Ўзбекистонда қонунчилик ва Давлат Конституциясини ўрганиш ташвиқот ва давлат сиёсати даражасига айлантирилмаган, бундай вазият хеч шубҳасиз албатта инсонга бўлган унинг хуқуқ ва ҳурматларининг оёқости қилиниб тобталишига олиб келади.
Худди шундай шароитдагина Ўзбекистондаги якка ҳукмронлик ўзининг эркин ривожланишига эришади ва у аста-секин мамлакат қонунчилик ва Давлат Конституциясининг ер билан яксон бўлишига олиб келади.
Бунда эришилган пировард натижа мамлакатни бошқаришдаги юқорида айтилган энг муҳим ва ҳал қилувчи омил Президентнинг қўлидаги эрмак учун ясалган ўйинчоғи бўлиб қолаверади.
Каримовнинг ўзи ва унинг этагини тутган ва айнан расмий қонунлаштирилган хуқуқ-тартибот орган ходимлари томонидан инсон хуқуқларининг истаганча оёқости қилинишида ва Ўзбекистон ер юзидаги 180 мамлакат орасидаги аҳолининг яшаш даражаси энг паст ва инсон хуқуқлари энг ёмон бўлган рўйхатнинг охирги ўнлигидан жой эгаллаб келаётир.
Бундай ҳолатнинг юзага келиш сабаби, Каримовни доим кўкларга кўтариб қувватлашлари эвазигагина эркалатиб қўйилган ҳоким, вазир ва катта амалдорлар ҳамда хуқуқ тартибот орган ходимлари ўзбошимчалик билан давлат конституцияси ва қонунларини сариқ чақага ҳам олмайдилар.
Бу соҳада улар менсимаган ва заррача бўйсинмаган қонунларни фақат аҳолининг энг паст қабатидаги меҳнаткаш, камбағал, қашшоқлар томонидан икки юз фойиз бажарилишига мажбур қилинадилар.
Айнан бундай ишларда давлатнинг чегара, солиқ, милиция, прокуратура ва суд органлари маҳкама ишларидан истаган айблов хулосаси ёки суднинг ўқилган ҳукмларига эътибор қилсангиз бу хужжатларнинг 80 фойизи бири бирини шаблон тариқасида такрорлаши билан уларнинг ўта саводсизларча ёзилганини кўрасиз.
Жиноий ишларни ёпишда органларнинг доим бир ёқламалик билан қўйилган айбларни далилий исботлашдан йироқ ва уларни зўрлик, турли дўқ ва туҳматларни тиқиштириш ва керак бўлса ноинсоний ва ноқонуний қийноқлар қўллаб бўйинга олдиришлар, кенг йўлга қўйилганини кўришингиз мумкин.
Фақат юқоридан алоҳида буйруқ бўлгандагина хар бир протокол, айблов ва тергов ишлари жуда кам учрайдиган ҳолларда бу жароёнлар порасиз бажарилади.
Чунки бунда поранинг додасини юқоридагилар олган бўлиб, суд кўрсатилган одамни оқлаб суд залидан қўйиб юборади ва жиноятчининг ўрнига бошқа камбағални тутиб, керакли моддалар билан, истаган йилга қамаб юборилаверади.
Бундай оғир шароитларда яшашда аҳолининг кўп қисми камбағал ва қашшоқ экан, уларнинг осойишта ишлашлари, уй-жой, ўқиш ва соғлик таъминотлари давлат томонидан мутлақо кафолатланмаган.
Бунга яққол мисоллардан бирини олсак, хар йил халққа қишнинг қаҳратонида халққа электр ва газни бермаслик, бу атайин турли баҳоналар билан очиқдан очиқ халқни террор қилиш ва унинг ҳаётига тўғридан тўғри тажовуз қилишдек хиёнатдан бошқа гап эмас.
Ўзбекистон хукуматининг чиқарган хар бир қарор ва қонунлари бу сиртдан гўё халқ ва давлат учун фойдали кўрингани билан халқ манфаатларига тўла қарши мўлжаллаб чиқарилганини кўришингиз мумкин.
Бунга мисол стипендия, маош ва пенсияларни ошириш ҳақидаги фармон ва қарорлардан сўнгги қимматлашиш натижасида халқ турмушини камида икки марта яхшилаш эмас, аксинча янада икки уч марта оғирлаштиради.
Ўзи шундай қийин ва оғир ҳолатдан бошлари айланиб нима қиларини билмай қолган ва ишлари юришмаган бечораларни учинчи бахтсизлик доим ўзининг чиркин бағрига магнитдай тортиб туради.
Бундай тўсатдан келадиган бахтсизлик кутилмаганда пешонангизга теккан тошдай, сизни бутунлай ўлдириб ёки бир умирга майиб қилиб қўйиши мумкинки ярим оч юриш, ишсизлик устига яна ҳар қадамдаги қўрқувдан ўзбекнинг қаҳри бугун бўғзига келган.
Аммо бундай азобларда яшашга мажбурлик муддати узайгандан узайиб бормоқдаки, қудратли оллоҳнинг бу муддатни қачон тўхтатиши ҳали ҳеч кимга аён эмас.
Давлат қонунларига амал қилиш амалдорнинг қанчалик юқорилашиб борган сари шунчалик даражада у амалдорнинг давлат қонунларидан кўз юмишига шароитлар етарли даражада яратилган.
Энди Каримов замонасининг хозирги пайтида Ўзбекистондаги яшаб кун кўрувчиларни яъни у амалдорми, орган ходимими ва бойми камбағалми, ўзларининг ҳаёт тарзларига қараб аниқ уч табақага паст, ўрта ва юқори табақаларга бўлишимиз мумкин.
Сон жиҳатидан уларнинг энг кўп қисми булар камбағаллар бўлиб, халқнинг камида 20 миллион ва ўртаҳол яшаётган бизнес оилалардаги 5 миллион ва давларини суриб яшаётган ҳокимлар, катта амалдорлар билан бир қаторда солиқ, милиция, прокуратура ва судялар йиғилиб улар бор йўғи 1 миллионга ҳам етмайдилар.
Порахўрилик ва коррупция қайнаган диктатор раҳбарлик қилаётган хар бир қолоқ давлатда ривожланиш диктаторнинг шармандали ҳисоботларининг ўта ёлғонлиги Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади, аксинча у Каримовнинг ўзини оқлашдаги асосий суянган қуролига айланган.
Юртни бошқариб халққа қарайдиган одам очиқдан очиқ ўғри бўлса унинг сўзлари ёлғон бўлса, халқни тинимсиз қамаса, иш билан халқни таъминламаса, халқнинг иссиқ совуғидан иши бўлмаса, нима кераги бор бундай қасамхўр шарлотоннинг халққа, деб йиғлаганимиз йиғлаган, ахир бу билан у ўлгунча ўзбекдан хеч ким қолмайдику.
Бундай ёвуз қасамхўрнинг жойи турмада бўлиши ва бундай халқнинг ва миллатнинг зулмлардан дарҳол озод этилиши талабини миллий хавфсизлик масалаларини ечадиган шу халқнинг фарзанди эканини исботлаши кераклигини неча йиллардан бери ўйламай келаётган Рустам Иноятов ва Баҳодир Матлубовларга бориб тақалишини наҳотки улар тушунмаётган бўлсалар.
Шу нарса аниқки сизлар Каримов ўлса унинг орқасида тирик қоласизлар, сизларнинг ҳам бола чақаларингиз халқ билан орзу умидларингиз борку, бу гапнинг индоллоси десак, Интерполдан қочиб Марсга бориб яшайолмайсизлар.
Яхшиси дўппини олиб қўйиб бир ўйлаб кўринглар, шу элнинг қахрамони бўлиб ўз гуноҳларингизни ювишга ва эзилган халқингизнинг дуъосини олиб обрўлар билан яшаганга нима етсин, бундай шансларингизга кундан-кун вақтлар оз қолмоқда!




