Ўз даврида хокимият тепасида зулмкорлик билан ном қолдирган шаҳсларингтақдирини тахлил этсак, қизиқ холатларни гувоҳи бўламиз. Масалан, бизга тарихдан маълумки, зулм жавобсиз қолмайди. Золимнинг тақдири эса, албатта фожеа билан тугайди.
Қаранки, уларнинг жасадлари ҳам сарсон-саргардон бўлар экан. Туркистонни парчалаш учун, 1918 йили Қўқон шаҳрига арман дашноқларини юбориб, Туркистон Муҳторияти фаолларини қатл этдирган, бир кечани ўзида 20-минг нафар Қўқон аҳолисини қиргин қилдирган жаллод, Лениннинг жасадини ҳозиргача ер қабул қилмай келмоқда. Бошқа золимларнинг ҳам жасадлари сарсон бўлганига, куйидаги фактлар орқали гувоҳ бўламиз.
Тарихий манбаъларда ёзилишича Испан мустамлакачиси, золим Эрнан Котес, минглаб Мексика хиндулари – ацтекларнинг умрига зомин бўлган экан. Золимдан кўп заҳмат чеккан ацтек кавми сардори Куатемак ўлими олдидан, золимга «Ҳудони сенга ҳам атагани бордир» дейди. Бу қарғиш ҳалқ қарғиши эди. Халқ қарғаса тегмасдан қолмас экан. Севилияда 1547 йили вафот этган золимни, тантаналар билан сулолалар макбарасига дафн
этишади. Орадан 15 йил ўтиб, жасад солинган тобут океандан олиб ўтилиб, Тексокодаги ибодатхонага дафн этилади. Мексика, қарғиш олган золим жасадини қабул қилмади. Картесни тобути 6 марта қайта-қайта кўмилади. Охири 1946 йилда золимнинг танаси олимлар томонидан текшириш учун олиб кетилиб, бир йўла йўқ бўлиб кетди.
Яна бир золим Оливер Кровель жасадининг тарихи бундан ҳам даҳшатлидир. Золимнинг жасади инглизлар томонидан қабрдан чиқарилиб дорга осилган эди. Бир муддат ўтгач, унинг боши Вестмистер холл томига осиб қўйилади.
Франция тариҳида “Қора кардинал” деб ном қолдирган Решельенинг ҳам тақдири шундай аянчли бўлди. Унинг жасади 150 йилдан сўнг, Буюқ Француз революцияси вақтида, қабрдан чиқарилиб, гельотинада боши чопилган эди. Бундай амаллар, ҳалқнинг бир оз бўлса-да, аламини босиш учун қилиниб келинган. Бу золимлар учун катта ибратдур.
Ушбу реал воқеа эса бизларни чуқур мушохада қилишга ундайди. Инсон зулм қилса ҳам ўтар экан, ҳалққа яҳшиликлар қилса ҳам ўтар экан. 21 декабр куни бизнинг қадрдон дўстимиз Янгиқўрғонлик Неъмат ака оламдан ўтдилар. Олтмиш ёшни қаршилаган акамиз билан уч кун олдин кўришган эдик. Неъмат ака менинг кўзимга қараб тикилиб қолдидар. Ўша пайт нималарни ўйлади экан акамиз?
Ёру биродарлар билан фотиҳага бордик. Ишонасизми, Неъмат аканинг уйлари жойлашган кўчага одам сиғмай кетди. Ҳамма, Неъмат аканинг одамларга қилган яҳшиликларини айтиб, йиғладилар. Уларнинг аксарияти оддий ҳалқ вакиллари эди.
Ўйланиб қолдим. Одам дунёга нега келади? Одамларга зулм қилиб, уларни авахталарга ташлаб, номини тарихда қоп-қора харфлар билан ёзиб қолдириш учунми? Ёки ҳалқнинг оғирини енгил қилиб, ўша золимлар зулмидан ҳимоя қилиш учунми? Албатта, сиз иккинчисини танладингиз.
Омад ёр бўлишини тилаб қоламиз. Саломат бўлинг.




