ХИВАДАГИ МАХАЛЛА УЙЛАРИНИ ТЕРМИТЛАР ЕБ БИТИРМОКДА

Довуд Сулаймон

Бугунги кунда термитлар, нафакат кадимий Хива обидаларини, балки шу худудда яшаётган ахолии турар жойларини хам тагидан емириб, йикилиш даражасига олиб келмокда. Шахардаги «Мевастон» махалласига карашли 270 га якин уй термитл ар туфайли яроксиз холга келиб колган.
Шуниси кизикки, собик шуро даврида термит зараркунандаларига карши кимёвий дорилаш ишлари олиб бориларди. Мустакиллик давридан бошлаб эса бу иш уз холимга ташлаб куйилди. Окибатда махалладаги 200 хонадоннинг уйлари бузилиб, бошка янги уйларга кучирилган эди.
Йиллар утиши билан эски худудда колган ахоли уйлари яшаша учу нута хавфли даражага етди. Худудга табиий газ хам берилмаган. Ночор ахоли антисанитария холатида кун кечираяпти. Албатта, махала фукаролари яшаш учун шароит яратиб берилишини сураб туман хокимлигига мурожаат килган. Лекин унлаб йиллардан бери мурожаатларга бепарволик билан караб, курук ваъдадан иборат жавоб бериб келинмокда. Термит билан зарарланган турар жойни Космаобод шахарчаси худудидаги квартира ёки шахар худудидаги тура ржой куриш учун ер участкаси билан алмаштиришга ваъдалар берилган.
Энди эса махаллий хщкимият тайёр турар жой курилмаётганлиги сабабли уни ажратиш имконияти йуклиги айтилган. Иморат куриш учун бериладиган ер участкаси эса бадавлат фукаролар ва амалдорларга ажратилаётир.
Шундай килиб, бугунги кунда «Мевастон» махалласи фукаролари буткул халоватларини йукотганлар. Вайрон булган, емирилган уйнинг томи босиб колмасмикин, деб, тунлари хам хавотирланиб ётишади. Термитлар эса яна уз емириш фаолиятларини давом эттирмокдалар.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares