Ўзбекистон Реcпубликаси Призидентига

Самарқанд вилояти Булунғур тумани Ф.Йўлдош 3-уй 6-хонадонида яшовчи Бахриева Бувигул томонидан

ШИКОЯТ АРИЗА

(иккинчи маротаба)
(Хуқуқни мухофаза қилувчи ташкилотлар ходимларининг хамда ФИБ Самарқанд вилояти судяларнинг ғайриқонуний харакатлари юзасидан).

Мен Бахриева Бувигул сизларга 2011 йил 18 январ куни шикоят ариза билан мурожаат қилган эдим. Сизлар менинг шикоят аризамни Ўзбекистон Республикаси Олий судига кўриб чиқиш учун юборган экансизлар. Мен Ўзбекистон Республикаси Олий судидан 2011 йил 14 март куни 22.02.2011 йил № ШБФ-824-11-сонли жавоб хатини олдим. Мен Олий суднинг берган жавобидан нарозиман. Чунки менинг аризамда кўрсатилган важлар бўйича хуқуқий нуқтаи назардан жавоб бермасдан, юзаки жавоб беришган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 22.10.2010 йил № ШБФ-276-10-сонли жавоб хатида менинг шикоятимдаги важларни рад этиш сабаблари батафсил баён қилинмаган, рад қилишга хеч бир асос кўрсатилмаган.
Биринчидан; Мен 101.1м2 хажмли икки хонали бинони 2004 йилда сотиб олганман. “Абулқосим Ғофуров” хусусий фирмаси Булунғур ОХЖ га қарашли 29 турдаги мол-мулкларни 2007 йилда сотиб олаяпти. Орадан олти ой ўтгандан кейин мен сотиб олган бинога даъво қилаяпти. Мол-мулкларни қабул қилиб олаётганда бу бинодан мен фойдаланаётганлигимни билишганку, нима учун бу хақда дархол тугатиш комиссиясининг раисига мурожаат қилишмади. Комиссия раиси менга бинони ноқонуний эгаллаб олганлигим тўғрисида бирон марта хам огохлантириш хати бермаган. Вахоланки мен Қ.Казаковни умуман танимас эдим.
Иккинчидан; “Абулқосим Ғофуров” хусусий фирмаси низоли бинони сотиб олмаганлиги ва бу бино 2007 йилда сотувга қўйилмаганлиги тўғрисида тугатиш комиссиясини раиси, аъзолари ва “Ихтиёраудит” аудиторлик ташкилоти аудиторининг тушунтириш хатлари борку, нима учун буни эьтиборга олишмаяпти.
Учинчидан; “Абулқосим Ғофуров” хусусий фирмаси биринчи кассатция шикоятида трансфарматор подстанцяси биноси ёнидаги иккита хонани Бахриева Б. ноқонуний эгаллаб олган деб, иккинчи даъво аризасида эса циркульяр насос биносининг иккита хонасини ноқонуний эгаллаб олган деб, даъво қилаяпти. “Абулқосим Ғофуров” хусусий фирмаси 2007 йил 29 июн кунги “Асосий воситаларни топшириш ва қабул қилиш тўғрисида далолатномаси”да циркуляр насос биносининг фақат битта хонасини қабул қилиб олганку. Иккинчи хонани қаердан қўшаяпти. Даъво аризаларига хам, “Асосий воситаларни топшириш ва қабул қилиш тўғрисида далолатномаси”га хам Маматқулов Бахтиёр исимли шахс имзо қўйганку. Нахотки нечта хонани қабул қилиб олганини билмаса.
Тўртинчидан; Самарқанд вилоят Х.Сулаймонова номидаги суд экспертиза маркази 28.01.2010 йилги № 5305/16 сонли хулосасида фақат 12.40*6.40м, 79.36м2 хажмдаги битта хонага тахминий хулоса берганку. Мен сотиб олган бино 15.50*6.50м 101.1м2 хажмдаги иккита хонадан иборатку. Суд экспертизаси бир хонали бинога тахминий хулоса берса, Маматқулов Б. нима учун икки хонали бинога даъво қилаяпти.
Бешинчидан; Ф.И.Б Самарқанд вилоят суди экспертиза тайинлаган эди. Экспертиза циркульяр насос биносининг 12.40*6.40м, 79.36м2 хажмдаги битта хонасига тахминий хулоса берсада, суд буни инобатга олди. Мен сотиб олган бино 15.50*6.50м, 101.1м2 хажмдаги икки хонадан иборат эди. Унда 3.10*6.40м, 20.15м2 хажмдаги хонани ким сотиб олган бўлиб чиқади. “Абулқосим Ғофуров” хусусий фирмаси биринчи даъво аризасида трансформатор подстанцияси биносининг иккита хонасига даъвогарлик қилаётган эдику. (қарордан нусха илова қиламан).
Олтинчидан; Булунғур туман прокуротураси бир ноинсоф терговчисининг хатти харакати сабабли 08.10.2007 йил № 10-2007 сонли протест берган эди. Туман прокурори И.Холбеков хужжатларим билан танишиб чиққандан кейин ишни қайта терговга оширди. Қайта тергов жараёнида протест нотўғри чиқарилганлиги маълум бўлди. Булунғур туман ИИБ 2008 йил 15 ноябр кунги қарори билан менга қўйилган айиблов (протест) Ўзбекистон Республикаси Ж.П.К нинг 83-моддаси 2-бандига асосан харакатдан тугатилган. Судлар эса хозиргача шу протестни важ қилиб кўрсатишади. Шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 12.07.2010 йил № ШБФ-276-10-сонли қарорида хам шу протест важ қилиб кўрсатилган. Прокуротуранинг чиқарган протестига амал қилинади-ю, протест бекор қилинганлиги инобатга олинмайдими.
Еттинчидан; “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 65 моддасини рўкач қилиб менинг аризамдаги важларни рад қилиш мумкинми? Булунғур О.Х.Ж мол-мулкларини сотиб олганларнинг биронтаси хам, шу жумладан Маматқулов Б. хам Булунғур О.Х.Ж нинг акциядори бўлмаганку. Бундай даъво қилишга улар хақлими. Қонун ўз номи билан қонун. Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш керак эмасми. Мен Булунғур О.Х.Ж нинг акциядори эдим. Хозирги кунгача хам акцияга сарфлаган маблағларимни қайтариб олганим йўқ.
Саккизинчидан; “Бегзод Автомобилист” (собиқ “Абулқосим Ғофуров”) хусусий фирмаси циркуляр насос биносининг иккита хонасига даъво қилапти. 2007 йил 29 июн кунги “Асосий воситаларни топшириш ва қабул қилиш тўғрисида далолатномаси”да циркуляр насос биноси битта хонадан иборатку. Бу даъво аризаси тухматдан иборат бўлсада, Ф.И.Б Жомбой туман судининг раиси Б.Хидиров 2010 йил 21 сенетябр кунги суд қарорида ишни уларнинг фойдасига хал қилаяпти. Суд мажлисига эса менга чақирув қоғозини қасддан кеч юбораяпти. (чақирув қоғозини 25.09.2010 йил куни олганман). Суд мажилиси менинг иштирокимсиз ўтказилган.
Тўқизинчидан; Ф.И.Б Самарқанд вилоят суди 2010 йил 9 ноябр кунги ажримида Жомбой туман судининг қарорини тасдиқлаб бераяпти. Бу ажримда циркуляр насос биносини “Бегзод Автомабилист” (собиқ А.Ғофуров) хусусий фирмаси МЧЖ нинг мулки хисобланади, дейилаяпти. Лекин қайси хужатларга асосан уларнинг мулки хисобланади. Экспертиза фақат битта 12.40*6.40м 79.36м2 хажмли битта хонага тахминий хулоса берганку. Суд ажрими фақат “Бегзод Автомабилист” маъсуляти чекланган жамиятнинг тухматидан иборат даъво аризасига асосан чиқарилганми. Ўзбекистонда қонунчилик аниқ-далилларга асосланмайдими.
Ўнинчидан; 2010 йил 11 октябръ куни Ф.И.Б Самарқанд шахар судига суд экспертизасининг нотўғри ва тахминий хулоса берганлиги учун ариза берганман. Ф.И.Б Самарқанд шахар суди бу аризамни Ф.И.Б Жомбой туманига, судя Б.Хидировга юборган. Хозирги кунгача бу аризамни кўриб чиқмаяпти. Аризамни кўриб чиқишса айиблари очилиб қоладими.
Ўн биринчидан; Собиқ Булунғур О.Х.Ж тугатиш комиссияси 29 турдаги мол-мулкларни сотувга қўйганда, сотувга қўйилган мол-мулкларнинг фота-суратларини, тўлиқ хажмини Самарқанд кўчмас мулк М.Ч.Ж га тақдим этган. Хар қанча талаб қилсакда судялар буни инобатга олмаяпти.
Хозирги кунда Қаюмов Босим Булунғур туман Буюм бозори билан чегарадош бўлган ер майдонидан собиқ Булунғур ОХЖ га тегишли бўлган бино ва иншоатларни бузиб ташлаб, ўрнига 168 та дўкон қуришни бошлаб юборди.
Давлатга қарашли Буюм бозорида 109 та дўкон бор халос. Қаюмов Б иккинчи шахсий Буюм бозорини ташкил қилмоқчи эмиш Қаюмов Б. нафақада бўлса, отасидан мерос қолганми, ёки унинг учун осмондан пул ёғадими.
Қўшимча аризамда хаммасини батафсил ёзганман.
Қўшимча маълумотлар керак бўлса тақдим этаман.
Мен Ўзбекистон фуқароси сифатида аризамда кўрсатилган важларга тўлиқ асосли жавоб беришларингизни сўрайман. Адолат, хақиқатни мен Ўзбекистондаги Олий Махкамалардан изламай, қаердан, четдан излайинми.

Илова хужжатлар____варақдан иборат.

Бахриева Б.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares