Оларда «кел жоним», берарда «чикар жоним»

Узбекистон Республикасида кабул килинган Фармон ва Конунларда тадбиркорлик фаолиятига кенг йул очиб берилиб, эркин фаолият юритиши учун барча имкониятлар яратилган, жумладан Мухтаррам Президентимиз И.Каримов томонидан жорий 2011 йилни «Кичик бизнес ва тадбиркорлик йили» деб эълон килиниши кенг жамоатчиликга манзур булмокда.
Тадбиркорларни куллаб – кувватлаш борасида яратиб берилаётган бундай имкониятлардан ким кандай фойдаланмокда деган савол тугилиши таббийдир.
Бундай саволга куйидагича жавоб берилар экан, амалдаги конунларимиздан тугри фойдаланмай, уз манфаати йулида узгаларнинг фаолиятига салбий таъсир курсатаётган, «олгир тадбиркорлар» хам, «шоли ичидаги курмак» сингари топилиши мукаррардир.
Шундай тадбиркорлардан бири: Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани тадбиркорлик фаолиятини куллаб – куватлаш булими томонидан руйхатга олинган ООО «Mirzacnul Donul Duck» («Мирзачул Доналд Дук» Маъсулияти Чекланган Жамият) рахбари Р.Я.Абзалилев Узбекистон Республикаси халк усталари, хунармадлари, муссавирлари «Хунарманд» Уюшмаси Сирдарё вилояти бошкармасига карашли касаначилар томонидан тайёр махсулот ишлаб чикаришлари учун талаб доирасидаги «паранда парлари хомашёси, курпача ва ёстиклар тикиш учун газлама материалларини етказиб беришни зиммасига олиб, Гулистон шахар «Элида хукук» адвокатлик фирмасининг 2010 йил 29 июлдаги № 74 – сонли хукукий хулосасига биноан икки томонлама 20.000.000 (йигирма миллион) сум кийматга 29.07.2010 йилда № 8 – сонли шартнома имзоланган.
Узаро тузилган шартномага биноан Сирдарё вилояти «Хунарманд» бошкармаси томонидан 31.07.2010 йилда «Мирзачул Доналд Дук» масъулияти чекланган жамият хисоб ракамига 19.800.000 (ун туккиз минг саккиз юз) сум пул маблаглари утказиб берилишига карамай, утган салкам бир йил муддат ичида шартномада белгиланган махсулотни етказиб беришни зиммасига олган томон уз мажбуриятларини бажаришдан бош тортиб келиши окибатида Сирдарё вилояти «Хунарманд» бошкармаси кошида фаолият юритаётган бир канча аъзолар фаолияти танозулга юз тутишига сабаб булди.
Сирдарё вилояти Хужалик судига такдим килинган даъво аризасига биноан 07.02.2011 йилда хужалик суди судлов раиси Ш.Гозиев томонидан курилган № 12-1113/78 – сонли хужалик иши жараёнида такдим килинган даъво ариза кисман каноатлантирилиб, «Хунарманд» Уюшмаси Сирдарё вилояти бошкармаси фойдасига жавобгар «Мирзачул Доналд Дук» мчж хисобидан 19.800.000 сум асосий карз, 1.485.000 сум пенияни ундириш тугрисида хал килув карори кабул килинди.
«Мирзачул Доналд Дук» МЧЖ рахбари судга кадар узганинг мулкини ноконуний узлаштириб, шартнома мажбуриятларини касддан бажармай келиши, шунингдек АТБ «Микрокредитбанки» Сирдарё филиалидан 22.000.000 сум кредит маблаглари олганлиги ва шунингдек АТБ «Саноаткурилишбанки» Сирдарё вилоят филиалидан фаолиятини ривожлантириши учун 80.000.000 сум кредит маблаглари талаб килиб, талаблари уз вактида банк томонидан каноатлантирилмаганлиги муносабати билан банк маъмуриятига нисбатан судга хужжат такдим килишига караганда, хакикатдан давлатимиз томонидан тадбиркорлик фаолиятини куллаб – куватлаш борасида катта имкониятлардан унумли фойдаланиётгани далилий асосларга биноан яккол кузга ташланади ва шунингдек «Хунарманд» Уюшмаси Сирдарё вилояти бошкармаси аъзолари «Мирзачул Доналд Дук» МЧЖ томонидан етказиб бериладиган махсулотларни узок вакт кутишларига тугри келади.

Узбекистон Республикаси «Хунарманд» Уюшмаси Сирдарё вилояти бошкармаси Хукукий булими бошлиги: К.Базарбаев.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares