«Биpдамлик» халқ ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича раҳбюари Дилором Исҳоқова яқинда Москвадаги шифохоналардан бирида оғир жарроҳлик амалиётини ўтказиб ўз оиласи, дўстлари, сафдошлари сафига қайтди.
Мана шундай оғир дамларда Дилором опанинг яқинлари. сафдош дўстлари, жумладан инсон ҳуқуқлари фаоли Надежда Атаевага ва халқаро ташкилотлар ўзларининг беминнат моддий ва манавий кўмакларини кўрсатганликлари учун уларга ўз миннаддорчилигимизни билдирамиз.
Сафдошимиз Дилором Исҳоқовага эса доимо сиҳат – саломатлик, оилавий бахт, сиёсий фаолиятига омад тилаймиз.
«Бирдамлик» халқ ҳаракати матбуот маркази.



