ЯНГИ ЙИЛ ДАСТУРХОНИ

Бугун Андижон вилояти “Бирдамлик” Ҳалқ Ҳаракати фаоллари “Толзор” номли тамаддихонада “Янги йил дастурхон”ига йиғилдалар. Байрам дастурхонини “Бирдамлик” ҲҲ Андижон вилоят бўлими раиси Саиджаҳон Зайнабитдинов ва унинг муовини Абдуқодир Саттаровлар, Ҳаракат раиси Баҳодиржон Чориев АҚШдан, байрам харажатлари учун алохида юборган моддий ёрдамга, ташкил қилдилар.

Икки кун аввал мазкур моддий ёрдамнинг, сиёсий туткун Исроилжон Холдоровга ажратилган қисмига, колонияга кетадиган зарур нарсалар харид қилиниб, унинг оила аъзоларига, янги йил билан табриклаб, бериб келинган эди.

Бугунги байрам дастурхонимизга Намангандан “Бирдамлик” ҲҲ-нг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси, Наманган вилоят раиси Носир ака Зокир ташриф буюрди. Жами саккиз киши иштирок этган кичик базмимиз бошланган айни вақтида, АҚШдан Баҳодиржон Чориев қўнғироқ қилиб, раис ва фаоллар бирбирлари билан самимий табрик ва тилаклар алмашдилар.

Уч соатдан кўпроқ давом этган анжуман турли мавзуларда, хурсандчилик билан ўтди. Махаллий мухбирларни таклиф этмаган бўлсак-да, (айб бизда), қўшни столдаги меҳмонлар, мобил телефонлари ёрдамида бизни тасвирга олиб турдилар. Балки, бизга шундай туюлгандир. Лекин ўтиришимиз жуда қизғин, шеърхонлик, аскиябозлик, турли хил хазил-хузуллар билан, байрамона руҳда ўтди.

Кириб келаётган Янги йил билан барча ватандошларимизни симимий табриклаб, “Бирдамлик” Ҳалқ Ҳаракати Андижон вилоят бўлими раиси, Саиджаҳон Зайнабитдинов.
***
Андижон
31 12 2010

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares