Айни кунларда Ўзбекистонда, худди, баҳор келгандек, хаво харорати, мавсумга нисбатан, анча юқори турибди. Шундай хаво бирор хафта турса, дарахтлар гуллай бошлайди. Лекин феврал охирига бориб, хаво ўзгариб, қор ёғса ва ва бир неча кун совук тушса, бу йил мева – чева кам бўлади. Хуллас, қиш қишлигини, баҳор баҳорлигини, ёз ёзлигини, куз кузлигини қилгани маъқул экан.
Худди, шунингдек сиёсатда ҳам ҳар бир нарсани вақтида бўлгани яҳши экан. Мисол учун, Миср хукмдори Ҳусни Муборак, бошқа демократик давлатларда бўлганидек, 4 ёки 8 йилдан сўнг, демократик сайловлар ўтказиб, вақтида хокимиятдан кетганида, бугунгидек ўз ҳалқининг ғазабига учрамаган бўларди.
Ҳусни Муборак кетди. Энди нима бўлади? Худди, қишда баҳор хавоси бўлиб, мевали дарахт куртак ёзиб, гуллай деб турганда, қор ёғиб, совуқ тушиб, мевали дарахтларга путур етказганидек, Миср давлатининг бошқарувига ҳам путур етганлигини, ҳамда хокимият учун кураш бошланганини биз гувоҳи бўлдик.
Албатта, Ҳусни Муборакка ўхшаган диктаторлар бошқарувни қўлга олган захоти, ўз хокимиятларини узоқроқ ушлаб туриш мақсадида, кўплаб қонунбузарликларга қўл ура бошлайдилар. Уларнинг сиёсатларидан норози бўлган ҳалқни, иложини борича, қурқувда ушлаб туришга ҳаракат қиладилар. Худди, шу пайт улар икки ўт орасида қоладилар – ҳалқ
истагани инобатга олиб хокимиятдан кетса, улар биладики, уларни ҳалқ тинч қўймайди. Қилган жиноятлари учун ҳалқ, албатта, уларни жазолашни янги хукуматдан талаб кила бошлайди. Шунинг учун улар, то ўлгунича хокимиятда қолишга харакат қиладилар.
Собиқ иттифоқ худудидаги мамлакатларни бошқараётган диктаторларга анча қийин бўлади. Кундан – кунга ҳалқаро жамоатчилик эътиборини қозонаётган Россия хукумати диктаторлар хокимиятдан кетса, ўзлари етиштирган собиқ ғоядошларини энди қўллаб-қувватламайди. Қўлласа ҳалқаро жамоатчилик олдида ўз обрўсига путур етказадиган бўлади. Биз бундай холатни Россиянинг собиқ сафдошлари Абдулла Ужалон, Слобадан Мелошович, Саддам Хусайн, Эдуард Шеварнадзе, Ҳусни Муборак мисолида куришимиз мумкин.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 1993 йилли «Биз хокимиятни 1917 йили каби қон билан олганмиз, энди қон билан берамиз» деганида, дахшатга тушган эдим. Нахотки бир шаҳс ўз манфаати учун ҳалққа қарши чиқса, уни отишига ҳам тайёр бўлса? Ха, кўрдик, тайёр экан.
Оврупо Иттифоки Белоруссия диктатори Лукошенкога чора қўллаб тўғри қилди. Бошқа диктаторларга ҳам шу ва бундан ортиқроқ чора кўриш вақти келди. Оллоҳдан сўрайманки, ҳар бир мамлакатда ҳар фасл ўз вақтида бўлсин илоҳим. Мевали дарахтлар куртак очмай туриб, тезроқ қор ёғиб, ер оби ҳаётга тўйсайди, йил давоми дастурхонимиз тўкин-сочин бўлиши муқаррар.
Саломат бўлинг!




