Айрим манбалардан маълум булишича, декабр ойи охирларида Коракалпогистон Республикасининг Чимбой туманидаги ёг-мой заводида ишчилар ва махаллий хокимият уртасида можаро булиб утган. Бунга сабаб завод фаолияти вактинча тухтатилиб, уни бошка жойга кучиришга карор килинганлигидир.
Гап шундаки, заводни кучириш масаласи уртага чикканда, ишчилар орасида, заводни туманнинг бошка жойига эмас, Хоразм вилоятига кучиришармиш, деган гап таркалган. Шунингдек, айни шу кунларда заводда нимадандир ёнгин содир булиб, унга карши чакирилган ут учириш машинаси бир болакайни босиб кетган. Бу ходиса ишчилар газабини аланга олдирган.
Нукуслик бир зиёлининг гапига кура, можарода ошкора норозилик билдирган фукароларга махаллий хокимият вакиллари томонидан каттик тазйик утказилиб, иш тезкорлик билан бости-бости килинган.




