(Қозоқ-ўзбек чегараларида нима гап)
2011йил апрели Қозоғистонга ва бу республика орқали Россияга ўтадиган мехнат мухожирлари учун, ўзбек журналистлари таъбири билан айтганда, баракали ой бўлди. Тошкент ва Сирдарё вилояти худудларида жойлашга, Яллама, Илъич, Коплонбек, Майский, Черняевка деб аталадиган божхоналардан кунига камида 3-5 минг нафар мардикор ўтди. Айникса, Коплонбек божхонаси куну тун мардикорлар билан тирбанд бўлди. Агар Сиз апрелда , бу божхона орқали Қозоғистонга утган булсангиз, ҳар куни эрталабдан 300-500 атрофида мардикорлар, яна юзлаб уткинчилар алоҳида-алоҳида навбат ташкил қилиб турганини, кун буйи бу навбатга яна юзлаб одамлар қўшилганини кўргансиз. У ердаги мехнат мухожирларидан бир қисми (камида 300таси) эртагаликка қолиб кетади. Бир қисмини олғир таксичилар Черняевкага олиб бориб ташлайди. Соат кечки олти бўлганда чегарачилар навбатда алоҳида турган мардикорларни Ўзбекистон томонга ҳайдайди. Уларнинг кўплари чегара ёнидаги пайкалда, иссиқроқ кийимларини кийиб олиб ухлашади, баъзилари шу яқиндаги уйларда тунашади. Баъзан кечки изғирин туфайли шамоллаб қолганлар, юрак хуружига учраганлар бўлади, уларга тун бўлгани учун тибиий хизмат кўрсатилмайди. Ҳукумат эса, ўзини, бу хил муаммолар, айниқса, миграция муаммоси йўқдай тутиб келаётганди. Ниҳоят «муз»нинг бир парчаси «эридими», 30 апрелда, кутилмаганда, айрим журналистларнинг ташаббуси ўлароқ бўлса керак, Ўзбекистон телевидениесида чегарадаги аҳволнинг бир чеккаси ёритилгандай бўлди: айрим мардикорларнинг, чегара яқинидаги баъзи уйларнинг тасвири кўрсатилди. Тележурналистлар масаланинг мутлақо кераксиз томонини, қўрқа-писа ёритаётгани маълум бўла бошлади: эмишки, чегара яқинидаги ховлиларнинг эгалари уйларида 1-2 кунлаб навбатда туриб ўтолмаган одамларни ижарага қўйиб пул ишлашаётган ва солиқ тўлашмаётган экан… Шу кўрсатувдан кейиноқ, пример вазир Шавкат Мирзиёев бу ерга ташриф буюрди ва ҳаммага «наказание» бериб кетди. Ҳовли эгалари солиққа тортилиши лозимлиги айтилди. Чегарага элтувчи катта йўл ёқасидаги дарахтлар оқланди, йўл чеккаларидаги ахлатлар тозаланди. Бу «шанбалик»да мактаб ўқитувчиларию, ўқувчиларигина эмас, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келиб Занги ота тумани далаларида ишлаётган деҳқон мардикорларгача қатнашди.
Ажабо, бағри кенглиги иддио этилаётган Қозоғистоннинг чегара ҳудудларида (Ўзбекистондагидай беш-олти оилада эмас) ўнлаб ҳовлиларда юзлаб мардикорлар 2-3 кунлаб тунашади: ҳовли эгалари улардан маълум маблағ ҳам олади. Аммо қозоғистонлик бечора солиқчиларнинг эсига бу ҳовли эгаларидан солиқ олиш келмайди. Ана бағри кенглигу, мана бағри кенглик!
Самандар Сулаймон.



