Абдуқодир Сатторов “ Малхам” табобат маркази
Рахбари, Халқ табиби.
Бобу-л “КОФ” қалб боби, ит фарсий сак дер ва туркий ит дер (“Рисолаи Сайдиййа” китобидан)
Ит энг қадимги хонаки хайвон бўлиб,у қадимий ибтидоий одамларнинг хам энг яқин кўмакчиси бўлган.У ов қилишда ёрдам беради.Уларни бошпанасини қўриқлаган.Итларни 300 дан ортиқ зоти бўлиб, улар хизмат итлари,кавказ ,Ўрта осиё овчаркалари ,док,искович ва манзарали текса,балонка зотларига ажратилади.Зодсиз уй итлари эса кўппак дейлади.Уларни хаммаси бир аждод –хатто бўридан тарқаладиганига ишонгин келмайди.Мана овчаркаларни олайлик,уларнинг зоти кўп;бақуват чайир Шарқий Европа овчаркалари,жунли колли(ШОТЛАНДИЯ овчаркалари) кўриниши катта пахмоқ жунли ,тумшуғи айиқникига ўхшаш Кавказ овчаркалари,узун жингалак жунли Росия овчаркалари.Булар хаммаси йирик ва кучли итлардир.
Шарқий Европа овчаркалари аъло дврвжада хизмат қилувчи итлардир.Бундай итлар Ватанимиз чегараларини қўриқлашда ,жиноят-қидирув ишларида ҳизмат қилади.Хизмат қилувчи итлар махсус мактабларда ўргатилади.Шотландия,Жанубий Россия,Кавказ овчаркалари подалар қўриқлайди,яйловларда қўй-қўзиларни кузатиб боради. Уларни йиртқич ва ёввайи хайвонлардан сақлайди.
Итларни гавдаси савлатли ва мускулли бўлади.Бақувват оёқлари анча узун бўлиб ,судралиб юрувчилар сингари гавдасининг икки ёнида эмас,балки танаси остида жойлашган.Шунинг учун танаси кўтарилиб юради.Юрганида бармоқларига таянади.Боши харакатчан бўлиб ,бўйни орқали танасига бириктирилган.Оғзи юмшоқ ва харакатчан лаблар билан ўралган.Оғзининг юқори қисмида бир жуфт бурун тешиклари жойлашган.Фақат итларда учунчи қулоқ ривожланган.Уни ташқи қулоқ дейшади.Қулоқ супраси ривожланганлиги сабабли товушни тез фарқлайди.Итнинг териси пишиқ ва эгилувчан бўлиб ,жун билан қопланган.Жунлари терисида жойлашган илдизчалардан ўсиб чиқади.Жун қоплам икки қавват сиртқи ва қайишқоқ ,лекин дағал қилтириқлардан,остки қавати майин ва калта туклардан иборат бўлиб ,майин туклар орасида хаво хайвон танасидаги хароратни яхши сақлайди.Булардан ташқари йирик қиллар бўлиб туйғу вазифасини бажаради.
Ньюфаундленд ёки ғоввос деб аталадиган итлар қора пахмоқ жунли ,бахайбат панжалари айиқникига ўхшаш йўғон думи хам сержун ва оғир бўлиб ,уларни хизмати алохида.Улар сузиш ва шўнғишни яхши биладилар.Улар чўкаётган одамларни қутқаришга ўргатилади.
Уруш даврида миналарни қидириб топувчи итлар қандай ёрдам берганлигини биласизми?.Портловчи моддани сезган ит ўша жойга ўтириб олган.Шундай холларда сапёрлар келиб минана зарарсизлантиришган.Бирор марта бўлса хам итларни адашганини кузатишмаган.Итлар яна бир харбий “КАСБ” санитарлик хизматини хам бажаришган.Улар жанг майдонларида қолиб кетган яродорларни қидириб топишда ёрдам берган.Итлардан хабар ёки малумотларни манзилга етказишда хам фойдаланилган.Улар очиқ жойлардан эмаклаб ,ўқ ёмғир остидан ўтиб одам ўта олмайдиган жойлардан борганлар.Хизмат қилувчи итлар орасида йирик беозор пахмоқ жунли,сарғиш ёки кулранг холли оқиш итлар хам бор.Булар қутқарувчи-сенбернар итларидир.Бундан бир неча юз йил аввал Алп тоғиниг юриш қийин бўлган хафли давони яқинида бир монастр бўлган.Шундай зотли ит манашу манастрда етиштирилган.Улар қор бўрони томом бўлиши билан ёки кечалари монастр дарвозасидан чиқариб юборилган. Бу итлар елкасида иссиқ адиал,овқат солинган халта билан қор кўми қолган цўлдан адашган кишиларга ўнлаб км масофага ёрдамга боради.Овчи итларни купгина зоти маълум.Лайка ов ити ўз аждоди-бўрига жуда ўхшаб кетади.Мамлакатимиз шимолида Лайкалар буғу боқувчиларни вазифасини яхши бажара олади.Ит қўшилган чаналарда одамлар ва юклар ташилади.
Такса номли итларнинг: кўриниши ғалати: у узун гавдали, оёқлари қисқа ва чўзиқ тумшиқли бўлади, улар бўрсиқ ва тулки тутишда яхши овчидир. Бу хайвонлар бир –бирига уланиб кетган уяларнинг чуқур жойда яширинса ҳам,таксалар уларни чаққонлик билан тутиб чиқади. Баъзон бундай ов учун кичкина, лекин зер харакат фокстеръердан ҳам фойдаланилади. Овчи итлар ўлжани бир теукс кучли овозда вовиллаб қувиб юборади. Овчи эса хайвон яқинлашиб келаётган йўлда кутиб туради. Итлар тулки ёки қуённи унинг олдига қувиб келади булар хеч нарсадан чўчимайдиган ва чидамли итлардир. Яна бир катта итлар туркуми борки, улар хонаки дегоратив итлар деб аталади. Узун жўнлик кичкина лайча ит ва тойтеръерларни рақс тушишига, халқадан сакрашга ўргатиш осон. Хонаки итларни деярли хаммаси кичкина бўлади. Лекин уларни энг кичкинаси тойтеръердир. Унинг оғирлиги 600-700-грдан ошмайди. Шунга қарамай бундай итлар ўз эгаси вафодор, хатто уни химоя қилиш учун ўзини аямасдан хужумга отилади. Сизларга 7-асрда ёзилган рисола “Рисолаи сайдиййа” китобидан айрим жумлаларни тўлиқлигича келтирамиз форсий сак дер туркий ит дер. Ва ул икки навъ бўлур бири қобили таълим ва шикорий (овчи) ва бири фақат посбонлик учундир. Аммо шикорийга салукки дерлар. Имом Саълабийнинг “тафисири”да маскурдурким, халқ киши хар кун бир маротаба хазрати Нух алахиссаломга дуруд юборса, яъни бу оятни ўқуса: “Саломун ала Нухин фи-л-оламин” ул одамни хамул кун чаён чақмас ва хар бир кимса бу оятни ёзиб, ўзида сақласа ит анга зарар қилмастур оят будур: “Ва калбухим боситум зироайхи би-л-васид” Ибн Аббос Розияллоху анху демишларким: “Яхши ит ёмон йўлошдин афзалдур”. Ривоят қилубдурларким, Харс ибни Саъсаъ деган кишининг бир хизматкори бор эрди, они кўб яхши кўриб, хар ерга борса асло ёнидин аюрмас эрди. Бир куни ағосига таҳаллуф қилиб (хиёнат қилиб) анинг хотунининг ёнига бориб, еб, ичиб бир жойда ётди. Бас ағосининг бир ити бор эрди, аларни бу қабахатда кўриб, икковини ҳам, ўлтирди. Ва чун Ҳарс ибн Саъсаъ уйига келиб, бу холни кўриб, билдиким, бу вокеага сабаб надур.
Ва Шайх басрий рахматуллох алайх нақл қилибдурким, итда ўн хислат бўлур. Ул хислатлар хар мўминда топилмоғи муносубдур. Аввал очликка сабр қиладурким, бу солиҳин (яхши одам) –лар аломатидур. Иккинчи ,анинг бир ётадургон маълум ери бўлмас, бу мутаваккил (тавакал қилувчи) ларнинг аломатидур. Учунчи оқшомларда ухламас, магар андак уйқу улар бу мухиббин (севгучилар) нинг аломатидур. Тўртинчи, агар улар бўлса андин мерос қолмас, бу мутаҳҳиддин (зохид)лар аломатидир. Бешинчи, эгасин ташлаб кетмас, агар чамби уруб жафо қилса ҳам, бу муритларнинг сифатидур. Олтинчи, маконидан бир андек ерга рози бўлур, бу мутавозеъин (камтарлар) хислатлатидур. Еттинчи, агар онинг ерин бир одам олса, они тарк қилиб бошқа ер тутар, бу розин (рози)лар нишонасидур. Саккизинчи, агар они эгаси уриб қувласа ва яна бир маротаба чақирса келур ва ўтган жафони кўнглида сақламас ва бу хошиъин (итоаткор) лар одатидур. Тўққизинчи, хар вақтким, эгаси таом тановвул қилур узоқға бориб ўлтурур, бу масокин ((камбағал) шуғлидур. Ўнинчи, агар эгаси аввалги маконидин кўчиб бошқа ерда жой аввалги маконига илтифот қилмас ва бу мағзунин (маҳзун) лар шиоридур. Ит доим эгасига тескари ўтирган холда Оллохга нола қилур ва аввал эгамнинг қорнини тўйдир сўнгра менга хам насиба берурсан, деб.
Ва хадисда келибдурким, ит бўлғон уйга фаришта келмас. Баъзи уломо демишларким, бу хадис ғайри шикорининг хақидадур. Албатта бу сўз сахисдур, нечунким Коломи Мажидда ит билан шикор қилмакка рухсатдур. Ва ривоятдирким чун Хазрати Одам алайхиссаломнинг қолибин (гавдасин) Худойи таборак ва таолло ўз қудрати билан яратиб қўйди: Иблиси лаъин малоикалар била ул қолибнинг тамошо қилиб, сўнгра малоикалардин сўрадиким: “Агар Худойи таборак ва таоло бу бандасин бизлардан афзал қилса не қилурсиз?” Малоикалар жавоб бердиларким: “Фармонбардордурмиз”. Ва Иблис ўз кўнглида айтиким:”Худойи таоло они мендин афзал қилур бўлса, албатта, они ўлтирурман ва итоат қилмасман ” деб ул қолибнинг устига тупурди ва ул лаъининг тупуги Одам алайхиссаломни кимлиги мавзеъига воқеъ бўлди. Бас, Худойи таоло Жаброил алайхиссалом андин бир порани олиб ташлади.Бас, киндукнинг тешиги Жаброил алайхиссаломнинг бармоғининг ўрнидур ва Худойи тало ул хокпора (тупроқ парчаси ) дин итни яратди. Анинг учун итда уч хислат бўлур. Бири, одамга дўст бўлур, нечунким Одамнинг тупроғидин ҳалқ бўлғондур. Ва оқшомларда пайдо бўлмоғи, Жаброил алайхиссаломнинг бармоғи шафофатининг асаридур.Ва итнинг одамга ва ё бошқа нимарсаларга бесабаб хурумоғи ва тишдамоғи шайтоннинг лаъининг асаридур.
Ҳиссадан қисса шудирким, боқиш ва ўрганиш учун олинган ит ё кучугингиз сизни ўз эгаси деб билади. Лекин сиз ҳам у ҳақида ғамхўрлик қилишни, уни тўғри овқатлантириш ва парвапиш қилишни унутмаслигингиз керак.



