу жаррохлик амалиётида хам қўл келади. Учинчи навидан 4,5 грам олиниб ёлғиз ўзини ёки нон ва буғдой уни билан қовуриб ейилса, ўша дақиқада одам ақилдан озади. Уни қаттик уйқу босади, 3-4 соат, хатто ундан хам кўпроқ котиб ухлайди. Мехригиёни куйдириб тутуни хидланса, ақл кирди-чиқдилигига даво бўлади.
Шарқ тиббиётида айниқса, хитой, Корея, Хинду-Хитой, Филипин ва Инданезияда турли касаликларни даволаш, айниқса организмнинг умумий тонусини кўтариш (тетиклаштириш, рухлантириш) учун қадимда ишлатилиб келинган. Унинг перпаратлари ақлий ва жисмоний жихатдан чарчаганда мехнат фаолияти сусайганда, қон босими пасайганда, организмнинг умумий тонусини кўтарувчи дори сифатида хамда диябет, жинсий безлар гипофуксиясида, нерф ва асаб касалликларида қўлланилади. Ундан доривор настойкалар суюқ экстракти, дарже ва парашоклари сотувга чиқарилган.
Мехригиё илдизидан 10г олиниб уни 70% ли спиртга 100г олиб унга солиб 21 кун сақланади ва 3 томчидан бошлаб хар уч кунда бир томчидан кўпайтирилиб 7 томчигача ичилади. Уни ичган пайтда қон босимини текшириб туриш керак. Қон босими кўтарилса ичишни тўхтатиш зарур. Мехригиё кукуни, 0,2-0,3 дан кунига бир махал ичиш тафсия этилади. Ким ёшаришни хохламайди, дейсиз? Албатта хамма. Бунинг учун эрталаб тонг отганда осмоннинг гўзаллигидан қувонинг, қуёшнинг шифобахш нурларидан бахраманд бўлинг чанг тўзонлар кўтарилмай туриб чуқур-чуқур нафас олинг. Оёқ, қўл ва бел, бош бўйин учун бадан тарбия машиқларини оч қорин олдидан аста-секин 21 марта бажаринг. Нонуштадан олдин олдиндан тайёрлаб қўйилган 10% Мехригиё эритмасидан 7 томчи ичинг ёки 1 та ёнғок билан озгина кишмишни 1 чой қошиқ асал билан истеъмол қилин. Мехригиёнинг хар бир одам ўз вазнига мижозига мувофиқ миқдорда рухий ва жисмоний куч олиш учун, асабларни мустахкамлаш учун кунда бир махал нахорда ичиш керак. Унинг орқасидан 1 чой қошиқ асал билан ўсимликлардан (атиргул, наматак, хитой лимони, тут, анжир, бехи, малина барглари, райхон, жамбил, аноргул, сафаргул, арча, настарин каби жуда кўп ўсимликлардан ёки гуллаб турган мевали дарахтларнинг новдаларидандир) тайёрланган, қиш ойларида эса чой ўрнига кўритилган ўтлардан дамлаб ичиш тавсия этилади.
Кекса одамлар нонуштага нон, қаймоқ, сариёқ, пишлоқ, тухум, турли сабзавотлар ва ўрик, олма, нок,памидори, бодринг, булғор гаримдориси, турп, шолғом, қиш ойларида кўпинча қуритилган мевалар ва улар бўлмаса кўкатлар билан майда тўғралган оқ пиёз истеъмол қилишлари, ўсимлик чойларидан ичиш мақсадга мувофиқдир. Торт ва пирожниларга ружу қўйган. Тушлик эса гўшт, тухум, ун, гуруч, мош ва бошкалардан иборат хар хил сабзавотлар қўйилган ўзингиз ёқтирган иссиқ таомлардан иборат бўлиши унинг орқасидан турли мевалар, шарбатлар, аччиқ чучуклар, иложи бўлса буғдой ёки мош ундрмалари, мева ва сабзавотлар бўлмаса ўрнига нуш пиёздан тўғраб қора мурч ва олма сиркаси аралаштириб тайёрланган аччиқ-чучуклардан ташкил топган овқатлардан истеъмол қилинг дарвофқе, ўсимлик чойларга одатлансангиз, тез орада озасиз, қон томир деворларида ўтириб қолган ёғлар, тузлар ювулиб, томирларингиз, бўғимларингиз майинлашиб тозаланади. Асабларингиз тинчланади. Қон томирларингиз хам тозаланиб, ёшаради. Аъзоларингиз ўз вазифасини тўлик бажариб овқат, кисларот ташиш, микроблар билан курашиш, сийдик хайдаш ва бошқа жараёнлар яхшиланади. Хужайралар ёшаради. қарабсизки тез кунларда хужайраларингиз чекиниб, иродаси мустахкам, асаблари тинчланган, рухи тетик соғлом инсонга айланганингизни кўриб ўзингиз қувонасиз.
Фойдаланилган адабиётлар; А.Саттаров.Т.Абдурахманов ‘”Дардинга шифоман” Абу Али ибн сино Тиб конунлари.



