Театр санъати фидойилари бўлган устозлар ва институтдош дўстларимга бағишлайман
Ёвузлик ғалаба қилиши учун,
эзгуликнинг сукути кифоя.
* * *
ИНОМЖОН ТУРСУНОВ
2 парда 8 кўринишли фожеа
МУАЛЛИФДАН
Ғарб драматурглари шарқ мавзуси ва шарқ рухида кўплаб асарлар яратганлар.Бунга Карло Гоцци,Кристофер Марло ва бошқа адиблар асарларини мисол келтириш мумкин. Шекспирнинг баъзи пьесалари воқеалари эса Дания,Италияда бўлиб ўтади.Агар Шекспир шарқ билан яхши таниш бўлганда,ўйлайманки у хам шарқ мавзусида асар яратган бўларди.
Мен эса бу пьесани аксинча,ғарб хаётидан ва ғарб мавзусида ёзишга харакат қилдим,гарчи ундаги воқеалар исталган мамлакатда ва исталган даврда бўлиб ўтиши мумкин бўлсада. Албатта,пьеса воқеасини шарққа кўчиришим ва хонликлар даврида акс эттиришим мумкин эди.Лекин менга шу усул маъқул бўлди. Асар билан танишган одам эса бунинг сабабларини англайди деб ўйлайман. Зеро, асар сюжетидаги воқеалар қай бир тарзда бугунги кунда ва бизда хам учрайди. Қанчалар уддалай олганимга эса ўқувчилар ва театрлар бахо берар деган умиддаман.
Муаллиф асар сюжетини бирон ғарб ёзувчисидан олган дея ўйлаш ноўрин,чунки у бошдай оёқ тўқима.
ИШТИРОКЧИЛАР:
НОЛАН
ЛОРИДАН-зодагон
ЛАУРА- Ноланнинг севгилиси,Эстебаннинг қизи
ЭСТЕБАН-Қиролнинг тоғаси
ДЮВАЛЬ- зодагон
РАМСЕЛЬ-зодагон
СТИВ-зодагон
ЭНАГА-Лауранинг энагаси.
МУСОФИР-жахонгашта гадо
Соқчилар,навкарлар,кимсалар ва оломон.
Асар воқеалари ўрта асрларда исталган ғарб
мамлакатида бўлиб ўтади.
Муаллиф улардан қай бирини танлаш ва мамлакатни
белгилашни режиссер ихтиёрига хавола қилади.
М У Қ А Д Д И М А.
Шахар майдони. Оломоннинг шодиёна
қийқириқлари, мусиқа садолари эшитилмоқда.
ОВОЗЛАР- Яшасин Нолан!
Нолан! Нолан!
Елкасига тўрва осган,жулдур кийимдаги Мусофир киради.
1 КИМСА- Шарафлар бўлсин,жасур Ноланга!
2 КИМСА- Хақиқий ота ўғил!
3 КИМСА Ноланга тан берган хатто Эстебан!
4 КИМСА- Хақиқий шерюрак,тенги йўқ ботир!
МУСОФИР- Кечирасиз…
Сиз кўкга кўтариб, мадх қилаётган,
Нолан,ким ўзи?
4 КИМСА- А?!
Қаранглар мановни!
Нима бало, ойдан тушдингми хозир,
Ё энди чиқдингми қай бир ковакдан?
Балки қилмоқдасан бизни масхара?
Балки эсдан оғган ғирт телбадирсан?
Ноланни билмаслик дахрийлик ахир!
МУСОФИР- Бир беватан,жахонгашта дарвешман,
Кўп юртларин кўрдим, ва лекин
Мен бир нарсани излайман..
Куни кеча келдим шахрингизга мен,
Хали кўп нарсадан, рост,бехабарман…
1 КИМСА- Шунақа де?!
Шунингчун қизиқдим Нолан ким дея?
1 КИМСА- Э,мусофир гадоман дегин?
Унда эшит сен,
Нолан барчамизнинг ифтихоримиз
Халқимизнинг содиқ, асл фарзанди!
2 КИМСА- У жуда камтарин,самимий инсон,
Бундайин йигитни кўрмаган жахон!
4 КИМСА- Унинг соф юраги беғуборликда,
Сира фарқ қилмагай зилол чашмадан!
