Якинда Урганч шахридаги «Шер» мехмонхонаси конференц-залида Хоразм вилояти ва Коракалпогистон Республикаси олий укув юртларининг ахборот ресурс марказлари директорлари ва етакчи кутубхоначилари иштирокида «Ахборот ресурс марказлари киёфасини шакллантириш ва кутубхоналараро кооперацияни ривожлантириш» мавзусида икки кунлик семинар-тренинг булиб утди.
мазкур тадбир республика кутубхончилигидаги ислохотларгауслубий ёрдам сифатида Жахон Банки ва Узбекистон миллий кутубхонаси хамкорлигида амалга оширилди. Семинарга сарфланадиган барча харажатларни Жахон Банки уз зиммасига олган.
Укув семинарининг расмий максади Хоразм вилояти ва Коракалпогистон Республикаси ахборот ресурс марказларини янги услублар билан оёкка тургазиш ва ахолига хизмат курсатиш самрадорлигини ошириш бщлди. Аммо семинар давомида сиёсат бобида мавзудан четга чикишлар булган. Аммо бу хакда аник маълумотлар йук.
Семинарга Узбекистон миллий кутубхонаси булим мудири, техника фанлари доктори, Тошкент ахборот технологиялари университети профессори М. А. Рахматуллаев тренерлик килди. Жахон Банки ахборот ресурс маркази рахбари М. Мухамедова «Жахон Банки ахборот ресурслари» мавзусида маъруза укиди. АРМлар киёфасини яхшилаш йуллари, реклама, ОАВдан фойдаланиш, Фандрайзинг, текин ва пуллик хизматлар масалалари урганилиб, амалий усуллар кулланди. Иштирокчиларга сертификатлар такдим этилди.
Ушбу укув семинарига вилоятда мустакил журналист сифатида танилган Сергей Наумов ва журналист Темур Шамаковлар хамтаклиф килинганлар.
Бундай семинарлар вилоятларда бугунги ахоли китоб укишни унутиб куйган, аксарият ёшлар хорижий мамлакатларда гастербайтерлик килиб юрган бир шароитда катта самара бериши гумонлидир. Факат хужжатлардагина акс этадиган когозий фактларгина бу ишлар самарасини акс эттириши мумкин. Айни замонда Хоразм вилоятидаги куплаб ахборот ресурс марказлари купинча хувиллаган холда булиб, онда-сондагина одам киради, у хам булса аксарият кандайдир заруратга дуч келган укувчи, укитувчи ва талабалардир. Купчилик куча-куйдаги интернет-кафелар, уз уйларидаги персонал компютерлардан ахборот олишни одатга айлантирган. Айрим мажлислар ва турли тадбирларгина уларни гох-гох гавжум килади.




