Ҳар йили Ўзбекистон ҳалқи 9-феврал кунини Алишер Навоийнинг таваллуд
куни сифатида нишонлайди. Ёш-ёш болакайлар улуғ шоирнинг шеъриятидан
намуналар ўқишади. Илмий анжуманлар уюштирилади. ОАВлари орқали,
Навоий кўкларга кўтарилиб мақталади.
Лекин Навоийни сийёсий фаолияти, унинг шеърларининг асл мохиятини,
юкоридаги анжуманларда иштирок этган шаҳсларнинг ўзлари ҳам
тушунмайдилар. Навоийшунослар, баъзи ёзувчиларгина тушунишлари мумкин.
Навоийшунос Иброҳим Ҳаққулни айтишича, 1937 йил шаҳсан Сталиннинг
буюруғи билан ҳар бир миллатдан бир шоир танланиб, тарғибот қилиш
буюрилган. Шунда руслар Пушкинни, Ўзбекистон Навоий танлаганлар.
Дарсликларга киритишган. Лекин навоийшуноснинг фикрича, шоир ўзбек
бўлмаган. Туркийларнинг кайси кавмидан эканлиги ҳам ҳалигача номаълум.
Мен охирги сафар турмада ўтирганимда, драматургияга бағишланган, 1993
йил чоп этилган бир китобни ўқиб чиққан эдим. Унда Навоийнинг
«Искандар» асари асосида ишланган драма матни тўлиқ келтирилган эди.
Навоий образини Болгариялик актёр ўйнаган экан. Искандар подшога
давлатни бошкариш йўли фақат адолатда эканлигини, давлатда адолат ва
ҳақиқат хукмрон бўлсагина, бу мамлакатда хакикий тинчлик, фаровонлик
бўлишини айтиб, подшонинг хатоларини очиқ кўрсатиб беради.
Хозир бундай китоблар чоп этилмайди, «Искандар» асари сингари драмалар
сахналаштирилмайди. Навоий фақат кўкларга кўтарилиб мақталади холос.
Совет замонида ҳам одамлар Навоийни буюк шоир эканлигини ва Хусайн
Бойқаро билан дўст бўлиб, кейинчалик келиша олмай Астрободга сургун
қилингарлигини билардилар холос. Навоийни салтанат марказидан йироқда
бўлиши учун Астрободга атайин хоким қилиб юборилади.
Навоийни юзлаб ғазаллари қўшиқ қилиб куйланган, хатто «Шошмаком»нинг,
деярли, барча бўлимларида ижро этилган қўшиқларнинг аксарияти Навоий
ғазаллари асосида яратилган.
Навоий уйланмай ўтган. Лекин у ҳақдаги асарларда уни Гули деган гўзал
қизга ошиқлиги айтилган. Навоийнинг ижодида илохиёт ғоялари
ишқ-муҳаббат наволари билан уйғунлашиб, уфуриб туради.
Навоий адолатли сиёсатчи бўлган. Хокими этилиб, у Астрободга
юборилганда, ўзидан олдинги мулозимларни халққа қарши зулмини эшитиб,
уларни қаттиқ жазолаган. Халқни шаҳсан ўзи қабул қилиб, уларни
дардларини эшитган. Хуллас, Навоийни ижтимоий, сиёсий фаолиятини тўлиқ
ўрганиш вақти келди. Ахир мустақиллигимизнинг ҳам 20 йили ортда
қолмоқда.
Ҳар замонда ўйланиб қоламан, орадан яна 20-30 йил ўтар, ўшанда ҳозирги
Навоийни чуқур тушинган олимлар ўрнини кимлар эгаллар экан. Ўкишни
ташлаб, бозорма – бозор, юртма-юрт тирикчилик илинжида юрган ёшларми,
ёки отасини давриида диплом олиш учун чала ўқиган, казо-казоларни
фарзандларими?
Навоийни ўрганиш учун унга эхтиёж бўлиши керак. Қачон бунга эхтиёж
берамиз. Бир ўйлаб кўрайлик. Мақоламни сўнгида хазрати Алишер Навоийни
бир мисра шеъри билан якунласам
«Қайсики шоҳ юртни барбод айлагай
Хусраий Парвез янглиғ бўлгуси беоқибат»
ОМОН БЎЛИНГ!
***