3 КИМСА- У тенги йўқ жасур ва ботир жангчи!
Қанча душманлардан юртни асраган…
4 КИМСА- У хатто саркарда Эстебанни хам,
Қутқариб қололди ажал оғзидан!
2 КИМСА- Агар яна минг йил дунё кезсанг хам,
Оламда топилмас Ноландай одам!
2 КИМСА- Қиролимиз унга кўрсатиб иззат,
Мавқесин оширди!
2 КИМСА- Ха!
Ноланга кулиб боқди бахт!
1 КИМСА- Шунинг учун бугун шахарда байрам!
МУСОФИР- Ха-а…хақиқатан хам,
Улуғ инсон экан бу Нолан,
Сизлар эса худо хўп севган элсиз,
Зеро орангизда бор шундай одам.
(у хам қичқиради)
Яшасин Нолан! Яшасин Нолан!
1- ПАРДА
1-КЎРИНИШ.
Қалъа ичи.
Қуролланган,фонус кўтарган соқчилар кўринади.
2 СОҚЧИ- Уф-ф-ф…
Танангни тилувчи шу изғиринда
Яна тонгга қадар тиним билмасдан,
Шахар кўчаларин кезиб чиқаман…
1 СОҚЧИ- Нима хам қилардинг,қалъа атрофин
Мўр-малахдай ўраса душман?
Холимиз не бўлур,агарда улар,
Бостириб кирсалар бизга тўсатдан?
2 СОҚЧИ- Қалъа мустахкам!
Душманга йўл бўлсин бунга киришга.
1 СОҚЧИ Ахмоқ!
Хатто ўлиб ётган бўлса хам,
Эхтиёт бўлмоқлик керак душмандан,
Қолаверса уларнинг ичида Нолан!
У эса билади, бу истехкомнинг,
Барча нозик,нобоп жойларин.
Холдан тойган,соқоллари ўсган Нолан киради.
НОЛАН- Салом,жасур ва мард ўғлонлар!
Оз қолди,чиданглар,сабр берсин худо,
Ғанимлар хам хўп холдан тойган,
Қамални бас қилишгай,илло.
2 СОҚЧИ- Ким бу?
1 СОҚЧИ- Тўхта! Сен кимсан ?
(фонусини Ноланга тутиб, сўнг орқага ташланади ва
қиличини суғуради)
Бу ўша! Нолан!
(биринчи соқчига)
Анқайма,хой галварс!Қуролингни ол!
(Ноланга ташланади)
НОЛАН- Эй,шоввозлар? Бу нима қилиқ?
Ахир мен Ноланман!
2 СОҚЧИ- Ах,бу ўшами? ( у хам яроғини олади)
НОЛАН- Шошманглар! Ахир нима гап?
1 СОҚЧИ- Қирол номи билан,Нолан, асирсан!
НОЛАН- Сен соқчи,ё мастсан,
Ё бўлмаса эсдан озибсан.
Шу сўзингни эшитса қирол,
Айриласан ахмоқ бошингдан!
Йўлни бўшат!
1 СОҚЧИ- Шунақами хали? Кўрамиз хали,
Кимнинг бошин кутмоқда қирол!
(иккинчи соқчига)
Қиличбозликда мохир жуда хам Нолан!
Ўзингни аямай астойдил ташлан!
НОЛАН- Наилож…
Кейин афсус қилмангиз фақат…
Зеро бу жангга,
Сиз ўзингиз қилдингиз даъват.
Жанг бошланади.Нолан фақатгина ханжари борлигига
қарамай, олишувда у устун келади ва 1-соқчининг яроғини уриб
туширади,иккинчисини эса яралайди.
2 СОҚЧИ- Жонинг керак бўлса,қочиб қол тезроқ,
Бунда одам эмас,иблис кучи бор…
Қочади,биринчи соқчи хам унинг ортидан югуради.
НОЛАН- Тавба!
Ақлдан озганми булар иккови ?
Ёки кўриндими кўзимга улар?
(кетади)
3-КўРИНИШ
Қалъа ичидаги майдон.
Маст Лоридан Рамсел,Стил ва Дюваль кўринади.
ЛОРИДАН- Шошманглар!
<



