(сонет, арузда*)
Йўқ она-диёр қадрин мезони,
Тупроғи мисқол – тўтиё азиз.
Хавоси хушбўй, сувлари лазиз,
Латиф беқиёс ҳатто хазони.
Элларда олис буни туярсен,
Ўсмирлара ҳос фаразлар ўтар;
“Келса фусунгар, этса кабутар,
Юртимға учсам” дебон куярсен.
Ёрон дили-жон вале тушунгил,
Пишса-да токнин учида шингил,
Надурки фарқи бўлса сараси?
Ток эмиш ўсиб Маккага етур,
Новдаси ундин олисға кетур,
Кивбекка дегил етди, сираси!
***
Андижон.
20 01 2011
– – – –
*… Мутақориб баҳри, рукнлар:
фаълун, фаулун, фаълун, фаулун




