Футболга умуман қизиқмаган ватандошларимиз ҳам 25 январ куни махаллий
вақт бўйича соат 21 – 30 да бошланувчи Узбекистон – Австралия терма
жамоалари ўртасидаги ярим финал уйинини интизорлик билан кутишганди.
Шу куни кундузи мен Янгиқўрғон туманида эдим. Одамлар билан чойхонада
сухбатлашган пайтим, бир йигит кутилмаганда шундай деди: «Носир ака рахбарлар келаверади, кетаверади. Лекин Ватан битта ва бу Ватан сиз билан бизники. Футболни кўриб гурурланиб кетдим. Бугун Австралияниютсак, эртага дадам қўй сўядилар, зиёфатга келаверасизлар» деди.
Афсуски Ўзбекистон терма жамоаси ҳалқ ишончини оқлай олмади. Хисоб 0:6. Майлийди битта, ё иккита голга ютказсак, бунчалик ранжимаган
бўлардик.. Энди Осиёда кучли учликка кириш учун курашамиз. Энг ёмони Россиялик журналистларга худо берди. Ўзбекистон термаси Иордания
термасини ютганида буни тасодифга ёйишган эди. Энди улар ўз фикрларинитасдиқлаб гапира бошлашди.
Лекин очигини айтганда йигитларимизга тан бериш керак. Ўзбекистонтарихида биринчи бор Осиё кучли 4 жамоани бири бўлишди. Шу ҳам ҳозирча
етади. Лекин гап бошқа ёқда. Кейинги пайтларда Ўзбекистондан четмамлакатларда ўйновчи Миржалол Қосимовга ўҳшаган футболчилар етишиб
чиқмаябди. Буни кўпчилик иқтисод билан боғлашади. Бу ҳақиқат. Шаҳсанмени Ўзбекистон футболини келажаги хавотирга солмокда. Хуқумат кўплаб
қарорлар чиқармоқда. Ўзингизга маълумки ҳар бир соҳани ривожи учун пул керак. Маблағ етишмаслиги оқибатида кўплаб жамоалар тарқатиб
юборилмоқда. Хатто Бразилия юлдузларини олиб келиб жаҳонга жар солган, «Бунёдкор»ни ҳам жамоа хомиси Миродил Жалолов хибсга олингандан сўнг, аҳволи танг бўлиб турибди.
Яқинда хуқумат жамоаларга хомий тайинлаш хақида қарор чиқарди. Бу бугун учун керак эди. Лекин менимча, биздан ҳам Абрамовичга ухшаган
бой шаҳслар етишиб чиқмагунча жамоалар тўла хусусийлашмагунча, Европа футбол тизимига кирмагинимизча Ўзбекистонда футбол ривожланмаслиги аён
бўлиб қолмоқда. Мана шу хаёллар билан барчамиз 29 январ куни учинчи ўрин учун бўладиган Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари
ўртасидаги ўйинни кутдик. Аммо умидларимиз яна чил-чил бўлди. Лекин бу сафар хисоб 2 : 3 – ҳар ҳолда обрўлироқ ютқузуқ.




