Беозор ва бир қарашда, ножиддий туюлса-да, кулгу ҳам қудратли тарғибий
қурол эканлиги бизга маълум. Кулгу орқали жамиятдаги иллатлар фош
этилиб, улар бартараф элилади ва жамиятда туб ўзгаришлар содир бўлади.
Юртимизда совет даврида аския санъти жуда ривожланган эди. Қорасувлик
Махсим ака, Фарғоналик Мадаминжон ва Зайнобиддин акалар. Қўқоник
Мухиддин Дарвишовлар ижтимоий муаммоларни енгил аския воситасида
танқид қилардилар ва муаммолар махаллий расмийлар томонидан хал
этиларди. Айниқса Расулкори Мамадалиевни аскиялари ажойиб эди.
Афсуски, бугунги кунда аския санъатига эътибор сусайиб кетди. Тўғри,
айрим тўйларда, йиғинларда аския ташкил қилишмоқда. Лекин бу аскиялар
ўта бачкана бўлиб енгил-елпи мавзулардангина иборат, холос.
Мустақиллик даврида ҳам қизиқчилик воситасида иллат ва нуқсонларга
қарши кураш давом этди. Масалан, раҳматли Хожибой Тожибоев ижтимойи
муаммоларни, қизиқчилик йўли орқали очиқ бўлмаса ҳам, «коса тагида ним
коса» қабилида одамларга етказади. Раҳматли умри қиска экан ўтиб
кетди.
Давримизнинг яна бир машҳур қизиқчиси Обид Асомовни олайлик. У ўз
театрида сахналаштирган асар орқали бюрократик системани асл
башарасини очиб ташлаган. Лекин бу сохани тамошабинлар фақат дискрлар
орқали кўра олдилар, холос. Ҳозир Обид Асомов Россия телеканаллари
оркали шунақанги зўр нарсалар кўрсатмоқдаки, койил қолмай иложи йўқ.
Бир куни Россияда мардикорлик қилаётган ўзбекларни аҳволини юмор
орқали очиб берди.
Обидни бундай чикишлари юқоридаги карчалонларга ёқмади шекилли, хозир
телевизор орқали у кўрсатилмай қўйилди. Хуллас, ҳар бир соха сингари
кизикчилик, аскиячилик санъатини ривожи ҳам жамиятдаги эркинлик
даражасига боғлиқдир. Ҳалқ орасида тарқалган айрим хандаларни сизларга
илиндим:
Йўл патрул ҳизмати ходимининг ўғилчаси отасига деди:
– Ўртогим Жамшиднинг тоғаси заводда ишлайди. Бир йилдан бери маош
олмас экан. Оиласи билан нон еб, сув ичиб ўтиришибди. Зариф
оғайнимнинг тоғаси эса мактабда ишларкан. Олти ойдан бери маош
олмабди. Уларникидагилар ҳам нон еб, сув ичиб ўтиришибди. Мана сизгаям
уч ойдан бери маош беришмайди. Лекин уйимизда қора икрадан тортиб
кизилигача бор. Нега?
– Ўғлим, менинг сеҳрли таёқчам бор. Бир силкитсанг, пулнинг ўзи ёғилиб
келаверади. Эрталаб болакай деди:
– Нега алдадингиз? Туни билан сеҳрли таёқчангизни силкитдим, пул ёғилмади-ку?!
– Э, нодон, силкитгандан кейин сеҳрли сўзниям айтиш керак-да!
– Қанақа сеҳрли сўз?
– «Хайдовчилик гувоҳномангиз ва машина паспортини кўрсатинг!»
***
Йўл патрул ҳизмати ходими бир машинани тўхтатди. Машинани ва
хайдовчининг хужжатларида ҳеч қандай камчилик топа олмабди.
Нима қилишини билмай шафёрга:
– Машинангизда магнитофони борми, дебди.
Хайдовчи:
– Ҳа, бор, – дебди.
– Қани, қўйинг,- дебди.
Мусиқа садолари янграбди. Йўл патрул хизмати ходими рақсга туша
бошлабди. Хайдовчи ҳайрон бўлиб:
– Ака, нима киляпсиз , катта кўчада-я, – деса,
Ходим хайдовчига:
– Каллангиз ишламайдими, кўрмаяпсизми рақсга тушяпман қистирмайсизми, – дебди.
***
Юкори лавозимли бир раҳбар бир қишлоққа келиб, нутқ сўзлади. Ўз нутқида у:
– Ўртоқлар биз илгари ҳам зўр яшаганмиз, хозир ҳам зўр яшаяпмиз ва
бундан кейин ҳам зўр яшайми,- деса пастда ўтирганлардан бири
– Ака бизчи?- дебди.
***
Саломат бўлинг!




