ГОРБАЧЁВ 80 ЁШДА

Носир Зокир

Совет Иттифоқининг биринчи ва оҳирга президенти Михаил Горбачёв ўз хатолари билан ҳам буюкдир. Ахир дунёдаги энг қудратли давлатлардан бири бўлган, 75 йил коммунистик ғоялар билан яшаган, рахбарларни, ҳалқни шу пайтгача ёмонлаб келинган коммунистик тузум сари етаклаш, Горбачёв учун осон бўлган дейсизми? Бундай жараёнда хатолар бўлади-да!

Россияда, хатто бизда ҳам кўпчилик СССРнинг тарқалиб кетишида Горбачёвни айбдор деб кўрсатишади. Лекин бу нотўғридир. Горбачёв СССРни АКШ сингари, штатларга бўлиб, нисбатан уларга эркинлик бермокчи эди. Лекин бунга қўйишмади. 1991 йил 20 август куни барча республикалар рахбарлари юқоридаги ғояга асосланган хужжатга имзо чекишлари керак эди.

Лекин Горбачёвни уй қамоғига ташлаб, Янаев рахбарлигидаги ашаддий коммунистлар, атига уч кунгина хокимиятни ушлаб турдилар, холос. Горбачёвни оиласи билан демократик кучлар озод этгач, Горбачёв қатъийликни ушлаб туролмади. Вазиятдан фойдаланиб, Янаевни қўллаб-қувватлаган барча республикаларни рахбарларини қандай йўл билан бўлса ҳам хокимиятдан четлаштириб, уларнинг ўрнига демократик ғояларнинг тарафдорлари бўлган кучларнидан қўйиш керак эди. Ана, ўшанда, баъзи республикаларда бўлгани каби, баъзи ҳалқлар хозиргача диктаторлар қўл остида эзилиб ётмас эди.

Нима бўлганда ҳам Горбачёв совет ҳалқига диний эркиндикларни қайтариб берди. Сўз эркинлиги берди. Одамлар демократик давлатлардаги ҳалқлар каби озод, эркин яшаши мумкин эканлигини тушундилар. Оддий ҳалқ ва зиёлилар томонидан ҳалқ харакатлари ва партиялар тузилди. Улар рўйхатдан ўтиб қонуний фаолият олиб бордилар. Айнан унинг сиёсати туфайли республикаларда хокимият тепасига ўтириб олган, золим рахбарлар ўзларини сиёсатларига қарши чиққан кишиларни, гурухларни қамай олмадилар, уларни жазолай олмадилар. Горбачёв туфайли бизлар ўзлигимизни англадик. Ўша вақтгача қораланиб келинган миллатимизнинг ўтмишдаги ўғлонлари оқланди.

Босмачилар аслида Туркистонни мустақиллиги учун курашганларини билдик. «Соткин» деб аталиб келинган Боймирза Хайит кабиларни оқлаш масаласи, хаттоки, олий мажлисда мухокама этилади. Ўша пайтларда, камина Горбачёв хақида шундай сатрларни ёзган эдим.

Сен бутун мамлакатга эзгулик нурин сочдинг
Эзилган юракларга озодлик йўлин очдинг
Порахўр амалдорлар боши берк кўчаларда,
Ҳалқ эса фаровондур кундуз ва кечаларда.

Ўзингсан ҳалқларни пок йўлларга бошловчи,
Нопоку қаллобларни чокларга ташловчи.
Қайта қуриб, барчани қалбига гурур солдинг,
Ҳар бир соф юраклардан абадул уринг олдинг!

Ҳа, Горбачёв даврида яҳши – ёмонми яшадик. Горбачёв кўзимизни очди ва биз мустақил бўлдик. Бу тарихимизни бир бўлаги. Бу даврларни унутмаслик керак, деган фикрдаман. Ҳали вақт келади, Ўзбекистонда ҳам Горбачёв даври, албатта, мухокама қилинади ва ўз баҳосини олади.

ОМОН бўлинг.
***

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares