Уларнинг топгани фақат ўлмай қолишгагина етади холос

Клара Жўраева

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо бошқа кўплаб давлатларга қараганда Ўзбекистонда табий газ ва электр энергияси танқис эмас. Чунки, газ ватанимиз конларидан қазилма бойлик сифатида ишлаб чиқарилади. Электр ҳам ўзимздан чиқади. Лекин шунга қарамасдан аҳолига газ ва электр аниқ ҳисоб билан адолатли тақсимланмайди. Аҳолидан газ ва электр хизмати учун пул ундириш ишлари эса бошдан оёқ зўравонликка асосланган.

Ҳисобчилар газ давлат монополиясига киришини, вақтида пул тўламаслик давлатга қарши ишлаш деб одамларни қўрқитиб, ночор аҳволда яшаетган халққа қатиқ азоб беришмокда. Бунга ночорликдан касал бўлиб қолган қўшниларим билан бўлган воқеалар ёрқин мисол бўла олади.

Бизни атрофимиздаги уч қўшнимга давлатдан газ учун 1 милион сўм карздорликлари ҳақида акт тузиб, трубаларни узиб кетишди. Қанча оворагарчиликлардан сўнг биз ўзимизни ҳақ эканлигимизни, ҳисобчилар нотўғри ҳисоб китоб қилганини аниклагач, пул тўламадик. Лекин ўз ҳақ ҳуқуқини билмаган шундай оилалар борки, улар жуда ночор яшасаларда, қўрққанларидан ҳисобчилар ёзиб кетган пулни тўлашга мажбур бўлишмоқда. Қўшним Санақулова Н.ни 3 фарзанди бор, ўзи эса ҳеч қаерда ишламайди. Касалманд, кўзлари ожиз. Нафақага чиқай деса ундан пора талаб қилишган. Улар турмуш ўртоғи оладиган 180 минг сўм ойлик маоши ҳисобига яшаб келишади. Маошни ҳам кечиктириб, икки ёки уч ойда бир тўлашади.

Санақуловалар оиласи 2005 йилдан 2011-йилнинг январь ҳолатигача 9600 куб газ ишлатишган. Улар ҳисобига 2005 йилдан 2006 йилгача 500 куб газ учун 45000 сўм, 2007 йилда эса 30 000, 2008 йил учун 40 000 сўм, 2009 йили эса 55 000, 2010 йилга 96000 сўм ёзилган. 2010 йилнинг декабр ойидан газ таъминоти ходимлари уларга 650 000 минг сўмлик қарзлари борлиги айтиб, тезда тўлаб қўйишни талаб қилишган. Йўқса, газни узиб қўйиш билан таҳдид қилишган. Ночор оила бисотида бир дона сигир ва бузоқча бор эди. Улар бузоқчани 250 000 минг сўмга сотиб, устига яна пул қўшиб, 450000 сўм тўлашди. Шунда ҳам уларни 180 000 минг сўм қарзлари қолган… Энди бу шўрликлар нима қилишни билишмайди.

Ўзбекистонда умуман қарзлари йўқ баъзи бировлар, газ арзон экан, шу ҳам пулми, дейишлари мумкин. Лекин порахўрлик, ишсизлик, қимматчилик бор жойда шу арзимаган тўловларни ҳам тўлаш осон эмас. Аҳоли жуда камбағал, бир илож қилиб кун ўтказиш билан оввора. Уларнинг топгани фақат ўлмай қолишгагина етади холос.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares