Сарсонгарчиликнинг нихояси борми!

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани «Мирзачул» кишлок фукаролари йигини худуди Янгиовул махалласи Т.Ахмедов кучаси 3 уйда 1970 йилдан яшаб келаётган, 1944 йилда тугилган, ногирон – чулок, нафакахур, Узбекистон фукароси Кунгирова Рузвон Мирзаобод туман «Мирзачул» кишлок фукаролари йигини Кенгаши раиси, Мирзаобод тумани Халк Депутатлари Кенгаши депутати Раимкул Хужановнинг мансаб ваколатини суистемол килган холда содир этган хатти – харакатлари, ушбу уйга нисбатан бошка шахсга сохта маълумотлар бериши, далолатномаларни тасдиклаши, фукаролик ишлари буйича Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро суди судлов раиси Х.Т.Джалолов томонидан Узбекистон Республикаси ФПКнинг 207 – моддаси курсатмаларига риоя килмай кабул килган хал килув карори натижасида уй – жойидан махрум булиб, ногрон – чулок холатда, кариган чогида уч нафар фарзандлари билан 35 йилдан бери яшаб келган уй – жойидан айрилиб, утган беш йилда узгаларнинг хонадонида ижарада яшаб, сарсон саргардон юришга мажбур булганлигини, адолат ва конун доирасида фукароларнинг даъво талаблари мустакил суд хокимияти томонидан куриб чикилиши ва бузилган хукуклари тикланиши лозим булишига карамай, такдим килинган далилий хужжатлар инобатга олинмасдан бошка шахсга хал килув карорида белгилаб берилишидан норози холатда такрор ва такрор Узбекистон Республикаси Олий судига назорат тартибида шикоят аризалари такдим килиши муносабати билан иш янги холат билан куриш учун фукаролик ишлари буйича Тошкент вилоят суди аппеляция инстанцияси судлов хайъати томонидан 2009 йил 11 феврал куни № 3ф-36-09 – сонли курилган иш жараёнида фукаролик ишлари буйича Гулистон туманлараро судининг 2008 йил 27 октябрдаги № 1 – 2438 – 08 – сонли фукаролик иши юзасидан Узбекистон Республикаси номидан кабул килган хал килув карорида йул куйган хато ва камчиликлари очиб берилиб, Узбекистон Республикаси ФПКнинг 312 – моддаси 1 ва 3 бандларига биноан судя Х.Т.Джалоловнинг хал килув карори бекор килинганлиги, даъво аризаси каноатлантирилганлиги муносабати билан хакикат карор топгани, сарсон – саргардонликлар бархам топганлигидан боши осмонга етган муштипар кампирнинг кувончи узокга чузилмаганлиги, карши томоннинг назорат тартибида Узбекистон Республикаси Олий судига такдим килган шикоятига биноан иш такроран фукаролик ишлари буйича аппеляция инстанцияси судлов хайъати (раислик этувчи судъя С.Толипов) томонидан янги холат билан «даъвогарнинг иштирокисиз, амалдаги конунларимизга зид равишда «сиртдан» курилиб», 2009 йил 22 октябр кунги № 3ф- 423 – 09 – сонли ажримига биноан фукаролик ишлари буйича Гулистон туманлараро судининг 2008 йил 27 октябрдаги хал килув карори уз кучида колдирилганлиги ва даъво аризасини каноатлантириш рад килинганлиги.
Узбекистон Республикаси Олий суди раиси номига берилган назорат тартибидаги шикоят аризага биноан фукаролик иши яна янги холат билан куриш учун фукаролик ишлари буйича Тошкент вилоят судига юборилган булиб, фукаролик ишлари буйича Тошкент вилоят суди аппеляция инстанцияси судлов хайъати (раислик этувчи судъя С.Толипов) томонидан такроран аппеляция тартибида 2010 йил 11 август куни курилиб, № 3ф-297- 10 – сонли ажрими кабул килинган булиб, «мазкур иш юзасидан чикарилган Сирдарё вилояти фукаролик ишлари буйича Гулистон туманлараро судининг 2008 йил 27 октябрдаги хал килув карори бекор килинсин ва фукаролик ишлари буйича янги хал килув карори кабул килинсин. Даъвогар Кунгирова Рузвоннинг даъво аризаси хамда жавобгар Мукимий Кунгировнинг карши даъво аризаси каноатлантирилсин. Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани «Мирзачул» кфй «Янгиовул» махалласи «Т.Ахмедов» кучасида жойлашган 3 – сонли турар – жойга нисбатан 2005 йил 3 августда вафот этган Кунгиров Курбонбой хамда даъвогар Мукимий Кунгировларнинг хар бирининг ½ улушда эгалик хукуки белгилансин» деб кабул килган ажримидан маълумким, судлов хайъати (раислик этувчи С.Толипов)нинг ишдаги хужжатларга хукукий бахо бермаганлиги, амалдаги конунларимиз курсатмаларига риоя килмаслиги, ички хиссиётларига таянган холда узларига маъкул булган холатда карор ва ажримлар кабул килиши натижасида мен ва фарзандларимга нисбатан Узбекистон Конституциясида белгилаб берилган умуминсоний демократик хукук ва эркинликларимиз поймол килиниши, шаънимиз, кадр – кимматимиз камситилиши, мулк хукукидан махрум килинишимиз, уй – жойсиз сарсон – саргардон булиб юришимизга сабабчи булаётганликларини «жаноб судъяларимиз сал булсаям инсонийлик юзасидан хис килишармикан».
Асос: Фукаролик ишлари буйича Гулистон туманлараро суди раиси Х.Т.Джалолов томонидан 2008 йил 27 октябрдаги кабул килган хал килув карорида нечоглик амалдаги конунларимизга риоя килинмаганлиги муносабати билан фукаролик ишлари Тошкент вилоят суди аппеляция инстанцияси судлов хайъати 11.02.2009 йилдаги № 3ф -36-09 – сонли ажрими билан бекор килинишига карамай, янги холат билан шу суднинг аппеляция инстанцияси (судлов раиси С.Толипов)нинг 2009 йил 22 октябрдаги ажримига биноан биринчи инстанция судининг хал килув карори тикланмокда, аммо кейинги курилган иш жараёнида, яни шу суднинг аппеляция инстанцияси судлов хайъати (раислик этувчи С.Толипов)нинг 11.08.2010 йилдаги ажримига биноан узи тиклаган хал килув карорини яна узи бекор килмокда, буни кандай тушунса булади, судлов раисларининг малакасизлигими, ёки уз ишига совукконлигими, ёки иш жараёнида карши томондан уз шахсий манфаати учун манфаатдорлигими, бу холатга мендек бир оми фукаро жавоб беришга ожизман, лекин бир нарсани аник тушунаман: Узбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг «Бошкарув тизимининг асосий, хал килувчи жойларда замонавий фикр юритадиган, уз халки, уз Ватани манфаатларига гоят садокатли, юкори малакали кадрлар ишлаши лозим» деган курсатмаларига айрим депутатлар, айрим судлов раислари амал килмаётганлиги сабабли биз оддий фукаролар шу даражада хокисор, уз уй – жойидан махрум булиб, сарсон – саргардон юрмокдамиз.
Ушбу холатдан келиб чикиб, фарзандларим билан хукук ва эркинликларимимз, олий кадрият хисобланган бошка хукукларимиз айнан судлов раислари томонидан ишдаги хужжатларга эътиборсиз ва бефаркларча муносабатда булишлари, амалдаги конунларимиз курсатмаларига биноан тугри хукукий бахо бермаслиги сабабли бузилиши окибатида такрорий тарзда Узбекистон Республикаси Олий суди раиси Б.М.Мустафоев номига 2011 йил 26 январда назорат тартибида шикоят аризаси ва фукаролик ишлари буйича Гулистон туманлараро суди раиси Х.Т.Джалоловнинг 2008 йил 27 октябрдаги хал килув карори натижасида 2008 йил октябрдан 2011 йил январига кадар булган муддатда ижарада яшаб, туланган коммунал туловлар ва ижара хаки учун сарф килинган маблагларим, жами 3.900.000 (уч миллион туккиз юз минг) сум зарарни шахсан судлов раиси Х.Т.Джалоловдан ундириб беришларини сураб, 10.02.2011 йилда даъво аризаси такдим килганман.
Узбекистон Республикаси Олий суди раиси, Мухтаррам Б.М.Мустафоев шикоятимни шахсан назоратига олиб, содир этилган сарсонгарчиликларимизни бархам топишида якиндан ёрдам беришига умид киламан .
Юкори малакали кадрларнинг содир этган хатти – харакатлари туфайли уй –жойидан махрум булиб, фарзандлари билан узгаларнинг хонадонида ижарада яшаб, сарсон – саргардон булиб юрган,
муштипар кампир: Рузвон Кунгирова.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares