ТАҲРИРИЯТДАН: Сайтимизда “ЎЛИМЛАР КЎП, САБАБЛАРИ ҲАМ…” номли
материал берилиб унда Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманидаги Хосиён
қишлоғида бир йил нари-берисида 20га яқин киши (жумладан, Сатторов
Даврон, Машарипов Умид, Собиров Ахрор, Хасанов Махмуд, Кучкоров
Рустам, Рўзметов Рустам, Худайберганова Нодира, Хўжаев Одил, Салоев
Одина, Назаров Машариф) ўз жонига қасд қилгани, улардан аксарияти қазо
топгани ва бунинг сабаблари баён этилганди. Қуйида шу мақоланинг
давомини, янги ўлимларнинг тафсилотларини ўқийсиз.
ЎЛИМЛАР (ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛГАНЛАР) КЎП, САБАБЛАРИ ҲАМ…
(давоми)
Аввалги мақолада ҳам айтганимиздай, ўз жонига қасд қилганлар орасида
ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Бир гуруҳ ёшларнинг ўлимига спиртли
ичимлик истеъмол қилиш ёки етишмовчиликлар туфайли келиб чиққан
оилавий можоролар сабаб бўлаётган экан.
Жумладан, Раҳматуллаев Кенжа (1986 йил туғилган) маст қилгувчи ичимлик
ичиб, уйдагилар билан жанжаллашган. “Бундай яшагандан ўлганим яхши”,
деганини эшитганлар бор. Ўз жонига қасд қилган.
Машарипов Санжар (14 яшар бола) эса, айтишларича, акаси билан
жанжаллашган. Шу йил (2010 йил) ўрталарида акасининг калтагига
чидайолмай, инсон кўзидан узоқроқ жойга бориб, ўз жонига қасд қилган.
Ёқубов Санжар (1991 йил туғилган) исмли 19 яшар йигит эса, оиладаги
ношарьий ишларга чидайолмай ўз жонига қасд қилганини сўзлашмоқда.
Аввалги мақолада ҳам қайд этилганидай, баъзи ёшлар муҳаббат савдолари
сабаб ўз жонига қасд қилишган. Масалан, Мадаминова Гўзал (1989 йил
туғилган) бир йигит билан яхши кўришиб, учрашиб… юрган. Ўша йигит
бошқа бир қизга уйланганини эшитиб ўзини осган. Одилов Баҳром (1993
йил туғилган) исмли йигитча эса, яхши кўрган қизи бошқага турмушга
чиққанига чидайолмай, (астағфуриллоҳ) ўзини ҳалок этган. Сафоев Илҳом
(1983 йил туғилган) руҳий касаллик туфайли ўзини осган.
Кейинги йилларда Хоразм вилоятининг бошқа туманларида ҳам шу хил ўз
жонига қасд қилганлар кўпайиб бораётгани айтилмоқда.




